Линклар

Шошилинч хабар
30 октябр 2024, Тошкент вақти: 08:23

Кореядаги ўзбек аёли: Одамларнинг 80 фоизи ниқобда юради. Лекин мен қўрқмаяпман


Жиззахлик аёлнинг айтишича, кўчалар ва ишхоналар мунтазам дезинфекция қилинади.
Жиззахлик аёлнинг айтишича, кўчалар ва ишхоналар мунтазам дезинфекция қилинади.

Жанубий Кореяда яшаётган жиззахлик 45 яшар аёл OzodMikrofonга айтишича, кўчада 80 фоиз одам тиббий ниқоб (маска)да юради.

Лекин у Интернетда тарқалган коронавирус билан боғлиқ ваҳимали гап-сўзларга асос йўқ дейди.

Аёлнинг айтишича, ўзи, эри ва икки ўғли ишга боради, икки яшар ўғли эса боғчага бораяпти.

Жанубий Кореяга 15 йил аввал турмушга чиққан жиззахлик 45 яшар аёл коронавирус кенг тарқалган Тэгу шаҳри яқинидаги шаҳарлардан бирида яшайди.

Аёл Озодлик билан суҳбатда Интернетда тарқалган коронавирус билан боғлиқ ваҳималарга ишонмасликни айтади:

- Биз яшайдиган шаҳар вируснинг ўчоғи Тэгу шаҳрига 1,5 соатлик йўл. Мен Интернетда ўзбекларнинг ваҳима қилганини кўриб, жуда ҳафа бўлиб кетдим, тўғриси. Ҳақиқатан вирус бор. Лекин ҳамма маскада юрибди. Мен ўзим домда тураман. Кўп жойларга масалан, лифтга кирадиган жойларга дезинфекциялайдиган дорилар қўйган. Ҳаёт давом этаяпти. Уч ўғлим бор биттаси боғчага боради, иккитаси ишлайди. Эрим билан ўзим ҳам ишлайман. Ишхоналар тўла ёпилмади, 80 фоизи ишлаяпти. Хусусий боғчалар ишлаяпти. Лекин катта боғчалар, мактаблар вақтинчалик таътил берди. Сауналар ёпилди. Айрим ресторанлар ҳам ёпилди.

Жиззахлик аёл кўчада 80 фоиз одам тиббий ниқобда юриши, ишхоналар ҳар куни дезинфекцияланиши ҳақида ҳам гапирди.

Бу ҳақда қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:​

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:29 0:00
Бевосита линк


Жанубий Кореядаги ўзбекистонликларга ватанга қайтишдан тийилиб туриш тавсия этилди

Корея Республикаси ҳукумати томонидан коронавирус тарқалиши олдини олиш бўйича юқори тиббий технологияларнинг қўлланилаётгани ҳамда чет эл фуқароларининг малакали бепул даволаниши кафолатлаши боис Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш фикридан тўхтаб туришни тавсия этади. Шу муносабат билан фуқароларга ўз соғлиқларини асраш ва вирусни тарқалишига қарши кураш бўйича Корея ҳукуматининг талабларига риоя қилиш тавсия этилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот котибининг Телеграм-каналида тарқатган маълумотида айтилади.

Қайд этилишича, коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида карантин чоралари татбиқ этилиши муносабати билан 2020 йил 1 мартидан авиақатновлар бир ҳафтадан фақат бир мартагина амалга оширилади.

Хусусан, қатновлар 8 март куни “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан, 15 март куни Корея Республикаси авиакомпаниялари томонидан, 22 март куни “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан ва 29 март куни Корея Республикаси авиакомпаниялари томонидан амалга оширилиши маълум қилинган.

Урғуланишича, Тошкентга қайтиб борган фуқаролар шаҳар ташқарисидаги махсус жойда 14 кун мобайнида карантинда сақланиб, тегишли кўрикдан ўтганларидан сўнггина уйга қайтишга рухсат берилади.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG