Республикачи халқ партияси 112 ўрин, Миллиятчилар ҳаракати партияси эса 71 та ўрин билан кифояланди. Шунингдек, Туркия парламентига яна 27 та мустақил депутат сайланди. Сайловда эса сайловчиларнинг 85 фоизи иштирок этди.
Мамлакат бош вазири лавозимини сақлаб қолган Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўз ҳукумати мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатидаги ҳозирги йўналишда давом этиши, хусусан, демократик ислоҳотлар ва Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзолиги томон интилишдан бир қадам ҳам чекинмаслигини таъкидлади.
Туркиялик таҳлилчилар “Адолат ва тараққиёт” партияси ғалабаси сабабининг муҳим икки омили ҳақида гапирмоқда. Биринчидан, бу партия ҳокимиятга келганидан буён мамлакатда иқтисодий ривожланиш суръати ошгани кузатилди. Иккинчидан, баҳорда ўтган сайловда мамлакат президенти сайланмади ва президентликка ташқи ишлар вазири Абдулла Гулнинг келиш эҳтимоли мамлакат ҳарбийларининг кескин қаршилигига сабаб бўлди. Бу вазиятда туркияликлар бўлиб ўтган сайловнинг мамлакат келажагидаги муҳим аҳамиятга эга эканини аниқ англади.
Зеро, янги таркибдаги ҳукуматнинг бош вазифаси – Туркияда президент сайловини ўтказишдир. Айни вақтда президентлик ваколатлари май ойида якунига етган Аҳмад Нажот Сезер давлат раҳбари вазифасини бажариб турибди. Мамлакат конституциясига кўра, президентни парламент вакиллари сайлайди ва номзодни депутатларнинг камида учдан икки қисми қўллаб-қувватлаши керак.
Исломий диндорлиги яққол сезиладиган ва мамлакат телеэкранларида мунтазам бошига рўмол ўраган рафиқаси билан намоён бўладиган 53 ёшли сиёсий арбоб Ражаб Тоййиб Эрдуғон Туркия ҳукумати тепасига 2003 йилнинг март ойида келган эди.
У ҳукумат тепасига келганидаёқ мамлакатда тарафдорлари кўп бўлган Мустафо Камол Отатурк ғоясини давом эттиришни ваъда қилганди. Камол Отатурк 1923 йилда асос солган замонавий Туркия давлатчилиги модели мамлакатни дунёвий давлатга айлантиришни бош мақсад қилган ва бундан беш йил муқаддам ҳокимиятга келган “Адолат ва тараққиёт” партияси ана шу моделдан бир қадам оғмаслик, хусусан, ЕИга аъзо бўлишга эришиш ўз ташқи сиёсатининг устивор йўналиши бўлишини ваъда қилган эди.
Якшанба куни чиқишида Эрдўғон ана шу сиёсатни давом эттиришини айтди.
“Юртимиз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда биз ЕИга аъзолик томон интилишда мунтазам давом этамиз. Миллатимиз манфаатлари ва фаровон турмушга бўлган интилиши худди аввалгидек бу йўлда бизнинг йўлбошчимиз бўлади”, - деди Ражаб Тоййиб Эрдўғон.
Эрдўғоннинг асл насаби Грузияда яшаган турклардан экани айтилади. Бу ҳақда унинг 2004 йилда Грузияга сафари чоғида кенг жамоатчиликка ошкор қилинган эди. У иқтисодий ночор оилада ва асосан, оддий ишчилар синфи яшайдиган маҳаллада улғайган. Мактабдаги ўқиш учун ўзи пул тўлаган ва бунинг учун маҳаллада тешик кулча сотган, пулга футбол ўйнаган.
У исломий диний мактабда таълим олган. Кейин эса Мармара университетининг иқтисод ва административ фанлар факультетида таҳсил олган. Миллий исломий нажот партиясига қўшилиб, у аста-секин партия фаолларидан бирига айланди ва унинг етакчилигини қўлга киритганидан сўнг 1994 йилда Истамбул шаҳри ҳокими бўлди. Бироқ 1998 йилда унинг исломга бўлган ихлоси кейинчалик жиноят, деб баҳоланган ҳаракатга бошлади. У сиёсий йиғинда ўқиган бир шеър Туркия суди томонидан мамлакатда исломий исёнга чақириш, деб топилди. Айни вақтда у Истамбулга ҳокимлиги вақтида шаҳардаги жамоат овқатланиш муассасаларида спиртли ичимликлар истеъмолини чеклади.
Шу боис, ўзи ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилмайдиган ва ислом дини аҳкомларига риоя қиладиган амалдор сифатида Эрдўғон ўша пайтда дунёвийликни тарғиб қилувчилар томонидан қаттиқ танқид қилинди. Туркия ҳукумати тепасига келганидан буён унинг бошчилигидаги “Адолат ва тараққиёт” партияси спиртли ичимликлар савдоси ёхуд истеъмолига бирорта тақиқ ўрнатгани йўқ, Аммо алкогол ва тамаки маҳсулотлари учун солиқни сезиларли даражада оширди.
Ҳозир унинг баҳсга сабаб бўлган жиҳати эса, асосан, Туркияда дунёвийликни тарғиб қилган сиёсати ва исломий қарашдаги шахсий ҳаётидир. Масалан, аёллар билан қўл бериб кўришмаслик тарафдори экани, аммо расмиятчилик тақозо этган вақтда шундай кўришишини ва ҳар гал аёллар билан қўл бериб кўришганидан сўнг Аллоҳдан бунинг учун авф сўрашини айтган. Унинг аёли эса ҳижобда юради. Бироқ хорижда таҳсил олаётган қизи замонавий кийинади.
Ражаб Эрдўғонинг шахсий ҳаётидаги шу каби ҳолатлар аҳолисининг аксар қисми дунёвий давлат тарафдори бўлган ва сўнгги давр ичида мамлакатдаги бунинг устида зиддиятларга борган сиёсий гуруҳлар эътирозларига сабаб бўлмоқда.