Унинг таъкидлашича, Хавфсизлик кенгаши қандай резолюция ишлаб чиқмасин, бу Эроннинг барибир ядровий давлатга айланишига тўсиқ бўла олмайди.
БМТ Хавфсизлик кенгаши Эронга қарши иккита санкция жорий этган. Бироқ Эрон БМТга ён босаётгани йўқ ва ядровий қуролни тарқатмаслик шартномаси аъзоси сифатида ядровий дастурга эга бўлишга ҳақли эканини айтиб келади.
25 июль куни Буюк Британиянинг “Индепендент” газетаси Эроннинг ядровий масалалар бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний сўзларидан: “Уранни бойитиш Эрон учун нафас олишдек бир гап”, деган иқтибосни келтирди.
Бундан икки кун муқаддам Буюк Британия бош вазири Гордон Браун Эрон уранни бойитиш дастурини тўхтатмаса, Хавфсизлик кенгаши учинчи резолюцияни қабул қилиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
Эрон ҳукумати ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлаганини қатъий таъкидлашда давом этмоқда. Чоршанба кунги чиқишида М.Аҳмадинажот бу ядровий дастур “тинчликни кўзловчи” ва “қонуний” дастур эканини, расмий Теҳрон уни тўхтатиш талабида асос кўрмаётганини айтди. Аксинча, Эрон президенти БМТ Хавфсизлик кенгашининг ўзини ноқонуний фаолиятда айблади.
“Сиз ўзингиз ноқонуний ҳаракат қилдингиз. Шу боис, ўзингиз бу ҳаракатга барҳам беришингиз ва бу борада музокараларни бошлашингиз лозим. Аслида сиз адолатсизлик қилдингиз. Агар шу адолатсиз вазиятда ҳам биздан ишимизни тўхтатишни талаб қилиб туриб олсангиз, у ҳолда гапиришга арзигулик бошқа гап йўқ бу ерда”, - деди М.Аҳмадийнажот.
24 июль куни Эрон раҳбарияти Халқаро атом энергияси агентлиги билан кейинги ҳафта бошида БМТ инспекторларининг Аракдаги оғир сувда ишлайдиган реакторларни қайта кўздан кечириши тўғрисидаги келишувни имзолади. Айрим таҳлилчилар Эроннинг агентлик билан алоқаларни қайта тиклаши сентябрь ойида ўтиши кутилаётган БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилиши арафасида ядровий бўҳроннинг кучайиши олдини олишга уринишдир, дея баҳоламоқда.