И.Ёқубов “Ҳизб ут-таҳрир” партиясига алоқадорликда айбланиб 18 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган эди.
Воқеадан бохабар кишиларнинг сўзларига кўра, бу диний эътиқоди учун айбланиб, жазони ўташ чоғида Навоий қамоқхонасидан жасади келган тўртинчи марғилонлик маҳбусдир.
Жасади келган маҳбусларнинг деярли барчасидан бўйнига қўйилган жиноятларга иқрор бўлиш ва президент Каримовдан авф сўраш талаб қилингани, бундан бош тортганлар эса оғир қийноқларга солинганини айтмоқда марғилонликлар.
“Ўғлим президентдан авф сўраб, мактуб ёзишдан бош тортган эди. Уни роса мажбур қилишган. Аммо бундай хатни ёзгандан кейин ўша маҳбус бўйнига қўйилган айблар унинг пешонасига тамға бўлиб босилиб, шу бўйи ёруғлик кўрмас экан-да?! Ўғлим бунга сира ҳам рози бўлмаган эди”, - дейди марҳумнинг отаси Соибжон Ёқубов.
Маҳбуснинг жасадини кўрган ва бу оила фожеасидан хабардор Аҳмаджон Мадумаровнинг айтишича, 19 июль тонгги соат 5 ларда жасадни олиб келган ички ишлар ходимлари негадир бу гал Ёқубовлар оиласига марҳумнинг қийноқдан вафот этганини тасдиқловчи суд тиббий экспертизаси хулосасини ҳам қолдирган.
“Хулосада марҳумнинг қийноқдан ўлганини тасдиқловчи сабаблар аниқ ёзилган. “Очиқ турдаги бош чаноғи жароҳати, бош суяги асосининг синиши, травматик шок”. Президентдан авф сўрашдан бош тортгани учун И.Ёқубовни номусига тажовуз қилиш билан қўрқитишган ва у агар шундай таҳдид бўлса, ўз жонига қасд қилишини айтган экан. Назаримда, уни баландроқ жойдан боши билан ташлаб ҳам юборишган”, - дейди А.Мадумаров.
Қамоқхонадан майити келган И.Ёқубовнинг оила-аъзолари ва унинг жасадини кўрган марғилонликлар маҳбуснинг қийноқдан ўлганига шубҳа қилмаяпти. Боиси, бу аввал ҳам худди шу тахлит тонг саҳарда ҳеч бир изоҳсиз жасади келтирилган маҳбусларнинг навбатдагисидир.
“2003 йилда Бўрибоев Абдулҳамид, 2001 йилда Ашуров Маҳмадалининг жасади келганди. Улар ҳам диний эътиқоди учун айнан Навоий қамоқхонасига қамалган марғилонлик ёш-ёш йигитлар эди. У ерда диндор, намозхон маҳбуслар жуда оғир қийноқларга солинади”, - деди А.Мадумаров.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти тарқатган маълумотларга кўра, сўнгги 5-6 йил ичида диний айблар билан қамалган юздан ортиқ фарғоналик маҳбуснинг жасади келтирилган ва уларнинг 10 таси жазони айнан Навоийдаги 64/36-қамоқхонада ўтаган.
“Йиғилган маълумотлар Навоий қамоқхонаси Ўзбекистонда диний мотивлар, хусусан, “Ҳизб ут-таҳрир”, ваҳҳобийлик оқимларига аъзоликда айбланган маҳбуслар мислсиз қийноқларга солинадиган ва сил касали атайин юқтириладиган қамоқхона эканини тасдиқлайди”, - дейилади Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти тарқатган хабарномада.
Айни вақтда Ўзбекистон қамоқхоналарида айрим мустақил манбаларда 15 минг, бошқа манбаларда 20 мингдан ортиқ экани айтиладиган диндор маҳбуслар сохта айбловлар билан қамалганини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам талай.
Хусусан, марҳум И.Ёқубовнинг отаси Соибжон Ёқубов ўғли бир жиноят иши юзасидан терговда гувоҳ сифатида чақирилгани, кейин кутилмаганда 18 йилга қамаб юборилганини айтмоқда. Отахон судланаётган йигитлар унинг ўғлини биринчи марта кўраётганини айтса-да, суд бу гапларни инобатга олмаганини билдирди.
И.Ёқубов жасади уйига олиб келинишидан бир кун олдин - 18 июль куни айнан Навоий қамоқхонасидан “Ҳизб ут-таҳрир” партиясига алоқадорликда айбланган тошкентлик маҳбус Шуҳрат Диёровнинг жасади келтирилган эди. Унинг яқинлари марҳум танасида қийноқлар излари йўқлиги, аммо Ш.Диёров қамоқхонада юқтирилган сил касали ўта оғир шароит ва вақтида даволанмаганлиги туфайли вафот этгани ҳақида сўзлаган эди.