“Фарғона.ру” ахборот агентлигининг хабарига кўра, куни-кеча Наманган шаҳри марказидаги “Махдум Эшон” масжидига чақирилган имом-хатибларга Тошкентдан берилган ана шундай кўрсатма тақдим қилинган.
Ушбу ҳужжатга мувофиқ 30 кунлик рўза ичида масжидларда маъруза ўқиш, ваъзхонлик тақиқланади. Мактаб ўқувчилари эса таровиҳ намозларида қатнашмаслиги керак. Бундан ташқари, имом-хатиблар ҳар кунги ибодатдан сўнг тўғридан-тўғри вилоят ҳокимлигидаги тегишли раҳбарларга кунлик ҳисобот бериб бориши шарт.
Наманганлик намозхонлар маҳаллий ҳукумат органларининг ҳар рамазон ойи олдидан кўрадиган чора-тадбирлари бу йил нисбатан кескин бўлганини айтмоқда.
“Таровиҳ намозларини фақат марказий масжидлардагина ўқишга рухсат берилган. Қишлоқ ва маҳаллалардаги масжидлар эса мустақилликнинг 16 йиллиги арафасида ёпилган. Намоз ўқийман деганлар туман ва катта-катта қишлоқларнинг марказларидаги саноқли масжидларга бориши керак. Ўтган йили ҳам кўпчилик таровиҳ намозларини ўз уйида ўқиган эди. Бу йил ҳам шундай бўлади, шекилли”, - дейди наманганлик суҳбатдош.
Унинг айтишича, ҳозир мактаб болалари масжидга бормаслиги учун маҳалла қўмиталари ва туман халқ таълими бўлими вакиллари ички ишлар ходимлари билан бирга жума кунлари масжидларда махсус рейдлар ўтказмоқда.
“Жума кунлари жомеъ масжидлар олдида ўша масжид яқинидаги мактаб ўқитувчилари ва участка нозирлари қўриқчилик қилади. Мактаб раҳбарлари жума намозига келган ўқувчиларни мактабдан қувамиз, деб қўрқитади. Мактаб ўқувчилари тугул катталар ҳам ҳозир ҳар кунги ибодат у ёқда турсин, жума намозига ҳам ўйлаб боради. Фақат кексаларга бемалолчилик”, - дейди суҳбатдош.
Марғилонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Адҳам Мадумаров мустақиллик байрами арафасида Наманган вилоятида диндорлар устидан кучайтирилган назорат, рамазон ойи яқинлашгани учун бўлса керак, сусаймаётганини билдирди.
“Республика мусулмонлар идораси томонидан рамазон ойидаги тадбирлар тўлиқ назорат қилинади. Имом хатиблар рамазон ойидан аввал ҳам деярли ҳар ҳафта ҳисоб бериб турар эди. Мана энди ҳар куни ҳисоб берар экан-да, қанча одам келди, қанчасининг имони кучли, қанчасиники суст, дегандек. Мустақилликнинг 16 йиллиги билан эса кўплаб масжидлар ёпилган, болаларнинг масжидга бориши тақиқланган эди. Ҳануз шундай қатъий назорат сақланиб турибди”, - деди А.Мадумаров.
Адҳам Мадумаров таровиҳ намозлари ва Қуръон хатми учун фақат марказий масжидларгагина рухсат берилганидан кўпчилик намозхонлар ҳануз норози экани ҳақида гапирди.
“Биргина бизнинг маҳаллада ёши 70дан ошган 14 оқсоқол бор. Шулардан тўрттаси 83 ёшга кирган. Улар қандай қилиб оқшомда 3-4 чақирим наридаги масжидга боради, ўзингиз ўйланг?! Маҳаллалардаги масжидларни ёпиш ва фақат марказий масжидлардагина таровиҳ намозини ўқишга рухсат бериш Исломга қарши ҳаракатлардан бошқа нарса эмас”, - деди А.Мадумаров.
Бу йил маҳаллий ҳукумат вакиллари аҳолининг ягона йиғиладиган жойи бўлган жума масжидларини одатдагидек қаттиқроқ назорат қилаётгани сабабини эса наманганлик суҳбатдош, айниқса, бу йил Фарғона водийсида аҳоли норозилиги кучайгани билан боғлиқ, деб ҳисобламоқда.
Инфляциянинг кучайиши, нарх-навонинг ўта ортиши, аҳоли истеъмоли учун энг зарур бўлган ун, ёғ маҳсулотлари нархи бир неча баробар кўтарилгани, бунинг устига, танқис бўлиб бораётгани аҳолининг қаттиқ норозилигига сабаб бўлмоқда.
“Маҳаллий раҳбарлар одамлар масжидда йиғилиб, ана шу муаммолар, мамлакатдаги бугунги сиёсий вазият устида суҳбатлашади, фикр алмашади, деб чўчияпти чоғимда. Аммо бир йилда бир маротаба келадиган савоби улуғ рамазон ойида одамлар масжидга ғийбат учун борармиди?! Ҳатто ҳукумат сиёсатини ҳам биров гапирмайди ҳозир масжидда. Ҳамма ёқ қулоқ. Шунга қарамай, бу раҳбарлар совет тузумидан қолган услубларни қўллаб, эл-юртни имкон қадар масжиддан қайтариш ҳаракатида. Ҳукумат дин бошқа, сиёсат бошқа дейди-ю, аммо мунтазам динга аралашиб келади”, - дейди Адҳам Мадумаров.
Аслида Наманган вилояти учун ҳар қандай диний тадбирлар ва рамазон каби ойларда Вазирлар Маҳкамасидан алоҳида қарор чиқарилади. Бу анъана 1990 йилларда Тоҳир Йўлдош ва Жума Намангоний ортидан минглаб одамлар норозиликка чиққан, ўша машҳур митинглар ўтказилган вақтдан буён сақланиб келмоқда.
Бундан ташқари, бу йил рамазон ойида масжидга автомобилда эмас, пиёда келиш ҳам талаб қилинди. Масжидлар ёнида тунги ибодатлар вақтида автомобиль йиғилмаслиги керак. Аслида аввалдан ҳар масжид имомидан масжид яқинида юздан ортиқ автомобиль йиғилмаслиги талаб қилинган, бу талаб бажарилмаган масжидларда эса имомлардан тушунтириш хатлари талаб қилинган ҳоллар ҳам қайд этилган эди. Бу йилги рамазон ойида афтидан ана шу юзталик кўрсаткич ҳам бекор қилиниб, юзлаб намозхонлар йиғилган масжид ёнига автомобиль қўйиш мутлақ тақиқланмоқда.