У каби коррупцияда айбланиб Эрон қамоқхоналарига ташланаётган тадбиркор, сиёсатчилар оз эмас. Аммо улардан фарқли равишда Шаҳрам Жазарийнинг бойлиги қамоқхонада ўтирган пайтида кундан-кун ортиб бормоқда.
Айрим эронликлар банди қилинган Шаҳрам Жазарийни Россияда қамоққа ташланган нефть олигархи Михаил Ходорковскийга қиёслайди. Чунки уларнинг ҳар иккиси ҳали жуда ёшлигидаёқ омаднинг беқиёс неъматларига эришган ва ҳар иккиси ҳали жуда ёшлигида ҳукуматларининг қаҳрига мустаҳиқ бўлган.
Бироқ Ш.Жазарий россиялик олигарх замондошидан фарқли равишда сиёсий амбицияларга эга эмас. Уни сиёсий доиралар билан боғлаган ягона ришта – пора экани айтилади. У ўз бизнеси силлиқ кечиши учун ўз йўлида тўсиқ каби учраганки амалдорга пора берганликда айбланиб, 14 йилга қамалган эди. Аммо куни-кеча Эрон суди унинг жазо муддатини 11 йилга туширди. Эндиликда эронликлар Ш.Жазарийнинг ишини яна худди шу пора енгиллатганига шубҳа қилаётгани йўқ.
Ваҳоланки, ундан пора олган амалдорлар рўйхати эса узун ва бу рўйхатда ҳатто Ҳади Ҳуманаийнинг ҳам номи бор. 2001 йилги судда тадбиркор Эроннинг олий диний раҳнамоси оятулло Ҳуманаийнинг укаси Ҳади Ҳуманаийга юз минглаб доллар пора берганликда айбланган эди. Шунингдек, бу рўйхатда парламентнинг собиқ спикери Маҳди Қаррубий ҳам бор.
Лекин пора олганликда айбланган амалдорлар пора олмаганини таъкидлашда давом этиб келади. Бироқ, айниқса, ислоҳотчи сиёсатчилар бошини қотираётган “Жазарийнинг поралари” жанжали ҳали-бери тинадиган эмас.
Қосим Солиҳ-Саъдий – эронлик адвокат ва Эрон мажлисининг собиқ аъзоси – аслида пора берганликда айбланиб, Ш.Жазарийнинг бошида синган калтакдан порани олганликда айбланган раҳбарлар яна омон қолганини таъкидлади.
“Фақатгина жаноб Жазарий судга тортилди ва жазоланди. Бироқ ундан ноқонуний пуллар, яъни порани олган бирорта амалдор тергов қилингани ёки жазоланганини мен эшитганим йўқ”,- дейди адвокат Солиҳ-Саъдий.
Лекин Жазарийнинг тажримаи ҳолига қаралса, унинг мультимиллионерга айланишгача бўлган йўли анча одми кўринади. Унинг бизнеси 20 ёшлигида мамлакат шарқидаги Аҳваз шаҳрида очган кичкина бир дўкондан бошланган. Бироқ қамоққа олингани 2001 йилгача, яъни 29 ёшга тўлгунича унинг орттиргани 180 миллионга етди. Бунча пулни у айнан қандай йўл билан топгани номаълум. Лекин қамоққа олинаётган вақтида унинг бир неча компаниялари бор эди ва у нефть бизнесидаги таниқли, омадли брокерлардан бирига айланганди.
Қизиғи, унинг устидан ўтган суд жараёни бўлган. Судда уни мамлакатда танилган элликка яқин амалдор ҳимоя қилган эди. Лекин шунга қарамай, эронлик ёш олигарх аввал 27 йилга қамалди. Орадан икки йил ўтиб бу жазо 14 йилга туширилди ва мана энди жазо 11 йил бўлди. Эрон эркин матбуоти бу ерда, шубҳасиз, Жазарийнинг миллионлар иш берди, деб ёзмоқда.
Яна битта фарқли жиҳати шуки, бошқа эронлик маҳбуслардан фарқли равишда Жазарий қамоқхонада ҳам миллионларининг ҳузурини кўрмоқда. Унинг қўлида наутбук ва мобил телефони бор ва ичкаридан туриб, муваффақиятли равишда ўз бизнесини давом эттирмоқда.
Умуман олганда, бундай ҳолатлар нафақат Эрон, балки дунёнинг бошқа давлатларидаги жамоатчилик учун ҳам янгилик эмас. Зеро, порани бергани учун айбдор бўлган тадбиркорлар, порани олиб ўзлаштириб юборгани учун эса ҳатто танбеҳ ҳам эшитмаган юқори лавозимли амалдорлар қиссаси бугунги жамиятлар учун хос манзара дейилса, ортиқ хато бўлмас, эҳтимол.