Абдумуталлиб Каримов асли Андижон вилоятининг Ойим туманидан. Унинг яқинлари сўзларига кўра, Каримов 2005 йилнинг 13 майида Ойим қишлоғида савдо қилиб турган дўконига товар олиб келиш учун Андижон шаҳрига борган ва у ерда Бобур майдонида бўлаётган намойишга дуч келган. Президент Каримов келармиш, дея йиғилган оломон орасида тарқалган овоза боис, Абдумуталлиб ҳам майдонда юртбошинининг йўлини пойлаб қолиб кетган. Кейинчалик бошланиб кетган ур-йиқитнинг ичида эса Абдумуталлиб оломон билан бирга қочган ва жонини сақлашга муваффақ бўлган.
Бироқ кейинчалик воқеа гувоҳлари бирин-кетин ички ишлар бошқармасига чақирила бошлагани ва кўпчилиги у ердан қайтмаганини кўрган Абдумуталлиб Каримов 2005 йилнинг июл ойларида вақтинча хавфсиз макон, деб ўйлагани Россияга - укасининг ёнига кетади. Бироқ Россия биз кутганчалик хавфсиз бўлиб чиқмади, деди ўз акаси кечмишларини ҳикоя қилиб берган Ҳафиз Каримов.
Орадан қарийб 3 йил ўтиб, шу йилнинг 11 июнида акаси Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган ва шу кунга қадар Йошкар-Ола шаҳар Ички ишлар бошқармасининг тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.
- 2005 йилдан бери шу ерда эди. Шу ойни ичида олиб кириб қўйишди. Ўзимизникилардан кимдир: “Ҳафизнинг Ўзбекистонда қидирувда бўлган aкаси бор”, деб айтган. Аввал ҳужжатларини текшириб кўришиб, сўнг қўйиб юборишганди. Кейин улар Ўзбекистонга: "Сизларда шунақа одам борми?", деб хат жўнатишган. Ўзбекистондан: “Шунақа одам бор. У шунақа моддалар билан қидирувда”, деган қоғоз келган. Шу қоғоз келгач, уни ҳибсга олишди, - деди Абдумуталлиб Каримовнинг укаси.
Ҳафиз Каримов Ўзбекистон прокуратураси томонидан акасига Андижон воқеалари чоғидаги қуролли исён уюштиришга алоқадор, деб қўйилган айбловни мутлақ асоссиз, деб ҳисоблайди ва агар Марий Эл Республикаси Олий суди қарор қилганидек, уни Ўзбекистонга бериб юборишса, у ноҳақ айблов билан қамалиб кетишидан хавотир билдиради:
- Ўзбекистонга жўнатиб юборса, унга камида 20, 25 йил беради. Ўзбекистоннинг шароитида ўзингизни хабарингиз бор - у ерга киргaн одам икки йилда сил бўлиб.... Ўзбекистон томонидан қўйилган моддаларнинг камида саккизтами ëки ўнтасими қаëқдаги бўлмаган моддалар-да”, дер экан Ҳафиз Каримов, акаси Абдумуталлиб Каримовнинг аслида қишлоқда ижарага олинган дўконда рўзғор учун зарур маҳсулотлар сотиб, аранг тирикчилик қилганини қўшимча қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир улар Марий Эл республикаси Олий суди қарори устидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига шикоят аризаси билан мурожаат қилганини айтди.
Бу ишда ҳимоячи бўлиб иштирок этаётган “Фуқаровий кўмак” ташкилотининг Россиядаги марказий осиёлик сиёсий муҳожирларга ёрдам дастури раҳбари Елена Рябинина ўзбекистонлик қочқинларни ҳимоя қилишнинг ягона йўли шу Европа судига мурожаат қилиш эканини айтди.
- Тажрибадан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бу бугун қийноқлар қўлланиладиган мамлакатга экстрадиция қилишга қарор қилинган одамни қутқаришнинг ягона йўли бўлиб қолди, афсуски. Абдумуталлиб Каримов Ўзбекистон прокуратураси томонидан йўлланган сўровномага кўра, 8 тага яқин жуда оғир жиноятларда айбланмоқда. Буларнинг ҳаммаси Андижон воқеаларини уюштирганлик ва қуролли исёнда иштирок этганлик билан боғлиқ айбловлар, - деди Елена Рябинина.
Ҳимоячига кўра, суднинг бу каби қарор қабул қилишида сўзсиз махсус хизматларнинг ҳиссаси бор.
- Ҳам хавфсизлик идоралари ва ҳам Москвадан буюрилган буйруқ таъсири асосида суд шундай ҳукм қабул қилди - бунга шубҳам йўқ. Бу ҳукмнинг асоссизлигига далиллар кўп. Бироқ, ҳаммага мутлақ аён бўлган ҳақиқат шуки, Абдумуталлиб Каримов айбдор бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар, қийноқлар қўлланилиши исботланган Ўзбекистонга бериб юборилиши мумкин эмас, - деди Елена Рябинина.