Грузия президенти Михаил Саакашвили мамлакатга борган Польша президенти Лех Качинский бораётган машиналар карвони Жанубий Осетия чегараси ёнида ўққа тутилди.
Саакашвилига кўра, уларни Россия қўшинлари ўққа тутган. Москва раҳбарияти эса буни рад этмоқда.
Грузия президенти Саакашвилига кўра, рус қўшинлари у ва унинг меҳмони Польша президенти Лех Качинский бораётган автомобилни Жанубий Осетия чегараолди ҳудудида ўққа тутган.
Грузия президенти якшанба куни содир бўлган воқеадан бир соат ўтар-ўтмас Тбилисида матбуот анжумани ўтказди.
- Албатта, биз 21 асрда интервентлар ва босқинчилар Грузия ҳудудининг юрагидан тортган чегара чизиғини ўз кўзимиз билан кўрмоқчи эдик. Бироқ, тушундикки, улар мен ва бизнинг меҳмонни у ҳудудда кўришни хушламади ва ўз норозилигини шу тариқа изҳор қилди”, - деди Грузия президенти.
Польша президенти Лех Качински эса ўқ автомобиллар карвонига қарата узилдими ёки осмонга — буни тушуниш қийин эди, аммо, нима бўлганда ҳам халқаро жамоатчилик бундан огоҳ бўлиши лозим, деди.
- Албатта, бу 6 бандлик режага амал қилинмоқда, деган баёнотлар ёлғон эканига бир исботдир. Мен шу заминда туриб Европа Иттифоқи, АҚШ ва НАТО га аъзо бошқа дўстларимизни нима бўлаётганини аниқ тушуниш ҳамда кеч бўлмасдан туриб, ўз хулосасини тўғрилаб олишга чақираман”, деди Пльша президенти Лех Качински Тбилисида қилган чиқишида.
Грузияда “атиргул инқилоби”нинг беш йиллиги нишонланаётган санада содир бўлган воқеада ҳеч ким жабрланмади. Бироқ, бу ҳодиса Тбилиси ва Москва ўртасидаги алоқаларни бадтар кескинлаштирди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Грузиянинг айбловларни рад этди ва буни Россия ҳамда унинг Жанубий Осетиядаги иттифоқчиларини обрўсизлантириш учун қилинган провокация, деб атади.
- Бунга ўхшаган воқеа биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Улар Россия ва Оссетия томонини қоралаш учун ҳар балони уюштирмоқда”, деди Лавров якшанба куни Перуга қилган расмий сафари чоғида.
“Польша президентини Тбилисига таклиф қилиб, кейин уни бошқа мамлакат ҳудудига автомобилда сайр қилдириш – шу эмасми, провокация!? - деди Россия ташқи ишлар вазири.
Воқеа якшанба куни Жанубий Осетия чегараолди ҳудудидаги Акхалгори районида содир бўлди. Бу ҳудуд аввал Грузия назорати остида эди.
Августдаги низодан сўнг бу ерга Россия қўшинлари кириб келди. Тбилиси таъкидича, ҳанузгача бу ҳудудда Россия ва Жанубий Осетия қўшинларининг қолаётгани Франция воситачилигида эришилган ўт очишни тўхтатиш битимига зиддир.