Бундан 60 йил муқаддам - 1948 йилнинг 10 декабрида Парижга йиғилган БМТ Бош ассамблеяси аъзолари Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясини қабул қилган эди.
Ҳужжат қабул қилинган 10 декабр санаси эса 1950 йилдан буён дунё давлатларида Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонланиб келади.
- Биз ҳам Бирлашган миллатлар ташкилоти ва ҳам инсоният ҳаётида жуда муҳим бўлган буюк воқеа қаршисида турибмиз. Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси барча инсонлар учун барча мамлакатларда хизмат қиладиган Буюк ҳуррият хартасига айланиши мумкин, деган эди ўшанда Декларация лойиҳаси устида ишлаган комиссияга раҳбарлик қилган илк аёл Элеонор Рузвельт ассамблея вакилларига қарата.
Бу сиёсатчи аёлнинг ўша нутқида қилган орзуси амалга ошди. 30 банддан иборат Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси курраи заминда яшаётган ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқларини кафолатловчи фундаментал ҳужжат ва демократия пойдеворига айланди.
Ўзини ҳурмат қилган ва инсоний, демократик қадриятларни устивор қўйган жамиятлар декларация принципларига қатъий риоя қиладилар. Бироқ буни муваффақият билан уддалаётган давлатлар бармоқ билан санарли.
Ҳанузгача дунёнинг кўпчилик давлатларида ҳокимият вакиллари, амалдорлар ёхуд фуқаролар томонидан ушбу ҳужжатнинг у ёки бу банди бузилаётгани кузатилади. Декларациянинг энг кўп бузиладиган моддалари эса, кузатувларга кўра, диний эркинликлар, эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи, сўз ва фикр эркинлиги, шахс дахлсизлиги тўғрисидаги моддаларидир.
Бироқ бу ҳужжат билан мустаҳкамланган тамойиллар мунтазам равишда поймол этиладиган давлатлар ҳам анчагина. Уларнинг сафида Ўзбекистон ҳам бор. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар, мана неча йилдирки¸ Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари аҳволи бўйича энг қолоқ ва энг репрессив давлат сифатида баҳолаб келмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати эса бунинг аксини уқдиришга уринади. Бу йўлда навбатдаги қадам сифатида Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясининг 60 йиллигига бағишлаб махсус қарор қабул қилинди. Бу қарор асосида ишлаб чиқилган дастур амалиётига бағишланган ҳисоботлар эса мамлакат расмий оммавий ахборот воситаларида муттасил ҳикоя қилинди.
Бу ҳисоботлар янграётган бир паллада мамлакатда диний эътиқоди ва эркин фикри учун қамалаётган фуқаролар сони камаймади. Касбий фаолияти учун қамалган инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мустақил журналистлар сони ҳам камаймади.
Булар сафида етакчиси Аъзам Турғунов ҳибсга олинган “Мазлум” ташкилоти вакили Нуриддин Жуманиёзов амали сўзига мос келмаган Ўзбекистон ҳукуматининг декларациянинг 60 йиллигига бағишланган тадбирлари ҳақида шундай дейди:
- Нафақат декларация қабул қилинишининг 60 йиллиги¸ балки бошқа саналарда ҳам жуда яхши¸ одам тингласа бўлгудай гаплар айтилди. Лекин бизнинг ҳукуматимиз ниҳоятда кучли коррупциялашган. Мумкин улар биз билмайдиган ўзларининг ишларини жуда яхши бажарар¸ лекин булар давлат¸ халқ манфаати тўғрисида ўйлайдиган ҳукумат эмас. Шунинг учун гаплар ва тадбирлар бўлаверади. Бу ҳукуматда халқ учун бош қотирадиган одамнинг ўзи йўқ¸ дейди “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакили Нуриддин Жуманиёзов.
Бу ташкилот ўз вақтида ҳуқуқлари поймол этилган ўзбекистонликлар ҳаққини ҳимоя қилар эди. Орадан йиллар ўтган сари аҳвол ёмонлашиб борди ва бугун шу даражага етдики, энди биз одамларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилган етакчимиз Аъзам Турғунов ҳуқуқини ҳимоя қилиб юугуриб юрибмиз, дейди Нуриддин Жуманиёзов.
Аъзам Турғунов эса Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари аҳволининг ўнгланиши учун кураша-кураша қамоққа тушган биргина ҳуқуқ ва мухолифат фаоли эмас. Уларнинг сони бугун ўнлаб. Бундан ташқари, репрессив тузум тазйиқидан юртни ташлаб чиққан ҳуқуқ фаоллари, журналистлар, мухолифат вакиллари сони эса юзлаб.
Улардан бири – жиззахлик ҳуқуқ фаоли Муҳиддин Қурбонов Инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан ўзи бошпана топган Швециянинг пойтахти Стокгольм шаҳри ҳукумати биноси ёнида пикет ўтказди ва бу пикетда Ўзбекистон қамоқхоналарида азоб тортаётган сиёсий маҳбусларнинг озодлигини талаб қилди.
- Бу пикетни Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларация қабул қилинганлигига 60 йил тўлганлиги муносабати билан ўтказаяпмиз. Ҳозир Рейхстагнинг олдида турибмиз.
Озодлик: Қандай талабларни илгари сураяпсизлар?
- Бу ерда асосан инсон ҳуқуқларига амал қилинишини сўраб¸ плакатларда Алишер Кароматов¸ Аъзам Турғунов¸ Норбой Холжигитов ва бошқаларнинг номлари ëзилган. Бундан ташқари “Сиëсий маҳбусларни озод қилинглар” деган ëзувларимиз ҳам бор.
Озодлик: Демак асосий талаб сиëсий маҳбусларнинг озод этилиши?
- Сиëсий маҳбусларни озод қилиш ва инсон ҳуқуқларига эътибор бериш. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияни қабул қилган БМТнинг эътиборини шунга қаратиш. Мурожаатномани БМТ комиссарлигига ҳам жўнатамиз.
Муҳожиратдаги мухолифат фаоли ва ёзувчи Сафар Бекжон эса 10 декабр куни БМТ нинг Женевадаги қароргоҳи олдида пикет уюштирди. Биз сим қоққан паллада Сафар Бекжон ўз сафдошлари билан эндигина пикетга отланиб турган экан.
- Пикет БМТнинг Женева қароргоҳи олдида ўтказилади. Биз Ўзбекистондаги аҳволни тушунтирмоқчимиз ва яна бир марта уларнинг диққатини тортмоқчимиз. Чунки бу декларация Ўзбекистон учун бир тийинга қиммат. Ўзбекистон бу декларацияга умуман амал қилаëтгани йўқ.
Ўзбекистон истаса бу декларациядан чиқиб кетсин ëки БМТдагилар декларациянинг ҳеч қанақа шартини бажармаëтган давлатлар сонини кўпайтириб ўтирмасин. Биз шуни талаб қилмоқчимиз.
Кейин Ғарб давлатлари Ўзбекистондаги сиëсий маҳбусларни озод қила олиш ëки инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилай олиш талабларини ëки таклифларини қўя олиши учун буларга босим ўтказиш ниятидамиз. Чунки бизлар шу пайтгача булар ëрдам берсинки¸ биз сиëсий маҳбусларни озод қилайлик¸ деб талаб қилаëтган эдик. Лекин Ўзбекистон буларнинг тавсияларини бир тийинга олмаяпти.
Ҳатто бу ернинг ваколатли одамларини Ўзбекистонга киритмаяпти. Масалан БМТнинг ваколатли одамларига қамоқхонага кириб ҳақиқий аҳволни ўрганишлари учун йиллар давомида рухсат бергани йўқ. Мана¸ Қизил хочни ҳам сарсон қилаяпти.
Бу ташкилотлар Ўзбекистонга бекорга тавсия эълон қилиб ўтиргандан кўра¸ Ўзбекистонни чиқариб қўя қолсин. Ëки бўлмаса бошқа давлатларни ëнларига олиб¸ Ўзбекистонга иқтисодий ëки сиëсий босим ўтказсин ва Ўзбекистонга ўзларининг талабларини бажартиришга эришишсин.
2009 йилда Женевада бизнинг партиянинг фаоллари олиб борадиган сиëсат мана шундан иборат бўлади. Олдингидай уларга “Бизга ëрдам беринг¸ вой-дод” деб мактуб ëзиб ўтиришдан чарчаганмиз¸ дейди 10 декабр куни БМТ нинг Женева шаҳридаги қароргоҳи олдида пикет уюштирган ўзбекистонлик мухолифат фаолларидан бири¸ ёзувчи Сафар Бекжон.