Бу ҳар йили ўтказиладиган анъанавий учрашув. Бироқ бу йилги тадбирда қатнашган ўзбекистонлик ҳуқуқ фаолларининг кайфиятидаги тушкунлик ва хорижий дипломатлар кайфиятидаги ҳафсаласизлик ҳар йилгидан кучли экани кузатилди, демоқда баъзи иштирокчилар.
Одатдагидек, хорижий дипломатик корпус вакиллари ҳам иштирок этган бу йилги тадбирда яна ҳукумат расмийлари кўринмади. Аммо, тадбирдан кейинги зиёфатда, ҳатто, диний идора раҳбарлари ҳам пайдо бўлди, деди Озодлик мухбири билан суҳбатлашган “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти вакили Абдураҳмон Ташанов.
Абдураҳмон Ташанов: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари¸ эркин журналистлар¸ бундан ташқари жамоатчилик вакилларини чақириб¸ мана шу кунни байрам сифатида нишонлаб ҳар йили шундай тадбир ўтказади. Шу байрам баҳонасида дардлар тўкилади¸ ишлар муҳокама қилинади¸ ҳар хил таклифлар ўртага ташланади.
Бугун ҳам Ўзбекистондаги етакчи ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотлар АҚШ элчихонасига йиғилди. Дипломатлар ва бошқа хорижий ташкилотлар вакиллари ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ўзбекистондаги вазиятга нисбатан берган баҳоларини эшитишди.
Озодлик: Ўзбекистоннинг ҳукумат идораларидан расмийлар иштирок этишдими?
Абдураҳмон Ташанов: Йўқ. Норасмий ҳуқуқ ҳимоячилари¸ рўйхатдан ўтмаган ëки маълум даражада мухолифатда бўлган ҳуқуқ ҳимоячилари бор бўлган жойга ҳукумат вакиллари келишмайди. Ҳукумат вакиллари доим “Ўшалар келмаса¸ биз келамиз” деб шарт қўйишади. Чунки бу ерда қанақадир эркин баҳслашувлар бўлади¸ вазиятга реал ëндашувлар бўлади. Шунинг учун бунақа жойларга ҳукумат вакиллари келмайди.
Лекин ҳозир элчининг қароргоҳида ўтаëтган тадбирга мусулмонлар идорасининг вакиллари¸ бундан ташқари “Сиëсат” жамғармасининг ходимлари¸ фуқаролик жамиятини ўрганиш институтининг ходимлари умуман Ўзбекистоннинг ғоявий сиëсатини бошқариб турадиган жуда кўпчилик йиғилишган.
Озодлик: Демак¸ расмий тадбирда расмийлар бўлмадию¸ лекин тадбирдан кейинги зиëфатга келишди.
Абдураҳмон Ташанов: Ҳа¸ зиëфатга келишди. Бу ҳар йиллик анъанага айланган. Бир стол атрофида элчи ҳаммани табриклайди¸ қутлайди. Бундан ташқари етакчи ҳуқуқ ҳимоячиларига эътиборлар берилади.
Озодлик: Мана хорижий дипломатик корпус вакиллари ҳам иштирок этди деяпсиз. Хорижлик вакиллар томонидан Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига қандай баҳо берилди?
Абдураҳмон Ташанов: Экспертлар кўпроқ маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларини эшитишди. Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари инсон ҳуқуқлари вазияти йилдан-йилга ëмонлашиб бораëтгани ҳақида гапирди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг кайфиятида жуда ҳам пессимистик бир ҳолат бор. Лекин айрим сиëсийлашган ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотлари ЕИ ва демократик Ғарб билан алоқалар йўлга қўйилаëтгани ва мулоқотнинг секин-секин тикланаëтганини ижобий қадам сифатида баҳолашмоқда.
Озодлик: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари аҳволи жуда ҳам оғир экани неча йиллардан бери айтиб келинаяпти. ЕИ билан Ўзбекистон ўртасидаги музокараларда¸ гарчи ЕИ тарафидан унча катта босим кузатилмаëтган бўлса-да¸ бу бош масалага айланган. Амалга ошиши мумкин бўлган жиддий ва амалий таклифлар ҳам ўртага ташландими?
Абдураҳмон Ташанов: Бу ерда конкрет бир таклифлар ўртага ташлангани йўқ. Чунки ҳуқуқ ҳимоячилигини¸ Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни ечишнинг муҳим бир стратегиясининг ўзи йўқ ҳозир.
Лекин масалан мен Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг вакили сифатида асосан сиëсий ҳуқуқларга эътибор қаратиш масаласини ҳозир ўртага ташладим. Чунки Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти¸ ижтимоий¸ иқтисодий¸ сиëсий инқирозлар ҳаммаси бу сиëсий аҳвол билан боғлиқ. Ўзбекистонда мухолифат тикланмаса¸ у рўйхатга олинмаса¸ муаммолар ва инсон ҳуқуқлари масаласи ижобий ҳал бўлмайди деб ўйлайман.