Рустам Мўминов 2006 йил октябрь ойида яширин равишда Ўзбекистонга бериб юборилган эди. У Ўзбекистон томонидан диний экстремизм ва давлат тузумига тажовуз каби жиноятларда айбланган.
Юртига қайтарилганидан бироз ўтиб Рустам Мўминов “Ҳизб - ут Таҳрир” партиясига алоқадорликда айбланиб, 5 ярим йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Шундан буён бу шахс ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Страсбург суди Мўминовнинг кейинги тақдиридан хавотир билдирар экан, Россия ҳукуматини "Европа Конвенцияси меъёрларини бузган", деб топди.
Москвадаги “Фуқаровий кўмак” ташкилотининг Марказий Осиё сиёсий қочқинлари билан ишлаш дастури раҳбари Елена Рябинина:
- Страсбург суди Мўминов иши бўйича ҳукм чиқарди ва унда Россия ҳукуматини Европа Конвенциясининг учта моддасини бузганлиги айтилади. Яъни, Рустам Мўминовни қийноқлар мунтазам қўлланиладиган давлатга бериб юбориш билан конвенциянинг 3-моддаси, унга ҳуқуқий ҳимоя имкони берилмагани билан 13 модда, ҳибсда сақлаш бўйича ҳуқуқ нормаларга риоя этилмагани билан Европа конвенциясининг 5 моддаси бузилган, деган қарор чиқарилди,- дейди.
Елена Рябинина бу қарор Рустам Мўминов мушкулини осон қила оладими ёки йўқми, деган саволни ўртага ташлайди.
- Мўминовнинг тақдирига бу қарор қандай таъсир қилиши номаълум. Боиси, у “Ҳизб- ут Таҳрир” партиясига аъзоликда айбланиб, 5 йилу 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бу Мўминов ҳақда биз билган ягона хабар. Европа суди Мўминовнинг кейинги тақдири номаълум қолаётганидан ҳам хавотир билдириб, унга етказилган маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги иш муҳокамасини кейинга қолдирди. Энди қарор кучга кирганидан сўнг томонлар 3 ой ичида бу ҳақда ўз таклифини киритиши лозим,- дейди Елена Рябинина.
Европа суди экстрадициясини таъқиқлаб, ҳукм чиқарганидан сўнг ҳам яширин ёки ошкора тарзда Россиядан Ўзбекистонга жўнатиб юборилган қочқин биргина Рустам Мўминов эмас. Масалан, Мўминов каби диний мотивларда айбланиб, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувга берилган наманганлик Абдуғани Камалиев ҳам Россия томонидан яширин тарзда Ўзбекистонга бериб юборилган. У ҳам Ўзбекистонда қамоққа олинган.
- Абдуғани Камалиев ўтган йили 5 декабрда Ўзбекистонга бериб юборилган. Унинг иши бўйича ҳам Страсбург судига даъвогар томон Россия ҳукумати берган ҳужжатларга тузатиш ва қўшимчаларини тақдим қилди. Бу бўйича ҳам Страсбург суди ҳукмини кутаяпмиз. Бу сўнгги вақтларда кузатилган иккита ноқонуний экстрадиция. Аммо арзи Европа судига етиб борамаган, биз бехабар қолган яна кўплаб ноқонуний экстрадициялар бўлиши мумкин. Европа суди бундан қаттиқ хавотир билдирмоқда, - дейди Россиялик инсон ҳуқуқлари фаоли Елена Рябинина.
Рустам Мўминов ўз вақтида Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўта хавфли диний экстремист ва террорчи, деб гумон қилинган эди. Аммо 2006 йилнинг 9 октябрида Россия суди залидан озод қилинган Мўминов “Озодлик”ка берган интервьюсида ўзини айбсиз, деб билиши ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам буни тан олгани, эндиликда у ўзини реабилитация қилишга бел боғлагани ҳақида сўзлаган эди. Орадан 2 кун ўтиб у яна қўлга олинган ва яширин равишда Ўзбекистонга бериб юборилган эди.
Рустам Мўминовнинг Ўзбекистонга ноқонуний экстрадицияси ортидан халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан ёғилган эътирозларга жавобан Россия Федерал Миграция хизмати ўз вақтида ўзбекистонлик қочқин Рустам Мўминов ихтиёрий тарзда юртига қайтган, деб баёнот берган эди.
Бу ҳақда тарқатилган баёнотдан иқтибос келтирамиз:
“Ҳужжатлар асосида ўтказилган текширувлар натижасида аниқландики, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Рустам Мўминов уни мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш тўғрисида суд қарори кучга киргунга қадар Россия Федерациясини тарк этиш имконидан фойдаланди ва Россия Федерал миграция хизмати бошқармаси ходими ҳамроҳлигида, 2006 йил 24 октябр куни соат 19 дан 20 дақиқа ўтганда Россия Федерациясини тарк этди”, дейилган эди Миграция хизматининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва айрим оммавий ахборот воситаларига йўллаган жавобида.
Россия ҳукумати назорати остидаги ахборот воситалари эса Мўминовнинг юртига экстрадиция қилиниши жараёнини намойиш этар экан, “Ҳизб-ут Таҳрир” террор ташкилоти аъзоси Рустам Мўминов Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, қабилида хабар тарқатган эди.
Ҳанузгача, Россия ҳукумати Рустам Мўминов мамлакатдан чиқариб юборилдими, экстрадиция қилиндими ёки унга мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этиш имкони берилдими, дейилган саволларни жавоб қолдириб келаётган эди. Бундан ташқари, Мўминовнинг ноқонуний экстрадицияси боис танқидлар ёғилиб турган бир паллада бирин-кетин Ўзбекистон прокуратураси қўлига топширилган Абдуғани Камалиев, Абдужалил Бойматов ва яна бир неча ўзбек қочқинлари бўйича расмий сўровлар ҳам жавосиз қолмоқда. Эслатиш жоиз, ўз вақтида Россия бош прокуратураси бу шахслардан айримларини экстрадиция қилмаслик тўғрисида қарор чиқарган эди.