Бироқ вақтинча сақлаш изоляторларидаги ҳолат ёмонлигича қолмоқда.
Жазони ўташ маҳкамаларидаги вазиятни Ўшдаги “Сулаймон нури” жамоатчилик фонди ўрганди. Бу тадқиқот Европада Ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти томонидан молиялаштирилди.:
- 2003-2004 йилларга нисбатан маҳбусларни сақлаш жойларида вазият яхши тарафга ўзгарди. Бу йўналишда Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкитлоти 2005 йилдан бери катта ёрдам кўрсатди.
Ўшдаги маҳбусларни вақтинча сақлаш изоляторига душлар ўрнатилди ва сайр майдончаси қуриб берилди. Изолятор йўлаклари ва камералар таъмирдан чиқарилди. Авваллари у ерга кирилса ҳавоси жуда ҳам ёмон эди, ҳозир ҳаво ҳам ўзгариб яхши бўлиб қолди,- деди “Сулаймон нури” ташкилоти раҳбари Содиқжон Махмудов.
Унга кўра, вақтинча сақлаш изоляторларида шароитлар яхшиланган бўлсада, инсон ҳуқуқлари борасидаги вазият ўзгарган эмас.
Ҳуқуқ ҳимоячисига кўра, изоляторда хуқуқ тартибот тузилмалари ходимлари тарфидан махбусларни калтаклаш, улар содир этмаган жиноятларни мажбуран тан олдириш амалиёти кучайиб бормоқда.
- Бир одамни ўн иккита ўғирликда айблаб ишни судга оширадилар. Махбус бир-иккита хонадонни ўмарган бўлиши мумкин, қолган жиноятларни эса уни қийноққа солиш орқали мажбуран тан олдирадилар. Чунки ҳуқуқ тартибот тузилмалари режа бажариш принципи асосида ишлайдилар. Режани бажариш учун ҳуқуқ - тартибот ходимлари мана шундай ҳаракатларни содир этмоқдалар,- деди Содиқжон Махмудов.
Тадқиқот иштирокчиларидан бири бўлган юрист Наталия Магденко маҳбусларни калтаклаган ҳуқуқ тартибот ходимларига нисбатан тегишли идораларга шикоят қилингани, бироқ бундан хеч қандай натижа чиқмаганини айтади:
- Маҳбуслардан бири қаттиқ калталаниб оғир аҳволга келтирилган. Бу борада тегишли идорлар, Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси, шаҳар ва вилоят прокуратураларига аризалар ёзилди. Бироқ барча идоралардан “Ушбу маҳбусни калтаклаган кишилар (хуқуқ тартибот ходимлари назарда туилмоқда) ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаган” , деган жавоб олинди. Биз бу борада Ресублика бош прокуратурасига ҳам ариза ёздик. Бироқ орадан 3 ой ўтган бўлса ҳам аризамизга жавоб олмадик, - деди Наталия Магденко.
Содиқжон Махмудов шу йилнинг апрель ойидан декабрга қадар маҳбуслардан турли мазмундаги 455та шикоят келиб тушганини, шулардан 95таси хуқуқ тартибот ходимларининг устдан ёзилган аризалар эканини айтди:
- Апрель ойидан бошлаб ҳозирги кунгача 455 нафар одам мурожат қилган.Жумладан, 95 маҳбус хуқуқ - тартибот ходимларининг ноқонуний ҳаракатларидан шикоят қилган. Бу борада прокуратура ва бошқа органлара мурожат қилдик, лекин ҳозирча бу аризалар юзасидан натижа йўқ, деди Содиқжон Махмудов.
Ўшдаги тергов изолятори бошлиғи Эркин Шералиевнинг айтишича ҳуқуқ ҳимоячиларининг қамоқхоналардаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича келтирган маълумотлари анча эскириб қолган. Унга кўра, бу кўринишлар ҳозирда мавжуд эмас.
- Айтилган сўзларнинг барчаси тўғри, лекин бу эски гап. Кейинги йилларда бизнинг тизимга Европада Ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти катта ёрдам бераётгани туфайли анча ўзгаришлар бўлмоқда.
Масалан жорий йилда бу ташкилот 660 минг 180 сўмлик ёрдам кўрсатди. Камераларнинг бир қавати тўла таъмирланди, тергов хоналарини таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Айтиб ўтиш керакки, Совет Иттифоқи тарқалганидан сўнг Қирғизистонда бизнинг система жуда қийналган. Маҳбусларнинг озиқ-овқат таъминоти учун кунига ҳар бир одамга фақат 19 сўм (0,5 АҚШ доллари) ажратилар эди. Бугунги кунда эса бу миқдор 48 сўм 70 тийингача кўтарилди. Бир кунда икки марта гўшт берилади. Европада Ҳавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти ва қизил ярим ой жамияти ёрдамида мамлакатдаги кўплаб қамоқхоналарда вазият яхшиланмоқда, деди Эркин Шералиев.