Петиция ташкилотчилари Ўзбекистоннинг адоғи йўқ, ёниб турган ички муаммолари мавжудлигини эътироф этган ҳолда ўзбек зиёлилари, мухолифат ва демократик кучлар вакилларини ташқи дунё зиддиятлари ечимида ҳам фаолликка чорлайди.
Хусусан, қарийб 10 кундан буён яна олов қаърига кирган Ғазо минтақасида тинчлик бобида сўз очган петиция ташкилотчиси Ҳазратқул Худойберди токи томонлар ҳақиқатни тўлалигича тан олмас экан, бу минтақада тинчликка эришиб бўлмайди, деган фикрда.
Тўла ҳақиқатни гапиринг, дер экан Ҳазратқул Худойберди Ғазо минтақасида тинчлик барқарорлигидан сўзлаётган дунё раҳбарларига, сиёсатчиларига шундай мурожаат қилади.
- Бу менинг сиëсатчиларга мурожаатим. Илтимос сизлардан¸ биринчиси ҳақиқатни тўла гапиринглар.
Иккинчиси Фаластиннинг босиб олингани ҳақида гапиринглар.
Учинчиси мустақил Фаластин давлати ҳақида гапиринглар. Бу эсдан чиқиб кетган нарса.
Маъносиз бўлган икки томонлама бўлган уруш¸ зўравонлик¸ инсонларнинг ўлимларини тўхтатиш¸ Исроилнинг Фаластинга нисбатан давлат террорини тўхтатиш¸ Ҳамаснинг Исроилга нисбатан террори ҳақида ҳам гапиринглар.
Фаластиннинг мустақил давалт бўлишга ҳаққи бор. Сиëсий арбоблар илтимос ҳақиқатни тўлиқ гапириб¸ Яқин Шарқда тинчлик яратишга имкон беринглар. Биласизми ҳамиша яримта¸ чоракта қилиб гапирилса¸ ҳеч қачон мақсадга эришиб бўлмайди.
Ҳозир Германия канцлери Ангела Меркел ва АҚШ администрацияси БМТда ўтириб олиб¸ фақат Ҳамас айбдор деб тош ташлаяпти. Ҳамас ракета отгани учун уруш бошланди¸ Исроилнинг Фаластин халқини қиришга ҳаққи бор дейиши на мантиққа тўғри келади¸ на демократик давлатлар раҳбарларининг эгаллаган ўрнига¸ сиëсатига тўғри келади.
1945 йилда Исроил давлатини тузишга келишилган эди. Чунки Гитлер остида яҳудийлар бутун дунëда қатағон қилинган эди. Ундан ташқари Фаластин халқи ҳам сарсон-саргардон эди. Уларга ҳам давлат тузиш керак эди.
Аммо афсуски¸ Исроил давлати тузилдию¸ Фаластинга эътибор берилмади. Исроил ўз ҳудудидан чиқиб¸ Фаластинга тегишли ерларни ҳам босиб олди.
Мана 35 йилдан бери Фаластин ҳукуматини тузиш керак деган гап оғизда гапирилади¸ амалиëтда эса Исроил қўллаб-қувватланади. Ахир медалнинг икки томонига қараш керак¸ дейди петиция ташаббускорларидан бири Ҳазратқул Худойберди.
У шунингдек Яқин шарқда тинчлик барқарорлиги йўлидаги илк амалий қадам сифатида ўзбек зиёлилари номидан қилинган мурожаат билан Ғазо минтақасига жўнаб кетган Швеция ташқи ишлар вазири қабулида бўлганини айтди.
- Швеция ташқи ишлар вазири якшанба куни Яқин Шарққа учиб кетди. Тел-Авивга боради. Ғазо минтақасига кира олмаса ҳам¸ Фаластин ҳукумати билан учрашади.
Суҳбат қанақа бўлишидан қатъий назар мен уларга “Ярим ҳақиқатни гапирманглар” деб айтдим. Ҳамас террорист деб бутун жаҳон гапиради. Ҳамас фақатгина бир-икки марта Россия қабулида бўлди. Ҳамасни ҳукуматга Фаластин халқи сайлаган.
Нелсон Мандела Африкада аппартеидга қарши кураш бошлаганида уни террорист дейишган эди. Ëсир Арофатга ҳам шу номни беришган эди.
Ҳозир дунëда терроризм ҳақида аниқ тушунча қабул қилинмаган. Ҳукуматлар тан олмаган ташкилотларнинг ҳаракати бўлса терроризм дейилади. Давлат байроғи остида давлат аскарлари бостириб кириб¸ тинч аҳолини ўлдирса¸ терроризм дейилмайди.
Ана шу ерда бутун дунëда буюк хато ўтаяпти. Шунинг учун ҳам мен Швеция ташқи ишлар вазиридан “Ҳеч бўлмаса сиз ярим ҳақиқатни гапирманг. Бу билан Швеция Яқин Шарқда қандайдир тинчлик ўрнатилишига ҳисса қўшган бўлади” дедим.
Ўз уйида муаммолари бисёр бўлган ўзбек зиёлилари, сиёсатчилари, мухолифат аъзолари ва умуман ҳар бир мусулмон Ғазода тинмаётган қонли тўқнашувларга бефарқ қарай олмайди, дейди Ҳазратқул Худойберди ўз сўзларини давом эттириб.
- Бизнинг муаммомиз Ўзбекистонда. Халқ босим остида. Лекин ҳозир фаластинликларнинг аҳволи биздан ҳам оғир. Қўшнининг уйида фожеа бўлиб турганда инсон ўзини ўйлаб уйда йиғлаб ўтирмайди.
Инсонлар шундай қилиб бир-бирларининг дардларига малҳам бўлиб¸ ҳаëтга қайтишига ëрдам беради. Бировнинг кўнглини олган одамнинг ўзининг дарди ҳам енгиллашади.
Шунинг учун айтаяпман: Биродарлар. Ўзимизнинг дардимиз билан овора бўлмай бошқаларга ҳам эътибор берайлик. Шунда бутун дунëда саодат¸ озодлик яхшироқ бўлади.