Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо тўрт давлат – Белорус, Қозоғистон, Арманистон ва эндиликда Россия ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудида тинчликпарвар қўшинлар тузилмасини ташкил қилиш тўғрисидаги келишувни ратификация қилди.
КХШТ матбуот котиби Виталий Струговецнинг маълум қилишича, келишув шартига кўра, ҳужжат кучга кириши учун камида тўрт давлат уни ратификация қилиши керак эди.
- Ҳозир келишув тўрт давлат Белорус, Қозоғистон, Арманистон ва Россияда кучга кирди. Ратификация жараёни кеч қолаётган давлатларда ҳам ёзма билдирув бориши билан келишув кучга киради, дейди Струговец.
КХШТ га аъзо бошқа давлатлар, жумладан, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари томонидан ҳали бу келишув тасдиқлангани йўқ.
Хусусан, Ўзбекистон бу ҳужжатни тасдиқлайдими ёки йўқ, буни ҳам аниқ айтиш мушкул, демоқда баъзи таҳлилчилар.
Виталий Струговец буни инкор қилар экан, шундай деди:
- Бизга маълум бўлган факт шуки, ҳужжат Ўзбекистон парламенти муҳокамасига топширилган. Лекин, Ўзбекистон президенти томонидан бу қарор имзоланган ва шу боис, тез орада парламент ҳам уни тасдиқлайди, деб хулоса қилиш мумкин, деди КХШТ матбуот котиби.
Ўзбекистонлик айрим кузатувчилар эса бу жараён ташкилот расмийлари умид қилаётганидек, тез орада битмайди, деган фикрда.
Жумладан, бухоролик ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Ғаниев ратификация жараёни Ўзбекистоннинг Россия билан боғлиқ бошқа муносабатларига оид жараёнлар каби чўзилиши мумкин, деб тахмин қилади.
- Мен ўйлайманки¸ чўзади. Ўзбекистоннинг Россия ва МДҲ давлатлари билан ташқи сиëсат тажрибасида ҳар битта нарсанинг чўзилиб кетиш тенденцияси маълум бўлаяпти¸ дейди Шуҳрат Ғаниев.
Аммо, расман бундай келишув кучга кирган экан, у ҳолда бундан ташкилотга аъзо Марказий Осиё давлатлари ютқазади, деган хавотирни билдирди Шуҳрат Ғаниев суҳбат давомида.
- Тинчликпарвар дейиш мумкин ëки тезкор гуруҳ бўлсин¸ қайси номни олсангиз ҳам бу қуролли кучлар. Бу қуролли кучларга ким эгалик қилар экан? Яна ўша Россиями? Яна ўша эски совет давлатидаги оккупацион системасими?
Эрта-индин дейлик Ўзбекистонда¸ Қозоғистонда ëки газга бой Туркманистонда бир сабаб бўлиб¸ тинчликпарвар кучлар ҳудудимизда пайдо бўлса. Кимга керак бу нарса? Бундай вазиятда ким эгалик қилади? Мана шу нарса хавотирга солаяпти албатта, дейди Шуҳрат Ғаниев.
Маълумки, КХШТ ўз доирасида тузилаётган тинчликпарвар қўшинлар тузилмаси собиқ иттифоқ давлатлари орасида пайдо бўлаётган ва ваколатлари нисбатан кенг бўлган ҳарбий тузилмага айланишини иддао қилмоқда.
Ташкилот матбуот котиби Виталий Струговец буни изоҳлай туриб: “Тинчликпарвар кучлар ташкилотга аъзо давлатлар ҳудуди ва алоҳида ҳолларда БМТ рухсати билан ташкилот ҳудудидан ташқарида ҳам тинчликпарварлик миссияларини ўтказиш мумкин”, деди.
Ўзбекистонлик кузатувчи Шуҳрат Ғаниев фикрича, КХШТ ҳарбий тузилмасига бу қадар ваколатларнинг берилишидан кўпроқ Россия манфаатдор ва геосиёсий ўйин майдонига айланган Марказий Осиёга бу қўшинларни киритиш учун сабаб топиш қийин бўлмайди.
- Сув танқислиги¸ газнинг атрофдаги давлатларга етмаслиги¸ Россиянинг уран заҳираларига эгалик қилиш нияти ва ҳоказо.
Бундан ташқари Афғонистонга энг қисқа коммуникацион йўл бу - Ўзбекистон.
Афғонистонни эгаллаган куч Марказий Осиëга эгалик қилиши мумкин¸ деган бир масалани америкалик сиëсатшунослар анчадан бери кўтариб келаяпти.
Шунинг учун бу нарсани ҳозир биринчи навбатда¸ айниқса¸ бизда жамиятга референдум сифатида ташлаш керак¸ дейди Шуҳрат Ғаниев.