“The Wall Street Journal” нашрининг ёзишича, АҚШ президенти Барак Обаманинг сайлов кампаниясида маслаҳатчилик қилган ва Америкадаги энг устамон менежер, деб танилган Дэвид Плуфф Озарбайжондаги нутқи учун тўланган 50 минг АҚШ долларини демократияни тарғиб қилувчи гуруҳларга бериш ниятида.
Плуффнинг яқин сафдошларидан бирининг айтишича, у Озарбайжонга сафари олдидан нутқи учун пул тўлашни таклиф қилган ташкилотнинг президент Илҳом Алиев тарафдори эканини билмаган.
Озодлик радиоси Озарбайжон хизматининг хабар қилишича, “Озарбайжонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш уюшмаси” деб номланган бу нодавлат ташкилоти аслида¸ президент Алиев ҳукуматига жарчилик қилиш билангина шуғулланади.
Плуффнинг бу ташкилот таклифига асосан қилган сафарини уюштиришда Вашингтонда жойлашган ва Алиевдан моддий манфаат кўрувчи лоббичи гуруҳларнинг ҳам иштирок этгани айтилмоқда.
Эндиликда яқин маслаҳатчиси демократияни топтаётган Озарбайжон ҳукуматидан пул олишда айбланаётган Обама маъмурияти Дэвид Плуфф АҚШ президенти ёхуд давлат маъмуриятининг расмий вакили эмаслигини айтмоқда.
Оқ уй матбуот котиби Роберт Гиббс Плуфф берган сўнгги баёнотни тасдиқлаб, у сиёсатчи эмас, балки оддий фуқаро сифатида сафар қилганини айтмоқда.
Гиббс шунингдек, агар Барак Обама Бакуда ўтирган президент Алиев билан музокара қилишни истаса, воситачи жўнатиб ўтирмай, шундоқ телефон гўшагини кўтариб қўя қолади¸ дея қўшимча қилди.
Озарбойжон жамоатчилиги танқиди остида қолаётган Дэвид Плуфф душанба куни Озарбойжон пойтахтидаги Ғарб университетида нутқ сўзлаган эди. Бу учрашув матбуот учун ёпиқ ҳолда ўтди.
Аммо, Плуфф бу учрашувда матбуотдан яширадиган ҳеч гап бўлмагани, нутқи мантини мамлакат мухолифатига тақдим қилиши мумкинлигини айтмоқда.
Озарбойжондаги “Мусават” мухолиф партияси етакчиси Иса Гамбар Озодлик билан суҳбатда Дэвид Плуфф Баку сафари чоғида Ғарб университетидаги нутқи билан чекланмай, ҳукумат расмийлари билан ҳам учрашгани айтди.
Аммо, дейди жаноб Гамбар¸ Плуфф озарбойжон мухолифати ва демократик кучлар вакиллари билан учрашувдан қочди.
АҚШ президенти маъмурияти Плуффнинг Бакуга сафари расмий бўлмаганини айтаётган бўлса-да, у душанба куни адоғида президент Алиев ва парламент спикери Октай Асадовлар билан музокаралар ўтказди.
Дэвид Плуффнинг шундай танқидларга кўмилган сафари Озарбойжонда президент ваколатларини кенгайтириш мақсадида ўтказиладиган референдум яқинлашаётган бир паллага тўғри келмоқда.
18 март кунига белгиланган референдумда президент ваколатларига қўйилган баъзи чекловларни бекор қилиш, хусусан, президентлик муддати масаласи қўйилади.
Озарбойжон мухолифати бу референдум Алиевнинг умрбод президентликда қолишига хизмат қилади, дея ҳозирданоқ уни бойкот қилди.
Баъзи ҳуқуқ фаоллари референдумни бойкот қилиш мазмунида эълон қилинган петиция учун имзо йиғиб юрганида тазйиққа учраб¸ ҳатто ҳибсга ҳам олинди.