Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:22

"Оллоҳдан уларга мукофот сўрайман"


Муҳаммадсолиҳ Обутов ҳам андижонлик таниқли уламо¸ 1995 йилдан бери бедарак йўқолган Абдували қори Мирзаев издоши¸ деган айб билан тазйиққа учраган ўнлаб диндорлардан биридир.
Муҳаммадсолиҳ Обутов ҳам андижонлик таниқли уламо¸ 1995 йилдан бери бедарак йўқолган Абдували қори Мирзаев издоши¸ деган айб билан тазйиққа учраган ўнлаб диндорлардан биридир.

Узоқ йиллик қамоқ ва тазйиқлардан сўнг куни-кеча Швециядан бошпана топган имом Муҳаммадсолиҳ Обутов¸ бугун ўтмишга айланган изтиробли кунлари ҳақда ҳикоя қилади.

Ўзбекистонда Жиноят кодексининг 159, 244/1 ва /2 моддалари билан конституциявий тузумга тажовуз қилиш, таъқиқланган диний ташкилот тузишда айбланган қорақалпоғистонлик имом Муҳаммадсолиҳ Обутов, ниҳоят¸ Швециядан сиёсий бошпана топди.

Аввалги дастуримизда хабар қилганимиздек, Обутов ана шу айбловлар билан Навоий вилоятидаги қамоқхонада 8 йил жазо муддатини ўтаган. Қамоқдан чиққанидан сўнг уни яна қайтариб қамашга уринишлар бўлганидан сўнг у¸ Россияга қочиб ўтган эди.

Бироқ 2007 йилнинг 13 июнида у Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Россия ҳудудида қўлга олинган ва Красногорск вилоятида ички ишлар бошқармасига топширилган эди.

Бу ерда у қарийб бир йил ҳибсда сақланди. 2008 йил май ойида озодликка чиқарилгач, Обутов учинчи давлатга чиқарилишини кутиб яна 8 ой Россия ҳудидида қолди.

Ҳозир Швецияга етиб борган Обутов шу 8 ойлик давр ичида уни яна уч маротаба ҳибсга олишга ва Ўзбекистонга бериб юборишга уриниш бўлгани ҳамда учинчи давлатга чиқариш муддати сабабсиз равишда чўзилаётгани боис Украинага қочиб ўтишга мажбур бўлганини айтмоқда.

Озодлик: Сиз Москвада учинчи давлатга чиқарилишингизни кутиб яшаëтган эдингиз. У ерда қанча кутдингиз?

Муҳаммадсолиҳ Обутов: Мен ўша қочоқлар лагерига ўхшаш бир жойда 2008 йил 30 майдан 2009 йил 12 январгача ëтдим.

Озодлик: Сиз нима учун у ердан Киевга ўтиб кетдингиз?

Муҳаммадсолиҳ Обутов: Москва шунақа жойки¸ ўзбек муҳожирларига ташқарига чиқишга ҳеч йўл йўқ. Москвадан рухсатнома олиш мутлақо мумкин эмас.

Мана ¸Иванова ўзбекларини Россия федерациясининг бош прокуратураси Ўзбекистонга беришни рад қилиб¸ кўчага чиқарган. Лекин уч йилдан бери виза ололмай¸ чет элга чиқа олмай ëтибди. Ваҳоланки қабул қиладиган давлат ҳам тайëр. Лекин уларни жўнатишмаяпти. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳаракатлари билан турмадан¸ чиққан лекин чет элга кетолмаëтган қанча одамлар бор. Россия жўнатмайдида.

Озодлик: Демак¸ сиз ҳам ўша ўзбекларга ўхшаб учинчи давлатга чиқариб юборилмаслигингиздан хавотир олдингиз.

Муҳаммадсолиҳ Обутов: Ўзи шу бўлиб ўтган воқеалардан¸ одамларнинг тажрибаларидан маълум эдики¸ ëтсам мен ҳам ëтаверар эдим. Яна бунинг ичида Ўзбекистонга олиб кетиш хавфи ҳам доим туради.

Озодлик: Бу хавфга далил бўла оладиган бирор воқеа бўлдими?

Муҳаммадсолиҳ Обутов: Аввало¸ биринчи марта мени ўзбеклар қамаган эди. Бир йил ëтиб чиқдим. Чиққанимда ҳам ўша куни Россия миграция хизмати “Депорт қиламиз” деб яна мени олиб бориб қамашди.

Суддан кейин Елена¸ адвокат Абусуфëн Юсупов ва бошқалар талашиб тортишиб¸ Оллоҳнинг ëрдами билан суд депорт қилмасдан¸ иккинчи марта жарима солди.

Учинчи мартасида яна олиб кетишди. Икки ойдан кейин ўша ëтган жойимдан Москва вилояти¸ Талбун туман прокуратураси олиб кетди ва кечгача ўша ерда ўтирдим. Қуролланган қоровуллар қўлимга кишан солиб¸ олиб кетди. Нима бўлди билмайман¸ лекин кечқурун “Биз адашибмиз” деб кечирим сўрашди. Менинг ўзимга нисбатан уч марта шундай ҳаракат бўлди. Мен тўртинчисини кутиб ўтирмадим.

Озодлик: Шу сабабдан¸ имконият туғилганда Киевга ўтиб кетдингиз.

Муҳаммадсолиҳ Обутов: Энди буни жуда имконият деб ҳам бўлмайди. Бу ҳам катта бир таваккал эди. Нима бўлса бўлсин деб Оллоҳга таваккул қилиб чиқдим. Алҳамдилуллоҳ мана ўтиб кетдим. Ҳаммаси яхшилик билан тугади. Аммо¸ аксинча бўлиши ҳам мумкин эди. Мен унга ҳам тайëр эдим.

Озодлик: Мана Москвадан олиб кетиб қолишлари учун уч марта жиддий хавф бўлди. Мана ҳозир Швециядасиз. Орқага қараб нима хулоса қилаяпсиз ҳозир?

Муҳаммадсолиҳ Обутов: Аввало¸ биласизми жуда кўп одамларнинг яхшилик тарафлама иштироки бор. Шу билан бирга кўп одамлар ëмонлик тарафлари билан ҳам иштирок қилди. Дейлик¸ Россия миграция хизматининг ходимлари¸ Россия ИИБ ходимлари.

Лекин мен биламанки¸ нима неъмат етган бўлса ҳаммаси Оллоҳдан. Хоссатан¸ Елена Рябинина мен учун жуда кўп хизмати синган аëл. Мен ҳаммасига миннатдорчилик билдираман. Оллоҳдан уларга мукофот беришини сўрайман.
XS
SM
MD
LG