Бу чиқишларда ҳижобли аёллар, жумладан, ўз кийими остида қурол тутиши, очиқ-сочиқ кийинганлар эса миллий қадриятларга путур етказиши мумкинлигидан мамлакат аҳли огоҳлантирилмоқда.
Ўзбекистонлик дин, маданият ва илм-фан арбоблари ўзбекистонлик аёлларни яна бир бор ҳар икки йўналишда ҳам мутаассиб бўлмасликка ва яхшиси, ўзбек миллий либосларига қайтишга чақирмоқда.
Озодлик радиоси ана шу тавсияларни илгари сураётган таниқли дин ва фан арбобларининг ўзи билан суҳбатлашиб, бу чиқишларда очиқ қолаётган саволларни берди.
Дастлаб шу мазмунда “Халқ сўзи” газетасида мақоласи чоп этилган ўзбекистонлик тарихчи олим, арабшунос Убайдулла Уватов билан суҳбатлашдик.
Озодлик: Сизнинг “Халқ сўзи” газетаси орқали шундай мулоҳазаларни баëн қилишингизга нима туртки бўлди?
Убайдулла Уватов: Туртки нима бўлиши мумкин? Ҳозирги воқелик-да. Биз ўзбек халқи жуда қадимий тарихга эгамиз.
Ўзига хос буюк алломаларимиз бутун дунëни ўз ақл-идроклари¸ зиëлари билан забт қилиб қўйган. Биз ўзимизнинг миллий қиëфамиз билан дунëга танилган халқмиз.
Кечирасиз-у¸ ҳалиги ярим-яланғоч, киндикни очиб юриш ëки калта юбкалар кийиш бу ғарб халқига хос нарса.
Уларга шу тўғри келса¸ кийинаверсин. Лекин биз азал-азалдан мусулмон оламининг ислом ақидаларига содиқ бўлган халқмиз.
Озодлик: Убайдулла ака, сиз у ерда ҳижоб ҳақида “бу бизнинг ўзбек миллатига хос кийим эмас”, деб фикр билдиргансиз. Лекин Саудия Арабистони ëки бошқа жойлардан келган ҳижоб Ислом талабларига жавоб беради-ку. Сизнинг тавсияларингиз¸ исломшунос олим сифатида бундан қайтаришдай туюлиб қолмайдими?
Убайдулла Уватов: Энди Саудия Арабистони - бу Саудия Арабистони. Азал-азалдан уларнинг ўзларининг турмуш тарзи¸ характери¸ қарашлари бор ва ҳоказо. Биз Ўзбекистон деган бир юртда яшаймиз.
Фақат Қуръонда шундай дейилгани, энди Қуръон еттинчи асрда нозил бўлган катта-катта ҳикматларга эга бўлган тарихий буюк бир ëдгорлик.
Лекин биз ҳозир 21 асрда яшаяпмиз. Шундай бўлгандан кейин, ҳамма нарсага ижодий ақл билан¸ идрок билан¸ ўзимизнинг миллий хусусиятларимиздан¸ ички ботиний хусусиятларимиздан келиб чиқиб ëндошишимиз керак. Шу тавсия сифатида айтилган фикрлар бу.
Озодлик: Убайдулла ака¸ сизга мурожаат қилганимнинг сабаби - шу мақолани ўқиган кўпгина аëлларда “Таниқли дин арбоби ҳижоб кийманглар, деяпти. Бу исломга зид эмасми?” деган фикр туғилди.
Убайдулла Уватов: Ҳижоб дегани нимадан? Ҳижоб дегани бу бошдан-оëқ ўраниб юриш дегани эмас. Ҳижоб дегани беркитиш. Авратларни беркитиш ва ҳоказо. Уни тўғри тушуниш керак.
Озодлик: Сизнинг фикрингиз билан ҳамоҳанг Абдулазиз Мансурнинг мақоласи чоп этилди. Кейин телевидениеда кўрсатувлар берилди. Бу кўрсатувларда аëлларга нисбатан “Миллий кийим кийинглар”, деган гаплар айтилаяпти. Миллий кийим қанақа ўзи? Масалан, 70 йил русларнинг қўлида яшаб, бошқача кийим кийдик. Ундан кейин Хитойдан келганини, Эрондан келганини кийдик. Ўзи миллий кийим қанақа бўлиши керак? Масалан, руслар келишидан олдинги миллий кийим паранжи эди. Биз нима қилишимиз керак, деган ҳақли савол туғилаяпти-да.
Убайдулла Уватов: Битта мақола ëки битта олим Убайдулла Уватов буни ҳал қила олмайди. Бу газетага чиқди. "Халқ сўзи", биласиз, 50 минг тиражда чиқади. Шу нарсалардан йиғилиб, умумий хулоса қилинади¸ шунинг фойдали томонлари олинади.
Ëзганларимнинг ҳаммаси 100 фоиз тўғри, деб мен ҳам даъво қилмайман. Кийинишлар бўйича жуда катта мутахассис эмасман. Мен ўзимнинг қарашларимни баëн қилганман.
Тинглаганингиздек, бу арабшунос олим аёлларга тавсия қилаётган кийим ўзбек деган миллатнинг қадриятларига мос бўлиши, айни вақтда диний қадриятларига ҳам зид келмаслиги лозим. Аммо бу кийимнинг айнан қай кўринишда экани ҳақидаги саволни суҳбатдош дизайнерларга оширди.
Озодлик радиоси суҳбатлашишга муваффақ бўлган иккинчи суҳбатдош эса Тошкент шаҳар имом-хатиби Анвар қори Турсунов идорасининг ходими. Анвар қори соғлиги ёмонлашгани боис идорасида йўқ экан. Саволларимизга шу ходим жавоб берди.
- Бу долзарб мавзу. Бу ҳақда қори акамлар ҳам, дин арбоблари ҳам жавоб беришаяпти. Миллий қадриятларимизга ва кийиниш маданиятимизга уйғун келадиган ва диний кўрсатмаларга зид бўлмайдиган кийим кийиш айни муддао бўлади.
Аниқ бир қолип йўқ. Аниқ бир кўриниш тавсия этилмайди. Анъанавий момоларимиз кийиб келган кийимлардан андоза олинадими...
Масалан, диний жиҳатдан аниқ белгиланган даража бор. Озод аëл киши юзи, қўли, кафти, оëғидан бошқа жойини беркитиб юришга буюрилган. Ана шу даражага амал қилинса¸ бу ëғи ихтиëрий даражада бўладиган иш.
Озодлик: Лекин, масалан, ўша...
- Қори акамнинг ўзлари билан гаплашсангиз маъқул бўларкан.
Озодлик: Биттагина савол берсам майлими? Ҳозир аëлларимиз кийиб юрган Туркиядан¸ Саудиядан келтирилган ҳижоблар ҳижоб эмасми? Масалан, муслима аëлга Ислом талаб қиладиган кийим.
- Йўқ. Ҳижоб деган сўзни тўғри тушунишимиз керак. Ҳижоб дегани ëпинчиқ маъносида. Уларнинг ўзларининг менталитетига хос бўладиган бўлса, кийинаверсин. Агар бизда қандайдир фитналарга сабаб бўладиган бўлса¸ ундан қочилгани маъқул бўлади.
Озодлик: Бу чиқишларга нима туртки бўлаяпти?
- Бу хусусда бир нарса дея олмайман.
Озодлик: Айтмоқчи бўлганим, Анвар қори ҳам “Асрлар давомида кийилган анъанавий кийим”, деб жуда тўғри гап айтдилар. Масалан, бу нарса собиқ иттифоқ давридан олдин паранжи эди ва ëқалари бўғиқ узун кўйлаклар эди. Энди шу кўйлаклар замон талабига мос келадими? Дейлик, Вазирлар маҳкамасида ишлайдиган аëл шу кийимни кийиб бора оладими?
- Ислом дини маълум бир маконга¸ замонга мосланиб қолган дин эмас. Қиëматгача турли маконлар ва замонлар талабига жавоб бера оладиган дин. Тўғри, айнан паранжи шаклини олиш шарт эмас. Айнан паранжи шакли ҳам айнан Ислом дини буюрган шакл эмас. Бизнинг миллий анъаналаримизга мос бўлсин, деган шаклда бу саволни бераяпсизми?
Озодлик: Ҳа. Биламан¸ масалан, адрасдан¸ беқасамдан чопонга ўхшаган ëпинчиқ кийиб¸ олдига чачвонни ташлаб олишган.
- Энди бу масалалар телефонда ҳал қилинадиган масала эмас, опажон. Узр, мен ҳам анча кўп гапириб юбордим.
Озодлик: Саволларимизга жавоб берганингизни биз жуда қадрлаймиз. Илтимос, холис битта саволга жавоб беринг. Сиз диний бошқармада ишлайдиган ходим сифатида миллий ва диний талабларга жавоб берадиган кийимни қандай тасаввур қиласиз?
- Тасаввуримни телефонда ифодалаб бера олмайман, опажон.
Озодлик: Сизни безовта қилганимиз учун узр¸ лекин шу савол очиқ қолаяпти-да. Ўшанга телефон қилаëтган эдик.
- Майли юзма-юз келиб¸ қори аканинг ўзлари билан ëки диний идорадаги улуғ уламоларимиз билан суҳбат олиб борилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Озодлик радиоси бу ходим ва мамлакатда танилган арабшунос олим Убайдулла Уватовга мамлакат расмий ахборот воситаларида ҳижоб кийган ва ғарбона очиқ-сочиқ кийинган ўзбек аёллари танқид қилиниб, бунинг ўрнига уларга асрлар давомида шаклланган ўзбек миллий кийимларини кийиш тавсия қилинаётгани ортидан туғилган баъзи саволларни берди.
Олинган жавобларни эса эшитдингиз ва бу жавобларга изоҳнинг ҳожати йўқ, бизнингча. Хулоса чиқариш эса яна ўзингиз қолди.