Тошкент шаҳар жиноий ишлар суди Ўзбекистон Ёшлар интеллектуал марказига қарашли “Шарқ Призма” жамияти муассислик қилган “Ирмоқ” журнали ва “Етти иқлим” газетаси ходимлари - Баҳром Ибрагимов, Даврон Кабилов, Равшанбек Вафоев, Абдулазиз Дадахонов, Ботирбек Эшқўзиевларга давлат қораловчиси сўраган 12 йилдан 8 йилга қадар бўлган жазо муддатларини берди.
Суд мажлисида иштирок этган кузатувчилардан бирининг сўзларига кўра, суд ҳукмида айбланувчилар Ўзбекистонда “Нурчилар” оқими тармоғини қайта тиклашга урингани ва уларга Ўзбекистон телерадиокомпанияси, бош прокуратураси, ички ишлар вазирлигидаги шахсларнинг ёрдам бергани айтилган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, шу ишга алоқадорликда гумон қилиниб яна 50 га яқин шахс қўлга олинган ва тез орада улар устидан ҳам маҳкама жараёнларининг бошланиши кутилмоқда.
Бу ҳақда судда иштирок этган ва шахси ошкор этилишини истамаган кузатувчи маълумот берди
- Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судя Йигиталиев Фарҳод раислигида гуруҳдаги биринчи айбланувчиларга яъни Ибрагимов Баҳром билан Кабилов Давронларга нисбатан 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси белгиланди.
Вафоев Равшанбекка 10 йил ва яна қолган икки шахсга 8 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.
Уларнинг ҳаммаси умумий тартибдаги колонияда жазо тартибини ўтайдиган бўлди. Судянинг таъкидлашича¸ 10 кун ичида апелляция тартибида мана шу суднинг ўзига норози томонлар шикоятлар келтириши мумкин экан.
Озодлик: Суд ҳукмига кўра¸ уларга қўйилган айблов тўлиқ тасдиғини топди деб ҳисобландими?
- Энди судланувчилар ўзлари сўнгсўз пайтида ўзларига қўйилган айбловларга мутлақо иқрор эмаслигини гапиришган эди. Лекин шунга қарамасдан суд “Жиноий иш материалларига кўра¸ диний экспертлар хулосаси бўлган ашëвий далилларга кўра жиноятчиларнинг айблари 100 фоиз тасдиқланди” деб¸ шунақа катта жазо муддатларини белгилади.
Нурчилик ҳаракатини қайта тиклаш нимасида республикада сеть (тармоқ) ташкил қилди¸ яъни алоқа қилган одамлари Бош прокуратура¸ ИИВ¸ Ўзтелерадиокомпания¸ матбуот ахборот агентлигига бориб тақалади¸ деган гаплар ҳам бўлди.
Бугун судда “Булар телевидениеда ҳам одамларимиз бўлиши керак деб¸ Ҳамза Жумаев деган шахсга ҳар ой 1000 АҚШ долларидан пул бериб турди. Телевидениеда қийналиб қолган журналистларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бошқа пуллар бериб турди” деб гапирди.
Ажабланарлиси¸ давлат айбловчиси музокара пайтида худди шу муддатларни сўраган эди. Суд давлатнинг сўраган айбловларини қонунлаштирди¸ деб айтишимиз мумкин.
Озодлик: Сиз билан суҳбатлашишдан олдин¸ суд жараëни бўлаëтган пайтда¸ Ботир Эшқўзиевнинг укаси билан гаплашган эдик. Ҳозир айбланувчиларнинг барча яқинларига телефон қилаяпмиз¸ аммо улар билан суҳбатлашишнинг иложи бўлмаяпти. Уларнинг кейинги ҳаракатлари қандай? Балки улар мулоқотдан қочишаëтгандир?
- Ҳозир уларнинг руҳий ҳолатини тушуниш керак. Улар маълум даражада руҳий тушкунликка тушишган. Шунинг учун одамлар билан гаплашишни истамаяпти.
Бунинг бошқа сабаблари ҳам бор. Масалан¸ республикада жуда кўпчиликка нисбатан "нурчи"ликда айблаб¸ қатағонга олиш бошланибди. Ҳозирги маълумотларга қараганда 50 дан ортиқ одам ҳибсга олинган деган гаплар бор. Улар шу нарсадан чўчиб қолган.
Уларнинг қариндошлари¸ укалари тўғридан-тўғри МХХ нинг турмаларига олиб кирилиб¸ қийноқларга солиниб¸ бўйнига шунақа нарсалар қўйилгандан кейин¸ улар гапиришга ҳам чўчиб қолишган. Шунинг учун уларда тушкунлик ҳолати мавжуд.
Бунинг яна бир муҳим жиҳати шундаки¸ масалан судланувчилар шу кунларга руҳан тайëр экан. Улар истеҳзоли¸ совуқ кулиб бу ҳукмни қарши олишди.
Лекин уларнинг қариндошларининг ўртасида йиғлаганлар бўлди. Ҳатто бир отахон ўзини суд залида ташлаб юборди. Бундан ташқари ўша ердаги миршаблар билан жанжал қилди.