26 феврал куни “Нурчилик”да айбланган илк гуруҳ - Ўзбекистон Ёшлар интеллектуал марказига қарашли “Шарқ Призма” жамияти муассислик қилган “Ирмоқ” журнали ва “Етти иқлим” газетаси ходимлари - Баҳром Ибрагимов, Даврон Кабилов, Равшанбек Вафоев, Абдулазиз Дадахонов, Ботирбек Эшқўзиевлар устидан ҳукм ўқилди. Уларга нисбатан давлат қораловчиси сўраган жазо — 12 йилдан 8 йилга қадар қамоқ жазоси қаноатлантирилди.
Ҳукмда эса бу ёшлар Туркияда илдиз отиб дунёга ёйилган “Нурчилик” ҳаракатини Ўзбекистонда қайта тиклашга уринган, бу ҳаракатнинг тармоғини ташкил қилган, деган айблов ўз тасдиғини топгани айтилди.
Суд мажлисида иштирок этган кузатувчилардан бирининг сўзларига кўра, “нурчилик”да айбланаётган ўзбекистон фуқароларига қўйилаётган айблов мазмунида, асосан, мана бу маънога урғу берилмоқда:
- Исломийлашган туркий давлат қурмоқчи бўлган. Буларнинг ғоялари мана шундан иборат. Келажакда улар жамоат хавфсизлигига таҳдид солиб¸ мамлакатда дестабилизация ҳолатини юзага келтириш уларнинг бош мақсади бўлган¸ деган сиëсий айблов қўйилаяпти¸ деди суд мажлисида иштирок этган кузатувчилардан бири.
Демак, Ўзбекистонда келажакда диний давлат қуришга уринганликда айбланган дастлабки 6 кишилик гуруҳ устидан ҳукм ўқилди.
Дастлабки, деганимизнинг боиси ҳам айнан ўша суд ҳукмидан келиб чиқди. Яна судда иштирок этган кузатувчига қулоқ тутамиз:
- Нурчилик ҳаракатини қайта тиклаш асносида республикада катта тармоқ ташкил қилди¸ яъни алоқа қилган одамлари Бош прокуратура¸ ИИВ¸ Ўзтелерадиокомпания¸ матбуот ахборот агентлигига бориб тақалади¸ деган гаплар ҳам бўлди.
Ажабланарлиси¸ давлат айбловчиси музокара пайтида худди шу муддатларни сўраган эди. Суд давлатнинг сўраган айбловларини қонунлаштирди деб айтишимиз мумкин¸ деди судда иштирок этган кузатувчи.
Ҳали тасдиқланмаган маълумотларга кўра, яна 50 киши устидан маҳкама жараёнлари бўлиши мумкин.
Бу тахминларни яна бир маълумот қувватлайди. “Нурчилик” оқимини 1994 йиллардан бошлаб, Ўзбекистонга олиб кирганликда айбланаётган наманганлик имом Мамадали Шаҳобиддинов Ўзбекистон марказий телевидениеси орқали намойиш қилинган махсус кўрсатувда “Нурчилар”нинг раҳнамоси Фатҳуллоҳ Гулан билан бевосита мулоқотда бўлгани, унинг ғояларини Ўзбекистонга олиб киргани, ана шу ғояларни тарқатувчи масканлар эса 1994 йилдан бошлаб фаолият юритган ўзбек-турк ўғил болалар лицейлари бўлганини айтган эди.
Шу тарзда ривожланиб бораëтган бугунги вазиятни кузатаётган ўзбекистонлик кўпчилик кузатувчилар “нурчилар” деган айблов остида яна бир йирик қатағон тўлқини бошланмоқда, деган хавотирда.
“Нурчилар” кимлар?
“Нурчилар” ҳаракатининг илк нуқтаси туркиялик ислом олими Бадиуззамон Саид Нурсийга бориб тақалади. Эътироф этиш жоиз, Саид Нурсий мусулмон оламидаги таниқли олимлардан бири саналади.
Нурсийнинг “Мен миллат иймонини саломат кўрсам, бас” деган орзуси унинг ғояларига эргашган жуда кўпчилик мусулмонларни илҳомлантирган.
Саид Нурсийнинг китоблари Ўзбекистонда ҳам чоп этилган ва шу кунларда ҳам мамлакатнинг йирик кутубхоналари, китоб расталарида бор.
Саид Нурсийнинг асарлари ўзбек китобхонлари орасида ҳам кенг мутоала қилинган. Ана шундай китобхонлардан баъзиларининг Нурсий асарлари ҳақидаги фикрларини тингланг.
- Нурчилик ҳаракатининг бошлиғи сифатида тилга олинаëтган Саид Бадиуззамон Нурсий ҳазратлари жуда ҳам буюк зот бўлган. Бу киши одамларни тафриқага чорлаган эмас. Унинг фикрлари динни бузишга ҳам қаратилмаган.
Бу кишининг “Катта-кичик сўзлар” деган асарини ўқиган бўлсангиз¸ жуда ҳам зўр¸ одамни оҳанрабодай ўзига тортадиган фикрлар илгари сурилган. Сиз айтаëтган интеллектуал қатлам ўзи ўқимаган. Ўқидими¸ унинг таъсирига тушаяпти¸ дейди биринчи суҳбатдош.
- Мисол учун¸ Бадиуззамон Нурсийнинг ўзининг айтган гапи бор экан: Агар миллатимнинг иймонини саломат кўрсам¸ жаҳаннамда мен кулиб-кулиб ëнардим. Нурчиларнинг асосчиси ўша одам деб қабул қилинади.
Агар асосчисининг ғояси¸ йўналиши шунақа бўлса¸ демак тушунарли. Бунга динни ривожлантиришга бўлган кучли иштиëқ деб қараш мумкин¸ дейди навбатдаги суҳбатдош.
Бадиуаззамон Саид Нурсий вафот этганидан сўнг унинг шу каби ғояларига эргашганларнинг илк жамоати, дастлаб, Туркияда пайдо бўлган эди.
Бу жамоатларни бирлаштириб, “Нурчилар” номли ҳаракатга айлантирган шахс эса туркиялик таниқли дин ва жамоат арбоби Фатҳуллоҳ Гулан, деб ҳисобланади.
Унинг етакчилигида аввалига таълим, дин ва фан соҳаларида фаолият юритган ҳаракат вакилларининг¸ кейинчалик Туркия ҳаётидаги сиёсий жараёнларда фаоллашгани Туркия ҳукуматининг эътирозига сабаб бўла бошлагани айтилади.
Гарчи, “нурчилар” етакчилари инкор қилса-да, айнан ҳукуматнинг эътирози боис, ҳаракатда кейинчалик иккига бўлиниш юз бергани ҳам айтилади.
Ана шу вазиятни кузатган АҚШ даги ўзбекистонлик социолог Баҳодир Файз турк жамоатчилигида “нурчилар”га нисбатан кейинчалик шаклланган муносабатни уч тоифага ажратади.
- Моддий жиҳатдан бойиш¸ яъни бизнеснинг шакли деб айтилади. Бу биринчи кўзқараш.
Иккинчи бир радикалроқ бўлганлар¸ сўл жабҳадан бўлса айтадики¸ буларнинг мақсади мактаблар воситаси билан диний таълим бериб¸ давлатни қўлга киритиш. Секин-секинлик билан давлат тузилмаларига кириб бориш деб айтилади.
Яна бир жабҳанинг айтишича¸ мусулмон дунëсида юмшоқ бир Ислом яратиш учун киритилган бир дин одами сифатида танитилади. Бу мактаблар воситаси билан АҚШ ëки Ғарб истаган тарзда бир мусулмон кишиси етиштириб чиқариш деб айтилади¸ дейди Баҳодир Файз.
1998 йилда Туркияда ҳокимиятни ағдаришга уринганликда айбланиб¸ яна бир қанча сиёсий айбловлар ортидан Туркияни тарк этган Фатҳуллоҳ Гуланнинг ўзи ёшларга фақат диний эмас, балки кўпроқ дунёвий илм берилгани, уларга берилган тарбия эса дингагина таянмаганини такрорлайди.
1999 йилда АҚШ дан бошпана топган Гулан ва унинг издошлари ўз фаолиятини давом эттириб, аввалига Ғарб ва Шарқ давлатлари, кейинчалик эса Африкада ҳам ўз мактабларини очди. Ҳозир дунёнинг 90 га яқин давлатида 500 дан ортиқ "нурчилик" мактабларининг фаолият юритаётгани айтилади.
Социолог Баҳодир Файз, хусусан, АҚШ даги мактаблар ҳақида шундай деди:
- Бу ердаги уларнинг мактабларининг АҚШ нинг ҳеч бир мактабидан фарқи йўқ. Диний тарбия ҳам берилмайди. Фақатгина ўқитувчиларининг туркиялик эканликлари ва мусулмон эканликлари билан ажралиб туради. Туркчиликка асосланган¸ Фатҳуллоҳ Гуланнинг ғояларини тарғиб қиладиган мактаб эмас¸ дейди Баҳодир Файз.
Айни фикрни Ўзбекистондаги турк-ўзбек лицейларида ишлаганлар ва ўқиганлар ҳам кўп тилга олди. Яъни, диний сабоқ дин тарихи билан чекланган. Асосий йўналишларнинг эса аниқ ва табиий фанлар ҳамда хорижий тиллар бўлгани айтилади.
Бу мактабларда улар ёпилганидан қарийб 10 йил ўтиб Ўзбекистон ҳукумати хотирлаётган “диний давлат қуриш” ёхуд “пантуркистлик” ғоялари ўқитилган бўлиши мумкинлигини бугун кўпчилик ўзбекистонлик кузатувчилар шубҳа остига олади.
Биргина ҳолат – бу мактабларда бир вақтнинг ўзида ҳам турк, ҳам ўзбек директори бўлганининг ўзиёқ кузатувчилар шубҳасини қувватлайди.
Ўзбекистонда “нурчилар” борми?
“Нурчилик” ҳаракатининг Ўзбекистонда расман таъқиқланган, диний ташкилотлар рўйхатида бор ёки йўқлиги аниқ эмас. Ҳар ҳолда, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари 1999 йилда “нурчилар”га қарши илк жиноий ишларни қўзғаган паллада ҳаракат номининг қора рўйхатга тушган бўлиш эҳтимоли катта.
1999 йилда Туркияда Фатҳуллоҳ Гуланга қарши бошланган тазйиқларга ҳамоҳанг ҳаракат бошлаган Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари аввалига турк лицейларида ўқиган ва олий таълимни Туркияда давом эттирган ёшларни нишонга олган эди.
Ўзбекистонлик суҳбатдошларимиздан бири ўша даврни шундай хотирлайди:
- Ўша даврда турк лицейларини тугатганлар ва турк тилини биладиганларнинг кўпчилиги Туркиядаги олий ўқув юртларига бориб ўқишган.
Мендаги маълумотларга кўра Фатҳуллоҳ Гуланнинг ташкилоти экстремистик ташкилот деб эълон қилинган эмас.
1999 йилда нурчиларга биринчи марта қандайдир огоҳлантириш бошланди. Айримлари қамалди. Лекин ундан кейин муносабатлар барибир яхши эди¸ дейди суҳбатдошимиз.
Ўша пайтда ҳам, худди бугунгидек, “нурчилик”да айбланган фуқароларга нисбатан етарли далил-асослар бўлмагани, бу айбловларда асос йўқлиги ҳақида айтилган эди.
Мана орадан қарийб 10 йил ўтиб, “нурчилик” ҳаракати яна Ўзбекистон ҳуқуқ -тартибот идораларининг асосий нишонига айланди ва бугун ҳам кузатувчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари ўз шубҳасида собитлар.
Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идоралари нега орадан 10 йил ўтиб, бу ишга қайтди, турк лицейларининг собиқ битирувчиларига бугун қўйилаётган айбловларда қанчалик асос бор, деган савол эса худди Туркияда бўлгани каби шу кунларда Ўзбекистонда ҳам баҳсларга сабаб бўлмоқда.
Яъни, “ҳақиқатда ҳам турк миллатини устун қўйиб, бошқа миллатларни ортидан эргаштиришга уринади”, дея бу ҳаракатни таъқиқлашни маъқулловчилар ҳам оз эмас. Ўз вақтида шундай эътироз турк лицейларига нисбатан ўзбек зиёлилари оғзидан янграган эди.
Яъни бир тарафдан, “нурчилик” ҳаракати борлигини ҳеч ким инкор қилмайди. Унга нисбатан она ватани - Туркияда айблов айтилгани ҳам сир эмас.
Аммо иккинчи тарафдан, демократия тамойилларига таянган давлатлар бу ҳаракатни ўз мустақил фикри ва ғоясига эга жамоа сифатида тан олган. Унинг ҳаракатида хавф кўрмай, фаолиятига очиқ имкон берган.
Бироқ, хориждан келган ҳар қандай ғоя, ташкилот ва маблағга ёт душмандек қараши маълум бўлгани боис Ўзбекистон ҳукуматининг 10 йил ўтиб, яна “нурчилар”га қарши ҳаракат бошлагани тарозининг айблов адолатли эмас, деган фикрлар қўйилган палласини босиб кетмоқда.
“Нурчилар”га ўзбек уламоларининг муносабати қандай?
Бу борада ҳам, айтиш лозимки, баҳс бор.
Кўпчилик мусулмонларда ““нурчилар” хизматдаги биродарлар, улар холис Оллоҳ ва уммат учун хизматда¸ улардан Ислом ва мусулмон олами ривожига фойда катта”, деган қараш бор.
Яна бир кўпчиликда: ““Нурчилар” фирқа, улар мусулмонларни янада тарқоқлаштираяпти. Улардан мусулмон оламининг бирлашишига зарар бор”, деган қараш бор.
Зеро, бу қарашларни ифода қилган суҳбатдошларимиз Озодликнинг кундалик дастурларида ўз фикрларини билдирдилар.
Биз ана шу фикрларни жамлаб, “Ислом ва мусулмонлар” эшиттиришининг доимий суҳбатдошларидан бири таниқли имом Обид қори Назаровни суҳбатга тортдик.
Обид қори Назаров: Фирқалар бўлиши ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в) олдиндан хабар берганлар. Яъни “Менинг умматим 73 фирқага бўлиниб кетади. Шуларнинг бир тоифаси жаннатда¸ қолганлари дўзахда” деган ҳадислари бор.
Лекин бу фирқаларнинг ким экани¸ қайсиниси ўша 72 фирқага киради ва қайсиниси жаннатга борадиган фирқа деган масалада одамлар ҳар хил фикрлар билдиришлари мумкин. Баъзан тўғри¸ баъзан нотўғри гаплар ҳам гапирилади.
Шуларни яхши билиб олиш учун аввало Аҳли сунна вал жамоа фирқасини яхши таниб олиш керак. Халққа маълум бўлиб қолган тоифа Аҳли сунна вал жамоа деб аталади. Бу тоифанинг ўзига яраша қатор қоидалари бор. Яъни бу ақоидга боғлиқ масала.
Янги чиққан фирқалар тўғрисида юқорида айтганимиздек баъзан тўғри¸ баъзан нотўғри фикрлар айтилиши мумкин. Масалан¸ Қуръон ва ҳадис¸ Аҳли сунна вал жамоа йўлидан чиқмаган ҳолда бирор бир фикр билдираëтган одамларни ҳам тушунмасдан “Булар адашди. Булар фирқа бўлди” деган сўзларни гапириб юборадиганлар бор.
Чунки хато бор¸ залолат бор. Хато билан залолатни фарқлаш керак. Хато тўғри йўлда кетаëтган одам билан ҳам содир бўлиши мумкин. Залолат эса адашиш дегани¸ тўғри йўлдан озиш¸ дўзахга қараб кетиш дегани.
Аҳли сунна вал жамоадан ажраб чиққан жамоаларга залолат дейилади. "Нурчилар" жамоасини ҳам фирқа дейиш залолат¸ бу йўлдан озди¸ дўзахга қараб кетди¸ дейиш бўлади. Бу сўзни айтиш ниҳоятда оғир.
Сўз илм аҳли учун фатво бериш ва ҳукм чиқариш саналади. Ниҳоятда эҳтиëт бўлиш керак.
Шунинг учун бу нурчиларнинг эътиқодлари аниқ намоëн бўлмагунча¸ Аҳли сунна вал жамоага зид кўринишлар¸ сўзлар ва амаллар содир бўлмагунча уларни адашган фирқа деб бўлмайди.
Озодлик: "Нурчилар" ҳаракати Туркияда ўз вақтида жуда қаттиқ қораланган. Ўқув муассасаларини очиб¸ у ерда ëшларни диний давлат қуриш руҳида тарбиялаб¸ кейин давлат тузилмаларига сингдириб¸ шу орқали давлат тўнтариши ясамоқчи деган айблов бўлган.
Бу айбловни ҳозир Ўзбекистон ҳукумати ҳам ўзича қўллаб-қувватлаяпти. Бу айбловларга сизнинг муносабатингиз қандай?
Обид қори Назаров: Буларнинг ҳаммаси асоссиз¸ туҳмат гаплар. Давлатни тўнтарадиган куч ҳозир Ўзбекистонда йўқ. Бўлса ҳам, ўзининг ичида. Давлатнинг ўзининг ичида давлат тўнтариши бўлиши мумкин.
Агар қўрқадиган бўлса¸ ўшандан қўрқса бўларди. Ташқаридан¸ масалан¸ халқ томонидан бунинг амалга оширилишига ишониб бўлмайди.
Бу ўша давлат раҳбарларининг¸ сиëсатчиларининг¸ махфий хизмат ходимларининг Исломга бўлган адоватларидан келиб чиқаëтган нарса.