Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида истиқомат қилган марҳум Жумабой Исметуллаевнинг рафиқаси ва ногирон бўлган катта ўғли насронийликни қабул қилган.
Гарчи Исметуллаевнинг оила-аъзолари билан суҳбатлашиш имкони бўлмаса-да¸ бу воқеадан хабардор қорақалпоғистонлик суҳбатдошимизнинг айтишича, марҳумнинг ўзи ҳам бир вақтлар насронийлик динини қабул қилиш истагидан сўзлаган, аммо, вафотига яқин бу ниятидан қайтган.
Бир неча кун муқаддам 65 яшар Жумабой Исметуллаев вафот этди. Яқинлари уни шариат талаблари асосида мусулмон каби дафн қилишга қарор қилди. Аммо, жаноза ўқишини сўраб маҳалла имомига борганда, у бу сўровни рад этган. Имомни маҳалла оқсоқоли ва фахрийлари ҳам қувватлаган.
- Уни мусулмончасига дафн этишга рухсат беришмади. Унинг жасадини жамоат билан кўчага олиб чиқишга ҳам қаршилик қилишди. Имом ва оқсоқол жаноза ўқимаймиз, деди. Орадан бироз ўтиб, бир неча кекса қўшнилари бир амаллаб, марҳумни кўмишди. Назаримда¸ мусулмончилик қоидалари асосида дафн қилишди, дейди хўжайлилик суҳбатдошимиз.
Унга кўра, Жумабой Исметуллаев ўлимидан сўнг¸ дафндан бошқа маросимларни ҳам маҳаллий имом ва маҳалла оқсоқоллари таъқиқлаб қўйган.
- Ҳозир марҳумнинг “қирқи” ва унинг хотирасига бағишланган бошқа маросимларни ўтказишни таъқиқлашганини айтишяпти.
Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи Мурод исмли пастор бу аёлнинг сўзларини тасдиқлар экан, аввалига христиан динига ўтишга қарор қилган ва кейин бу ниятидан қайтган Жумабой Исметуллаев оиласидаги моддий қийинчилик ҳамда ногирон ўғли туфайли руҳий тушкунликда яшаганини урғулади.
Вафотидан бир неча ҳафта аввал ҳуқуқ-тартибот идоралари ва маҳалла оқсоқоллари унинг уйига келиб, тинтув ўтказган, таҳдид қилганидан кейин эса анча хавотирга ҳам тушиб қолган эди, дейди суҳбатдошимиз.
- Уларнинг уйига тинтув ўтказиш учун келишган ва ногирон ўғлининг хонасидан бир китоб топишган. Китоб насроний дини ҳақда бўлган. Ўғли китобни уларга берган. Шу китобни асос қилиб, бу оилага таҳдид қилишган. Тушкунликда қолган Исметуллаев буни кўтара олмаган. Тушунишимча, ўша кеча у кўп миқдорда спиртли ичимлик ичган ва оқибатда, юрак хуружидан вафот этган, дейди пастор Мурод.
Қорақалпоғистонлик пасторга кўра, Жумабой Исметуллаев аслида дин талабларига риоя қилган тақводор ҳам бўлмаган.
Аммо, у каби яқинлари насронийликни қабул қилган ёки ўзи насронийлик динига ўтгани боис жасади сарсон бўлган фуқаролар Нукусда кўп бўлган, дейди суҳбатдош.
- Мисол учун, икки кунгина муқаддам ҳам Нукус шаҳрида яшовчи ва ўзи насронийликни қабул қилган бемор аёл вафот этди. Уни дафн қилиш ҳам катта муаммо бўлди, дейди пастор.
Ўзи ёки оила-аъзолари насронийлик динини қабул қилган шахслар вафотидан кейин уларнинг дафн маросимларидаги бундай ҳолатнинг келиб чиқишига маҳаллий мусулмонларнинг эътирози эмас, балки маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари тазйиқи сабаб бўлмоқда, дейди пастор.
- Буни ҳуқуқ-тартибот идоралари қилмоқда. Улар маҳалла оқсоқолларига босим ўтказади, оқсоқоллар эса қўни-қўшни ва маҳалла фахрийларига босим ўтказади.
Мисол учун, Жумабой Исметуллаев ўлими олдидан мусулмонлигини айтган. Қўшнилари уни мусулмон каби дафн қилишга уринган. Лекин ҳуқуқ-тартибот идоралари босимидан қўрққан маҳалла оқсоқоли ва имом бунга қаршилик қилган. Кейинги пайтда ҳуқуқ-тартибот идораларининг насронийларга нисбатан муносабати чидаб бўлмас даражага етди, дейди нукуслик пастор Мурод.
Бу ҳолатни кузатиб бораётган “Форум 18” ташкилотининг Марказий Осиё бўйича таҳлилчиси Феликс Корли вазиятга баҳо берар экан, сўнгги пайтларда вафот этган насроний ёки бундайлар қариндошининг дафн маросимида қатнашиш учун маҳаллий имомлар Тошкентдан рухсат олиши кераклигини айтаётгани ҳам кузатилганини урғулайди.
- Маҳаллий имом бу дафн маросимида қатнашиш учун Тошкентдан рухсат олиши кераклигини айтган. Бу ҳақда Исметуллаевнинг хотини бизга маълумот берди.
Кузатувларимизга кўра, имом ёхуд маҳалла оқсоқолларини сиқувга олаётган Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари бу билан насронийликни қабул қилиш ихтиёридаги одамларни хунук оқибатдан огоҳлантиришга уринмоқда, дейди Феликс Корли.
Суҳбат якунида ғарблик таҳлилчи¸ Ўзбекистон режими аслида эътиқоднинг барча кўринишлари¸ айниқса¸ мамлакат аҳолисининг аксариятини ташкил қилса-да¸ ҳукумат чизиғидан чиққан мусулмонларга тоқатсизлиги билан ном чиқарганини яна бир бор эслатиб ўтади.