Ўзбекистонда эркакларнинг ўртача умр кўриши 63 ёшга тушди.
Аслида¸ кейинги йилларда дунёнинг кўпчилик давлатларида эркаклар умрининг қисқариб бораётгани кузатилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистонга қўшни Туркманистонда эркакларнинг ўртача умри кўриш муддати 58 йил. Тожикистон ва Қозоғистонда 61 йил. Марказий Осиё минтақасида ҳозирча қирғизистонлик эркаклар сал кўпроқ – ўртача 65 йил яшамоқдалар.
Бундан ташқари, 40 ёшдан 55 ёшгача бўлган эркаклар орасида ўлим ҳолати ҳам кўпайган. Бу ёшдаги эркаклар кўп ҳолларда юрак-қон томир хасталикларидан вафот этмоқда.
Бу минтақада тадқиқот олиб бораётган бир қатор халқаро ташкилотлар кузатувига кўра, сўнгги икки-уч йил ичида бу ҳудудда эркаклар умрининг қисқаришига, асосан, иқтисодий-ижтимоий омиллар сабаб бўлмоқда.
Биз ҳозирлаган кичик сўров давомида ўзбекистонлик тингловчиларимиздан эркаклар умрини қисқартираётган иқтисодий-ижтимоий омиллар ҳақида сўрадик.
Биринчи суҳбатдош: Энди¸ сабаблар ҳар хил. Яхши умр кўраëтганлар бор¸ кам умр кўраëтганлар бор¸ тасодифдан нима қилаëтганлар бор. Мана¸ ўтган бир ярим йил ичида ўзимнинг соғлиғим ҳам кўп орқага кетди.. Эркак кишининг масъулияти рўзғор ғам-ташвиши. Иқтисодий қийинчилик.
Озодлик: Кейин шу ëшдаги эркаклар орасида юрак қон-томир хасталиклари кўпайган¸ дейишади. 40 ëшдан 55 ëшгача бўлган эркаклар юрак хасталигидан кутилмагандан вафот этиб қолаяпти¸ деган фикрларни айтишади.
Биринчи суҳбатдош: Одам организмининг асосий органи юрак бўлгандан кейин¸ бу нарсалар биринчи бўлиб юракка таъсир қиладида. Мен шундай деб тушунаман. Қон босими деймиз¸ юрак деймиз. Ҳамма ҳам вақтида ишлаб¸ вақтида дам олиб¸ яхши кун кечирай дейди. Биз ҳам бу вазиятдан соғ-саломат чиқиб кетайлик¸ деб умид қиламиз.
Иккинчи суҳбатдош: Тошкент шаҳрида юрак¸ мисол учун ëш-ëш йигитлар 40-45 ëшлар атрофидаги йигитлар инфаркт касалига дучор бўлаяпти. Кейин ҳалиги инсульт деган касаллик бор. Менинг ëшим ўзи 53 да. Инсульт бўлаëтган йигитларни кўриб¸ раҳмингиз келади.
40 ëшга чиқмаган йигит кишилар инфаркт бўлишмоқда. Ўлаëтган одамларнинг кўпчилиги қизил духобада ўлади. Улар касалликдан ўлаяптилар.
Энди жанозаларда кўпроқ қатнашамиз. Олдин қариялар кўпроқ ўларди. Оқ ҳалиги матоларда кўмиларди. Ҳозир асосан ëшларнинг ўлими кўпаяяпти.
Асосий сабаб¸ ҳаëт кечиришнинг эркак киши чидаб билмас даражада оғирлашиб кетганлиги. Чунки Ўзбекистон шароитида пул топиш жуда қийин.
Учинчи суҳбатдош: Мен мана шунинг жавобини табобат нуқтаи назаридан қидирдим. Ҳар 10 та ўликдан тўққизтаси кўп емакдан эрта ўлади¸ дейилган.
Пайғамбаримиз (с.а.в) “Меъда кичкина идишдир. Уни учга бўлган ва учдан бирини сув билан¸ учдан бирини ҳаво билан¸ учдан бирини овқат билан тўлдирган одам касал бўлмайди” деганлар.
Бизда инсонлар шу даражада кўп овқат еяëтган эканки¸ сув билан ҳавога ўрин қолмаëтган экан. Мана сиз узоқдасиз. Мен атрофимда кузатаман. Йўқ¸ йўқ¸ йўқ дейди¸ лекин тизза бўйи овқат қўйиб тўй қилишадику. Эрталаб саҳарларда ош ейишадику.
Абдуллоҳ ибн Тустарий ҳазратлари “Бир кунда уч маҳал овқат ейиш ҳайвонларнинг ишидир¸ бир кунда икки марта овқат ейиш мўминларнинг ишидир¸ бир кунда бир марта овқат ейиш сиддиқларнинг ишидир” деганлар.
Бизлар қайсинисига кирамиз? Биз на мўминга кираяпмиз¸ на ҳайвонга¸ на сиддиққа кираяпмиз. Бизда кунига беш маҳал овқат ейдиганлар бор.
Тўртинчи суҳбатдош: Ўзбекистонда¸ гап деган нарса бор. Бир ойда бир марта жўралар тўпланади. Жўраларнинг энг кичиги мен¸ 56 ëшга кираяпман. Энг қаримиз 85 ëшга кираяпти.
Биз билан гап ейдиганлар ҳар соҳада ишлайди. Ичида иккитаси врач¸ бир-иккита тракторчи бор¸ уста қурувчилар бор. Ким меҳнат билан кўп шуғулланса¸ уларнинг умри узаяди.
Тўғри ҳозир иқтисодий қийинчилик бўлиши мумкин. Раҳбар одамларда¸ амалдорларда¸ ўзбек тилида айтганда¸ бой одамларда инфаркт¸ инсульт кўп учрайди.
Чунки уларнинг пули кўп. Маблағни қаерга қўйишни билмайди чунки давлатнинг пулини еб қўйган бўлади. Медик сифатида мен айтаман бизда ўртача умр 70-72-75 ëшлар атрофида¸ дейди тўртинчи суҳбатдошимиз.
Бешинчи суҳбатдош: Ëшларни ҳаëт муаммолари қийнаяптими дейман¸ маҳаллаларда аëллар ҳам¸ эркаклар ҳам ўз жонига қасд қилишаяпти. Балки ҳаëт қийинчиликларига чидай олмаганидан шунақа қилашаяптимикин. Масалан¸ мен ўзим ҳам маҳаллаларда гувоҳ бўлганман. Бу йил жуда ҳам кўп.
Озодлик: Яна қўшимча қилиш мумкин, дунёда эркаклар энг узун умр кўрадиган давлатлар Исландия, Ҳонконг ва Лихтенштейндир. Бу ерда эркаклар ўртача 79 йил умр кўради. Эркаклар энг қисқа – 34 йил умр кўрадиган давлатлар эса Ботсвана ва Свазиленд бўлмоқда.
Дунё бўйлаб аёлларнинг ўртача умри эркакларникига нисбатан 7 ёшдан 10 ёшга қадар узайгани қайд этилган.