Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:35

Рўмоллилар "сазойи қилинмоқда"


Маълумотларга кўра¸ кейинги кунларда пойтахт Тошкент¸ шунингдек Андижонда рўмолли ўқувчи қизларга нисбатан босимлар қайтадан кучайган.
Маълумотларга кўра¸ кейинги кунларда пойтахт Тошкент¸ шунингдек Андижонда рўмолли ўқувчи қизларга нисбатан босимлар қайтадан кучайган.

Шу кунларда Тошкент шаҳридаги бир неча мактабларда рўмолли, ҳижобли қизларга нисбатан қаттиқ тазйиқлар бўлмоқда ва маъмурлар бу босимни "юқоридан келган топшириқ " билан изоҳлашмоқда.

Шайхонтоҳур туманида яшайдиган бир оиланинг ҳикоя қилишича, уларнинг қизи ўқийдиган 40-мактабда 50ка яқин рўмолли қиз икки кун кетма-кет мактабда сазойи қилинган.

Мактаб эшиги олдида қўриқчилик қилаётган милиционерлар рўмол ва ҳижобини ечишни истамаган ўқувчи қизлардан тушунтириш хати талаб қилмоқда, дейди тошкентлик бир рўмолли ўқувчи қизнинг оиласи.

Бу оиланинг қизи 40-мактабнинг 5–синфида ўқийди. Қизчанинг бувиси “Касалванд набирам рўмол ўрагани учун икки кун давомида мактаб залида сазойи қилинди”, деди Озодлик билан суҳбатда:

- Қаранг тўрт соат совуқ залда рўмол ўраган 50 та қиз билан бирга турғизиб қўйган. Рўмолингни ечасан¸ тушунтириш хати ëзиб бергин¸ дейишган. Бувижон тўрт соат ичида белларим оғриб кетди¸ деб келди.

Эртасига икки соат яна шу аҳволда қўйишган. Нима булар динни танигани учун айбдорми? Булар ҳали гўдакку. Буларни тўрт соат турғизиб қўйиб¸ сазойи қилган¸ дейди пойтахтдаги 40-мактабнинг 5–синфида ўқийдиган қизчанинг бувиси.

Бу аёлнинг сўзларига кўра, мактаб раҳбарияти рўмол ўраган ўқитувчилардан ҳам рўмолни ечиш ёки жуда бўлмаса, орқадан ўрашни талаб қилмоқда.

- Рўмолингни орқангга қилиб ўрагин¸ деган ўқитувчиси ҳам “Жонимга тегиб кетдинглар” деб¸ иккинчи куни калтак билан туртиб-туртиб¸ залга олиб чиқиб яна тикка турғизиб қўйган. Бу сазойи қилишку ахир!

Кичкина гўдак болаларни шу даражада хорлашадими? Кимга дардингизни айтишни ҳам билмайсиз. Ўзингиз кўраяпсиз ҳаëт оғир. Бунинг устига болаларни шунчалик эзиши.

Майли¸ уларга Оллоҳ кифоя қилади Худо хоҳласа. Буларнинг шу даражада хорланаëтганини барибир ҳамма билиши керак¸ дейди 40-мактабнинг 5–синфида ўқийдиган қизчанинг бувиси.

Бу аёлнинг сўзларига кўра, унинг набираси билан бир мактабда ўқийган 50 ка яқин бошқа рўмолли ўқувчи қизларнинг айримлари мактабда ўқишдан мосуво бўлмаслик ёки бошқа хатарлардан чўчиб, “Рўмолимизни ечамиз”, деб тилхат ёзиб берган.

Яна айримларининг ота-онаси эса қизларини мактабга юбормай қўйган.

“Бунақа таъқиқ, яна қаердан ва нега пайдо бўлганини аниқ билмаймиз”, дея суҳбатни давом эттирди суҳбатлашаётганимиз аёлнинг турмуш ўртоғи. Мактаб раҳбарияти ота-оналарнинг бу ҳақдаги саволларини жавобсиз қолдирмоқда.

Аммо, мактаб дарвозаси олдида ўранган қизларнинг йўлини тўсаётган милиционерлар қизларга уларнинг ота-оналарини хавотирга солаётган баъзи саволларни бермоқда.

- “Ким сизларни ўранишга мажбур қилаяпти? Отангми¸ онангми¸ бувингми” деб сўрашаëтган экан. Менинг набирам “Ҳеч ким мажбур қилгани йўқ¸ мен ўзим ўраганман” дебди.

Кейинги жума куни шу масала бўйича катта неварамнинг мажлиси бўларкан. Бу ҳафта жума куни ҳам эшик тагида милиционерлар туришган.

Бундан ташқари¸ жума кунига ўқишни кўпайтириб қўйишган. Масалан¸ бошқа кунлари тўрт соат дарс бўлса¸ жума кунига олти соат дарс қўйиб қўйишган¸ дейди суҳбатлашаётганимиз аёлнинг турмуш ўртоғи.

Бу суҳбатдошимиз, мактаб раҳбариятидан тайинли жавоб ололмагач, ўзи яшайдиган маҳалла имомининг ноибини саволга тутган.

- Кўчада имомнинг ноибини кўриб қолган эдим. “Шунақа бўлаëтган экан. Ҳижоб ўрамайсан¸ рўмолни орқадан қилиб ўрайсан¸ дейишаëтган экан. Нима дейсиз?” десам¸ “Юқоридан шунақа топшириқ бор. Мактабда муроса қилиб ўрайверсин¸ кўчага чиққанида эса яна аввалгидай қилиб¸ ҳижоб шаклида ўрайверсин” деди. Бу имомнинг ноибидан чиққан гап¸ дейди суҳбатлашаётганимиз аёлнинг турмуш ўртоғи.

“Ҳамманинг оғзида фақат шу гап, юқоридан буйруқ бор, дейишаяпти”, - дейди 5 синфда ўқийдиган набирасидан рўмолни ечиш талаб қилинаётганидан нолиган тошкентлик суҳбатдошимиз.

Тошкентлик кузатувчи, Бирдамлик ҳаракати етакчиларидан бири Дилором Исоқова эса айни вазият билан боғлиқ ўзи гувоҳ бўлган ҳолатларни санаб ўтди.

- Мактабда ўқийдиган қизлар ҳижоб ўраши мумкин эмас¸ мактабда ўқийдиган болалар масжидга чиқиши мумкин эмас¸ деган нарса ҳар бир мактаб директорига тайинланган. Мен бунинг тасдиғи сифатида расмлар кўрдим. Видео ҳам кўрсатишди. Бу видеода милиционернинг Кўкча масжидига келаëтган болаларнинг йўлини тўсиб¸ уларни киритмасликка ҳаракат қилаëтгани¸ паспорт текшираëтгани акс этган. Бунақа воқеалар Юнусобод туманида¸ Шайхонтоҳур туманида¸ Собир Раҳимов туманида ҳам бўлаяпти¸ дейди Бирдамлик ҳаракати етакчиси Дилором Исоқова.

Шунингдек, “Озодлик овози” интернет нашрининг хабар қилишича, ёш болаларни масжидга қўймаслик ва масжидларда жума куни рейд ўтказиб, ёш болаларни жума намозидан олиб кетиш ҳоллари Андижон шаҳрида ҳам кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG