Юсуф Жумани яқинлари сўнгги бор уч ой муқаддам кўрган ва ўшанда шоирнинг соғлиги жуда оғир аҳволда бўлган. Яқинларининг сўзларига кўра, шоир панжара ортида қийноққа солинмоқда.
Алишер: Пикет ўтказадиган жой қилиб Ўзбекистон элчихонасининг олдини танлашимиздан биринчи мақсад¸ элчихона орқали Ўзбекистон ҳукуматига талабларимизни етказиш. Ўзбекистон элчихонаси пикетимизни кўраяпти¸ видеотасвирга олаяпти.
Ўзларини эътиборсиздай тутсалар ҳам¸ эътибор беришаяпти. Улар видеотасвирни Ўзбекистонга юборади. Шу билан Ўзбекистонга бизнинг талабларимиз етиб боради.
Пикет ўтказадиган жой қилиб Ўзбекистон элчихонасининг олдини танлашимиздан иккинчи мақсад эса¸ Ўзбекистоннинг қандай давлат эканлигини Америка фуқароларига кўрсатиш.
Озодлик: Ҳозир отангиз Юсуф Жума билан бирга бошқа сиëсий маҳбусларнинг ҳам озод қилинишини талаб қилаяпсизлар¸ шундайми?
Алишер: Албатта. 21 асрда сиëсий маҳбус бўлмаслиги керак. Барча сиëсий маҳбуслар қамоқдан чиқарилиши керак. Уларни адолатсизлик¸ зўравонлик билан ҳибсда сақлаб туриш мумкин эмас. Буни Ўзбекистон ҳукумати ҳам билиб қўйиши керак.
Ҳукумат ҳар кимнинг эркин фикри бўлишига тоқат қилиши керак. Асосий мақсадимиз “сенинг фикринг менга тўғри келмайди” деб ўзгача фикрловчиларни қамоққа ташлаш ва уларни қийнаш мумкин эмаслигини Ўзбекистон ҳукуматига кўрсатиш.
Озодлик: Пикет қачон бошланди?
Алишер: 11 май куни тонгда бошланди.
Озодлик: Демак¸ 11 майдан бери Ўзбекистон элчихонасининг олдида турибсизлар.
Алишер: Ҳа¸ Ўзбекистон элчихонасининг олдида турибмиз.
Озодлик: Турибмиз деганда фақат Юсуф Жуманинг оила аъзоларини назарда тутаяпсизми?
Алишер: Бизнинг оиламиз бор¸ Бирдамлик ҳаракатидан бор¸ Демократик конгресдан бор. Кеча бизнинг пикетга куннинг иккинчи ярмида Бирлик халқ ҳаракати раиси Абдураҳим Пўлат келиб қўшилди.
Озодлик: Ўзбекистон элчихонасидан бирор бир муносабат бўлдими?
Алишер: Йўқ¸ элчихона ўзини бефарқдай кўрсатди. Лекин ичкарида туриб ҳар бир дераза орқали видеотасвирга олишди. Ҳатто Америка почтаси ходими келиб уларга нарса бермоқчи бўлса ҳам эшикни очишмади¸ ичкарига киритишмади.
Озодлик: Охирги маълумотларга кўра¸ Юсуф Жуманинг аҳволи қанақа?
Алишер: Дадамни уч ойдан бери кўрсатишмаяпти. Охирги марта уч ой олдин опам кўриб келганда¸ дадамнинг аҳволлари оғир бўлган. Қийноқлар туфайли дадамнинг соғлиқлари кундан-кунга оғирлашиб бораëтган экан.
Дадамни изоляторга ташлашаëтган экан. Ўзи дунëда Жаслиқдай турма йўқ. Лекин шундай турманинг ичида яна изолятор бор экан. Бетон хонага совуқ сув сепиб¸ дадамни ташлаб қўйишган. Яна дадамга руҳий ва жисмоний босимлар ўтказишган.
Озодлик: Америкага қандай қилиб бориб қолдинглар?
Алишер: БМТ нинг қочқинлар иши бўйича комиссарлиги томонидан қочоқ бўлиб келдик. АҚШ бизга қочқин мақомини берди. Биз АҚШда дадам озодликка чиққунча пикет ўтказамиз.
Ўтган одамларга¸ қизиққанларга дадамнинг таржимаи ҳоли ва қамоқда эканлиги ëзилган қоғозни тарқатаяпмиз. Биз бу қоғозни конгрессменларга ҳам тарқатамиз.