Ўзбекистон Бош прокуратураси Каримовни 2005 йил 13 май кунги Андижон воқеаларини уюштиришганликда айблаб, уни Ўзбекистонга экстрадиция қилинишни талаб қилаётган эди.
Асли Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманининг Ойим қишлоғида яшаган ва 13 май воқеаларига тасодифан гувоҳ бўлгани боис таъқибга учраган Абдумуталлиб Каримов ҳақда аввалари ҳам бир неча бор ҳикоя қилган эдик.
Яқинлари ва ҳуқуқий ҳимоячиларининг сўзларига кўра, 13 май воқеаларига тасодифан гувоҳ бўлиб қолган бу дўкондор 2008 йилнинг 11 июнида Ўзбекистон талаби билан Россиянинг Йошкар-ола шаҳрида қўлга олинган эди.
Сўнгги бир йил давомида Каримов ҳибсда сақланди. Бу вақт давомида Россия бош прокуратураси уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор чиқарган, бироқ, инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг қарори экстрадицияни тўхтатиб турган эди.
Аммо 2009 йилнинг 11 июнида Абдумуталлиб Каримов ҳибсга олинганига бир йил тўлгани муносабати билан Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари уни озодликка чиқаришга мажбур бўлди. Боиси, мамлакат қонунчилиги Каримовни бир йилдан ортиқ ҳибсда ушлаб туришга имкон бермайди.
Шу боис, Каримов 11 июн куни озод этилган эди. Бу қарор ортидан Россия Бош прокуратураси уни ҳибсда сақлаш муддатини узайтириш сўровини киритди¸ аммо мамлакат Олий суди 23 июн кунги қарори билан бу сўровни қондирмади.
Шу кунларда озодликда — яқинлари билан бир даврада ўтирган Абдумуталлиб аканинг ўзи билан суҳбатлашиш имкони пайдо бўлди ва биз ундан ойимлик оддий дўкондорнинг Андижон воқеалари гувоҳидан бу воқеалар учун айбдорга айланиб қолиши тарихини сўрадик.
Абдумуталлиб Каримов: Мен магазинга нарса олиб келиш учун Андижон шаҳридаги улгуржи бозорга доим қатнар эдим. Ўша куни ўша бозорга бордим. Борсам¸ бозорда анча нотинчлик. Савдо қиладиган расталар ëпиқ.
Шу ерда “Шаҳар марказида митинг бўлаяпти” деб айтишди ва кўпчилик ўша ëққа қараб юрди. Борсам¸ митинг бўлаëтган экан. Тузумдан кўрилаëтган қийинчиликлар¸ ҳаëт қийинчиликлари бўйича гапирилаëтган экан.
Озодлик: У ерда тахминан қанча одам бор эди?
Абдумуталлиб Каримов: Менимча¸ 5000-6000 одам бор эди. Тушдан кейин қайтмоқчи бўлган эдим¸ ҳеч қанча ўтмасдан ҳарбийлар одамларни ота бошлади.
Қарасам¸ чиқишнинг иложи йўқ. Одамларни ўраб олиб¸ отишни бошлашибди. Тинч йўл билан чиқиб кетилса¸ тегилмайди¸ деган гап айтилгандан кейин кечки пайтга бориб ҳамма шаҳардан тинч йўл билан чиқиб кетишга ҳаракат қилди.
Аëллар¸ болалар¸ қариялар ҳамма қуролсиз кетаëтган эди. Шаҳардан чиқиб кетишда яна бир блокпостга учрадик ва яна отишни бошлашди. Ўша ерда жуда кўп одам ўлиб кетди.
Кечаси билан йўл юриб¸ эрталаб Тешиктош қишлоғига кириб бордик. Ўша ерда ҳам кейин Ойим қишлоғи томонидан юк машиналарида аскарлар келиб ота бошлашди. У ерда ҳам ҳамма ҳар қаëққа тарқаб кетди. Мен бир жойга кириб яшириниб қолдим.
Бошқа одамлар Қирғизистон томонга ўтиб кетишди. Мен буни билмай қолдим. Ўша ерда ўтириб кейин “Мени шунча ишлардан кейин тинч қўйишмаса керак. Қамоққа олишса керак. Энди барибир тинч қўйишмайди. Чиқиб кетишим керак” деб ўйладим.
Озодлик: Қаранг¸ бунақа воқеа ҳаëтингизда биринчи марта бўлаяпти. Қирғизистон томонга ўтиб кетаëтганлар 4000 тача эди деяпсиз. Бу 4000 танинг ичидан сизни таниб қолармиди? “Мени борсам¸ ушлашади” деган хулоса қаердан келди сизга?
Абдумуталлиб Каримов: Бу воқеалардан олдин ҳам мен қишлоқда милицияларнинг рўйхатида бўлганман. Одамларнинг кузатувида бўлганман. Мен диний сабаблар туфайли уларнинг рўйхатида бўлганман. Ўша кунги воқеалар учун рўйхатдаги одамларни айблашларини мен ўйладим.
Озодлик: Сиз 13 май кунги митингдан бехабар бўлганмисиз?
Абдумуталлиб Каримов: Ҳа¸ бехабар бўлганман. Агар хабардор бўлганимда¸ мен улар билан бирга бўлган бўлардим. Мен у жойга ўша куни борганман.
Озодлик: Демак¸ ўшандан кейин Россияга кетгансиз.
Абдумуталлиб Каримов: Ҳа. Россияда акам яшар эди. Ўшанинг ëнига кетганман. Бир йил қамоқда ўтириб чиққан бўлсам¸ қамалгунимча акамнинг ëнида бўлдим.
Ўзбекистон талабномасига биноан Россия экстрадиция қилиш учун рухсат берди. Кейин Европа суди Ўзбекистонга экстрадиция қилишни ҳозирча таъқиқлаб қўйди. Кейин озод қилишга мажбур бўлишди.
Озодлик: Ўзбекистонга бериб юборилиш¸ деган хавфдан қутулдингизми?
Абдумуталлиб Каримов: Ҳозирча қутулдим.
Озодлик: Энди нима қилмоқчисиз?
- Қамоқда ўтирганимда¸ радио бор эди. Сизларни эшитардим. Янгиликларни эшитиб¸ анча хурсанд бўлдим.
Андижон воқеаларнинг иштирокчилари “Андижон – Адолат ва Тикланиш” деган ташкилот тузишибди. Қамоқдан мана шу ташкилот билан ишлаш ниятида чиқиб келдим. Худо хоҳласа бундан кейинги фаолиятимни мана шулар билан давом эттириш ниятидаман¸ дейди Абдумуталлиб Каримов.