Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази раҳбари Риспек Биқин ўғлининг маълум қилишича, террорчиларнинг шериклари деб гумон қилиниб қўлга олинган кишилар уч кишидир:
- Қўлга олинганлардан бири Қирғизистонда туғилган, аммо кейинчалик Россия фуқаролигини олган. Қўлга олиш жараёнида унинг олдидан граната ва экстремистик характердаги аудиоматериаллар топилди.
Унинг Покистондаги террористик марказларида тайёргарликдан ўтгани ва Қирғизистонга халқаро террорчи гуруҳ аъзоларини тарйёрлаш ва легаллаштириш мақсадида келгани аниқланди.
Шунингдек, Қирғизистоннинг икки нафар фуқароси ҳам қўлга олинди. Улардан бири чет элдаги террорчилар ҳамда уларнинг яқинлари ва тарафдорларининг Қирғизистонга келишига ёрдам берган.
Иккинчиси эса¸ халқаро террорчи ва экстремистик гуруҳ аъзолари ҳамда одам савдогарларига қалбаки паспорт тайёрлаш билан шуғулланган, деди Риспек Биқин ўғли.
Унинг айтишича, айни ҳолат юзасидан Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан жиноий иш қўзғатилган.
Қўлга олинганларнинг исм-шарифи тергов манфаатдан келиб чиққан ҳозирча ошкор қилинмаслигини билдирган Риспек Биқин ўғли¸ айни пайтда қўлга олинган шахсларнинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вақтинча сақлаш изоляторида сақланаётганини айтди.
Айни пайтда маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари террорчиларга қарши олиб борилган амалиётлардан сўнг Қирғизистонда ҳибсга олишлар кўлами кенгайиб кетишидан, пировардида террорчилик ва экстремизмга мутлақо алоқаси бўлмаган оддий мусулмонлар ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилиниши мумкинлигидан хавотир билдирмоқдалар.
Қирғизистон Омбудсмени Турсунбек Ақун террорчи гуруҳларга қарши олиб борилаётган амалиётлар қонун доирасида ўтказилмоқда, деган фикрда. Шу билан бирга, у махсус амалиётлардан кейин оддий мусулмонларга нисбатан босимларнинг кучайишига ҳуқуқ-тартибот ҳодимларининг турли диний оқим аъзолари билан оддий намозхонларни фарқлай олмаслиги сабаб бўлмоқда, деб ҳисоблайди.
- Террорчи гуруҳларга қарши ўтказилган амалиётлардан кейин оддий диндорларга нисбатан босимлар кучайиши мумкин¸ албатта. Бунга ҳуқуқ-тартибот, Миллий хавфсизлик хизмати ходимларининг диний ташкилотлар, Ҳизбут-Таҳрир, ваҳобийлик тўғрисида тушунчага эга эмаслиги, улар тўғрисида билими йўқлиги сабаб бўлмоқда. Шу сабабли улар оддий намозхон мусулмонларни улардан ажрата олмай, таъқиб қилади, деди Турсунбек Ақун.
Омбудсменнинг айтишича, Қирғизистондаги диндорлар ҳуқуқлари поймол этилмаслиги учун куч ишлатар тизими ходимларига диний оқимлар, террористик гуруҳлар борасида етарли маълумот бериш керак.
Қирғизистон парламенти депутати Рашид Тоғаев Озодлик билан суҳбатда террорчиликка қарши биргина куч тизими ходимларигина эмас, Қирғизистон муфтияти ҳам курашиши кераклигини билдирган:
- Куч ишлатар тизимларимизнинг террорчиликка қарши кўраётган превентив чоралари¸ албатта¸ яхши. Бироқ терроризмга қарши курашда ёлғиз уларнинг кучи етмайди. Муфтият ҳам жим ўтирмаслиги керак, мусулмонлар орасида терроризмнинг хавфи борасида тушунтириш ишлари олиб бориши лозим, деди депутат.
Рашид Тоғаевнинг айтишича, ҳукумат терроризмга қарши курашда куч ишлатар тузилмаларга янада кўпроқ вазифаларни юклаши ҳамда уларнинг бажарилиши учун маблағ ажратиши даркор.
Қирғизистон куч ишлатар тизими ходимлари мамлакат жанубида шу йилнинг 22 июнидан буён қатор махсус амалиётлар ўтказди.
2009 йилнинг 22 июнидан 23 июн кунига ўтар кечаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тарафидан Жалолобод шаҳри ташқарисида Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзоларини қўлга олиш бўйича аксилтеррорчилик амалиёти ўтказилди.
Амалиёт натижасида қуролли гуруҳнинг 5 нафар аъзоси йўқ қилинганди. Амалиёт чоғида Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг бир ходими яраланган, махсус топшириқлар бажарувчи бўлинманинг бир зобити вафот этган.
27 июндан 28 июн кунига ўтар кечаси эса Ўш вилоятининг Ўзган туманида “Исломий жиҳод иттиҳоди” аъзолари деб айтилаётган уч кишидан иборат қуролли гуруҳ йўқ қилинган.
2009 йилнинг 29 июнида кечга яқин Ўзган туман ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Ўзган тумани Қашқатерак қишлоғи яқинида қуролланган шахс йўқ қилинди.
Расмий маълумотларга кўра, йўқ қилинган одамнинг шахсини аниқлаш бўйича оператив ишлар олиб борилмоқда. Айрим маълумотларга қараганда, ўлдирилган шахс Жалолобод ва Ўзганда йўқ қилинган қуролли гуруҳларга алоқадор бўлиши мумкин.