Тожикистоннинг Тавилдара туманидаги отишмалар чоғида мухолифатнинг собиқ лидерларидан бири Мирзо Жага лақаби билан танилган Мирзо Зиёев ўлдирилди.
12 июл куни бу борда баёнот тарқатган Тожикистон Ички ишлар вазирлигига кўра, отишмалар ҳукумат кучлари билан ноқонуний қуролли гуруҳлар ўртасида юз берган.
Хабарларга кўра, Тавилдарадаги қуролли гуруҳларга май ойида Афғонистондан ушбу минтақага қайтган бирлашган тожик мухолифатининг етакчиси, собиқ дала қўмондони Мулло Абдулло, яъни Абдулло Раҳимов етакчилик қилмоқда.
Мулло Абдулло Тожикистонда тинчлик сулҳига эришилган 1997 йилдан сўнг қуролини топширмаган ва Ўзбекистон Исломий ҳаракати сафига ўтиб кетган дала қўмондонларидан бири, деб ҳисобланади.
У қайтганидан сўнг Тавилдарада кескинлашган вазият, тожикистонлик айрим экспертлар тахминича, мамлакатда яна фуқаролик урушига олиб бориши мумкин ва минтақа давлатлари, айниқса, Ўзбекистонга ҳам жиддий хавф солиши мумкин.
"Бу тахминларда қанчалик жон бор, Ўзбекистон Исломий ҳаракати Тожикистон бирлашган мухолифати ҳаракати билан бугун қандай алоқада, Талвилдарадаги воқеалар, ҳақиқатда ҳам жиддий хавфми?" деган саволлар билан Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг ҳозир хориждан бошпана топган собиқ аъзосини суҳбатга тортдик.
Озодлик: Тавилдарада бўлаëтган воқеалар ўзбекистонлик кузатувчилар эътиборини битта жиҳат билан тортаяпти. Май ойида Тавилдарага қайтиб борган Мулло Абдулло “1997 йилда Ўзбекистон Исломий ҳаракатига қўшилиб кетган эди”, деган хабарлар бор.
Шу кунларда Мулло Абдулло билан Ўзбекистон Исломий ҳаракати ўртасида алоқа борми ва ўша пайтда Мулло Абдулло ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон исломий ҳаракати сафига қўшилганми?
- 1997 йилдаги гапга келадиган бўлсак¸ мен буни мукаммал билмайман. 1997 йилдан 2001 йилгача кўп тожикистонлик болалар бор эди. Бўлишлиги мумкин, албатта. Ҳаммаси мусулмон мужоҳидлар бўлгандан кейин мужоҳидларда жамлашиш деган нарса бор. Яъни ҳаммалари бир жойда. Тавилдарага ўзбек йигитлари қайтган бўлиши ҳам мумкин. Лекин улар жуда кўпчилик эмас. Бир гуруҳ йигитлар қайтган бўлиши мумкин.
Озодлик: Мана, Тавилдарада ҳукумат кучлари ва Мулло Абдулло етакчилигидаги қуролли гуруҳлар деб тахмин қилинаëтган гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар бўлди. Тавилдарада таранглашиб бораëтган вазият Ўзбекистонга қанақадир хавф туғдириши мумкинми?
- Албатта бу кулгили нарса. Тавилдарада турган йигитлар кўпчилик эмас. Ўзбекистон ўз атрофини мустаҳкам ҳолатда изоляция қилиб олган. 5000-10000 одамнинг Ўзбекистонга хавф туғдириши мумкин эмас.
Озодлик: Мулло Абдуллонинг “Ўзбекистон Исломий ҳаракатига қўшилдим”, деган баëнотидан кейин, балки, таҳлилчилар тахминларида жон бордир? Балки ростдан ҳам қандайдир алоқалари бордир¸ хавф бордир?
- Балки¸ шундай бўлиши мумкин. Ҳақиқатан қайтиб келиб сал куч йиғаëтган бўлиши мумкин. Лекин 10-20 минг аскар билан Ўзбекистонга кириб келиш ҳеч қандай иш бермаслигини дала қўмондонларининг ҳаммаси яхши билишади. Тожикистонда халқ кўтарилиши бўлиб¸ Ўзбекистонга қаттиқроқ таъсир қилиб халқ кўтарилса¸ шу пайтда кириши мумкин. Лекин 5-10 минг одам билан кириб келиш бефойда нарса бўлади.
Озодлик: Ўзи Тавилдарада ўзбек қуролли гуруҳларими¸ тожик қуролли гуруҳларими¸ 5-10 мингта одам бормикан?
- Йўқ. 1000 та бўлса ҳам катта гап.
Озодлик: Сиз тожик қуролли гуруҳларини назарда тутаяпсизми ëки ўзбек қуролли гуруҳлариними?
- Тожик қуролли гуруҳларини.
Озодлик: Сиз Мулло Абдуллонинг шахси ҳақида бирон нарса биласизми?
- Қандай тушунтириб берсам экан. Албатта¸ мен тоғда бўлганимда эшитганман. Лекин Тожикистонда юрган пайтларимда домла Қосимжон¸ домла Эшонжон деганлари бор эди. Ҳатто Тавилдаранинг 25-29 километрлари орасида уларнинг баталони ҳам бор эди. У ëқда ҳам маълум бир вақт ичида бўлганман. Мулло Абдуллонинг болаларини танирдим.
Озодлик: Мулло Абдулло нима учун Афғонистондан Тавилдарага қайтиб келган бўлиши мумкин?
- Афғонистонда бугунги кунда қийинчиликка тушиб қолагн бўлса¸ ўз юртига қайтиш ниятида бўлишлиги мумкин.
Озодлик: Ҳозир тожикистонлик экспертлар “Мамлакатда ҳукуматдан аламзада ишсизлар кўпайган бир пайтда¸ яна фуқаролик уруши такрорланиши мумкин” деган тахминларни айтиб туришибди. Балки Мулло Абдулло шунинг учун қайтгандир? Махсус мақсадлар билан қайтгандир?
- Бўлса бордир. Бу ҳар бир ҳукмроннинг ўзига боғлиқ нарса. Яъни ҳукуматни бошқаришни яхши олиб боролмагандан кейин уни мухолифат қаттиқроқ сиқувга олади. Лекин қаттиқроқ кучга эга бўлишига мен ишонмайман. Тожик халқи бир марта бу нарсани кўрди. Қайтиб уларни алдаш жуда қийин.
Озодлик: Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг аҳволи қандай шу кунларда? Тавилдарада улар бўлиши мумкинми?
- Бу ҳақда ахборотга эга эмасман¸ лекин ташқаридан қараб турган одам ҳам аҳвол қанчалик эканлигини билади. Уларнинг кучига ишониб бўлмайди-да. Уларнинг ҳолати чўкиб ëтибди. Бутун дунë қаршилигида қолишган. Бу қийин вазият.
Озодлик: Бунақа ҳаракатлар қилишга улар қодир эмас демоқчисиз-а?
- Албатта. Ҳозирги кунда умуман йўқ¸ дейди Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг хориждан бошпана топган собиқ аъзоси.