Озодликка сим қоққан аксарият суҳбатдошларимиз ўзларини қийнаётган, йиллар давомида сарсон қилаётган муаммолардан гап очмоқда.
“Тезак терсак¸ чой бўлади”
Жумладан, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидан телефон қилган кекса ёшли суҳбатдошимиз 2009 йилнинг январ ойидан буён тумандаги бир неча қишлоқларга табиий газ етказиб берилмаётганидан шикоят қилди.
Бу тингловчи ва унинг қишлоқдошлари ёруғ ёз кунларида тушликка қайноқ чой ичиш, иссиқ овқат ейишдан тийилишга мажбур бўлмоқда.
- Январдан бу ëғига газ бермайди. Қишлоқ тараққиëти дегани билан яхши яшамасак¸ одамлар фаровон ҳаëт кўрмаса¸ бу қандай гап? Мана ҳозир ҳам газ йўқ¸ ўтин йўқ. Одамлардан тезак териб чой қайнатамиз. Одамлар эрталабдан молларнинг тагига тезакка чиқиб кетади.
Озодлик: Қанча ҳудудда газ йўқ?
- Бизлар яшаëтган территорияда умуман йўқ. 1000 дан зиëд хўжалик бор. Свет ëниши билан одамлар мотор ишлатиб, қувурдан газ тортиб олади. Бир-биримизга газ етмайди. Свет ëнмаса¸ озгина келадию¸ шу билан тамом.
Озодлик: Демак¸ қайсидир хонадонлар мотор билан газни тортиб оладида-а?
- Ҳа. Бу энди қиш вақтида бўлган. Ҳозир умуман газ йўқ.
Озодлик: Қишга бориб газ келиб қолармикан? Катталар нима дейишаяпти?
- Йўқ¸ ҳали хабар ҳам йўқ. Ўзимиз нима қиламиз¸ мана, чидаб ўтирибмиз-да. Обедда яхдек сув ичамиз¸ чой ича олмаймиз. Ўтин йўқ. Молларнинг тагидан тезак териб келсак¸ кейин чой бўлади. Бўлмаса йўқ.
Озодлик: Токдан фойдаланиб, электр чойнаклари ишлатай десангизлар свет ҳам йўқми?
- Свет бор. Свет, Худога шукур, яхши. Биласизми¸ битта чойнак чой қайнатиш учун қанча маблағ кетади? Ўзимиз қийналиб яшаëтган бўлсак.
Озодлик: "Газ йўқ" деб маҳаллий ташкилотларга бордингизларми?
- Одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб борган. “Ëқамиз¸ ëқамиз” дейди-да¸ лекин ëқмайди. Шуни телефон қилиб айтиб қўйсангизлар¸ қишлоққа ëрдам беришса¸ дейди пастдарғомлик кекса тингловчимиз.
Пастдарғомлик тингловчи ўз қишлоқдошлари номидан йўллаган бу мурожаат ортидан келгусида суриштирув ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Озодлик тўлқинларида бу мавзуга яна қайтишга ҳаракат қиламиз.
Қашқадарë қаерда?..
Навбатдаги суҳбатдошимиз Сурхондарё вилоятидан сим қоққан аёл. Бу аёл ҳам ўз исми-фамилияси ва манзилини сир сақлашимизни сўради.
Унинг тўнғич ўғли безорилик, товламачиликда айбланиб, озодликдан маҳрум этилган. Аёл ўз ўғлини туҳмат билан қамалди, деб ҳисоблайди. Аммо Ўзбекистонда унинг арзини эшитадиган ташкилот топилмаяпти.
- 1970 йилда туғилган укам ва 1989 йилда туғилган ўғлим қамоқда. Болалар тоғасининг уйидан ўзимизнинг уйга қараб келаëтганда¸ иккита ичган одам уларни уйнинг ичига қадар уриб келиб¸ кейин буларни босқинчиликда айблаб, қаматиб юборишаяпти. Кожа ўғриси қилаяпти¸ 105 минг пул ўғриси қилаяпти. Укамга 12 йил строгий режим берди. Ўғлимга 8 йил белгиланган тартибда жазони ўташ бериб юборди.
Озодлик: Воқеани ўз кўзингиз билан кўрдингизми?
- Жанжал бўлганини онам билан синглим кўрган. 80 ëшга кирган онамни¸ синглимни урган¸ менинг боламни ҳам ураяпти. Яна улар туҳмат қилиб: “Бизни урди¸ бизни сўкди, бизнинг устимиздаги кожа курткани ечиб олди”, деб туриб олаяпти.
Озодлик: Суд нима деди? Судга шунинг ҳаммасини айтдингизми?
- Судга айтдик. Суд ўзининг ëнини олди. Район прокурори суднинг тарафини олаяпти. Оғзини мойлаган бўлса керак-да. Кечқурун 21.30 да суд қилиб¸ ўзлари ҳукм қилиб¸ ўзлари қамаб юборибди. Энди: “Қашқадарëдаман, ая, бировнинг телефонидан қилаяпман”, деб қўнғироқ қилаяпти. Адвокат бизга ҳеч қандай ëрдам бермади. “Ҳеч бўлмаса сенинг ўғлингни қутқариб қоламан”, деб алдади. Энамдан мол қарз олдим. Ўзим тўртта сағир бола боқаман. Мен сағирларнинг ризқини қирқиб¸ "боламни олиб қолармикан" деб адвокатга бердим.
Энамдан бир ярим миллион қарз олдим¸ ўзим 90 минг ойликка ишлайман. 90 мингга яшаб бўладими? Мен қамоққа чопайми¸ болаларни боқайми? Бундай олганда, Ўзбекистонда ҳеч ҳақиқат йўқ бўлиб қолди-да.
Шундай қўлига кишан солганда ўғлим судга ҳам йиғлаб: “Раис бува¸ сиз ҳам инсоф қилинг, тоғам иккаламизга 20 йил ҳукм ўқишга уялмайсизми?” дебди. Шунда шу ерда ҳукм ўқиб, икки йилини олиб ташлабди. Ҳеч бир ҳақиқат қолмади-да бу ëқда. “Биз сенга ëрдам берамиз” дейдиган одам топилмади. Иложи бўлса¸ менга ëрдам берсангизлар.
Биринчи фарзандим. Мени жонидан ортиқ яхши кўради (йиғлаб). Соғиниб кетдим боламни. Банкда 96 минг пулимни пластик карточкага ўтказган эдим. Бир аптекачига бердим. 15 фоизини олиб¸ қўлимга 81 минг пул берди. Боламга майда-чуйда олдим. Шуларни олиб боришим керак. Ҳали Қашқадарë қаерда¸ мен қаердан топаман? Сўраб кетаяпман. Ҳали пул етадими¸ йўқми?.. Ўтган кун радиодан телефон номерларингизни эшитиб қолган эдим. Шуни ëзиб олган эдим. “Ëрдам берармикансизлар” деган ниятда телефон қилган эдим сизларга¸ дейди сурхондарëлик аëл.
“Бизга концерт бўлса бўлди”
Россияда ишлаб юрган ўзбекистонлик бир гуруҳ меҳнат муҳожирлари яна Озодлик эшиттиришлари орасида қўшиқлар қўйишимизни сўради.
Суҳбат орасида бир муҳожир қизиқ гап айтди. Ўзбекистонда сиёсат, иқтисодиётга оид ҳамма янги гапларни оиласидан телефон орқали эшитиб турар экан.
“Аёллар ҳамма гапдан хабардор, улардан эшитганимиз бизга кифоя”, деди гапни ҳазилга буриб бу суҳбатдошимиз.
- Биз Россияда ишлаяпмиз. Озодликка айтадиган гапимиз - бизга мусиқа керак. Бир соат эшиттириш берасизлар-а? Ҳеч бўлмаса, 20 минут қўшиқ қўйсангизлар. Эрталаб соат 06.00 дан 06.30 гача қўшиқ бўлса¸ биз кейин ишга чиқиб кетиб, мириқиб ишлаймиз-да. Ҳозир ўзи Озодлик яхши бўлаяпти. Эрталаб соат 06.00 дан 07.00 гача нима бўлаëтганини эшитамиз.
Озодлик: Сизларни Ўзбекистонда бўлаëтган воқеалар ҳам қизиқтирадими?
- Қизиқтиради.
Озодлик: Сиëсат қаëққа қараб кетаяпти¸ иқтисодиëт нима бўлаяпти – бу ҳам қизиқтирадими?
- Сиëсат¸ иқтисодиëт – телефон орқали уй билан боғланиб турибмиз. Нима воқеа¸ нима сўз – ҳаммасини айтиб турибди уйдагилар.
Озодлик: Демак¸ бозор қандай бўлаяпти¸ нарх қандай бўлаяпти¸ сиëсат қандай бўлаяпти – бу ҳақда уйдан телефон орқали ахборот олиб турибсизлар. Шунинг ўзи сизларга етарли-а?
- Бизларга етарли.
Озодлик: Унда сизларга қанақа ахборот етмаяпти?
- Айтдим-ку ҳозир¸ спорт тўғрисида ва концерт. Бир кунда иккита қўшиқ бўлса ҳам етти минут вақт кетади. Асосийси, Шерали ва кейин спорт тўғрисида. Пахтакор ва Бунëдкорни билиб туришимиз керак.
Озодлик: Қўшиқ¸ қўшиқ деяпсиз. Бу Шералининг дискларини олиб бориб, эрталабдан кечгача эшитишнинг иложи йўқми?
- Бизларда иложи йўқ. Иш билан иложи йўқ. Бу ерда майда-чуйда қўшамиз¸ қурилишда ишлаймиз-ку. Бу ерга келгандан кейин уйга тўрт-беш сўм ишлаб бормасак¸ қандай бўлади? Бизга спорт тўғрисида ва концерт – бошқа ҳеч нарса керак эмас¸ дейди Россияда ишлаëтган ўзбекистонлик тингловчи.
***
Азиз муштарий! Озодлик радиосининг эркин сўз микрофони сизлар учун доим очиқ. Марҳамат¸ +420 602 612 713 рақамига қўнғироқ қилинг, SMS орқали хабарлар йўлланг.