Бу йил Ҳайит ҳам оғир келди
Қирғизистоннинг Боткен вилояти, Қадамжой туманидан сим қоққан Алижон ака шу ҳудуддан Ўзбекистонга ўтувчи чегара ўтиш пунктлари Ҳайит куни ёпиб қўйилганидан гапирди.
Алижон ака: Полмон билан Қизилқия шаҳрининг оралиғида чегара пости бор. Ўша ердан ўтиб чиқамиз. Кеча Ҳайит кунига чегарани бекитишган. Бугун эрталаб яна очишди. Мустақиллик байрамига 15 кун чегара ëпилди. Умуман борди-келди қила олмай қолдик. Қирғизистонда Ҳайит бир кун олдин бўлдику. Бизда эса 21 сентябрда бўлди. 20 сентябр куни соат 09.00 да чегарани ëпиб¸ бизга келадиган қариндош-уруғларни ўтказгани қўйишмади.
Озодлик: Аввалги Ҳайитларда бекитишганмиди?
Алижон ака: Йўқ¸ олдинги Ҳайитларда ëпмаган. Ўша куни эркин кириб-чиқиш бўлган. Бу йил оғир бўлди.
Озодлик: Совға-салом олиб ўтолмайсиз?
Алижон ака: Кичкина миқдорда олиб ўтасиз¸ катта миқдорда олиб ўта олмайсиз.
Озодлик: Кичкинангиз қанча, масалан?
Алижон ака: Керак бўлса битта палос олиб ўтаман. Зўрға рухсат беришади. Муомаласини қиласиз. Бир гилам ëки сервиз олиб бормоқчи бўлсангиз¸ текшир-текшир¸ декларация ëз. Савол-жавоби кўп бўлади. Муомала қилиб Ўзбекистонга кириб-чиқиш жуда қийинлашиб кетди. Буларнинг муомаласи 5000-10 000 атрофида бўлади.
Озодлик: Бу ҳозир ошиб қолганими ëки анчадан бери шунақами?
Алижон ака: Илгари бунақа муомала йўқ эди. Ҳозир шунақага ўтиб олишган.
Озодлик: Қачондан бери?
- Ëз ойидан бери шунақа¸ дейди Алижон ака.
Нега ҳадеб Ўзбекистонни ëмонлайсизлар?
Фарғонадан сим қоққан ва исмини ошкор этмаслигимизни истаган навбатдаги суҳбатдошимиз Озодликни танқид қилиш учун биз билан боғланибди.
- Озодлик нима учун фақат¸ мен энди ҳақиқатни гапиришим керак¸ Ўзбекистон ҳақида берган маълумотларингиз яхшиларини ҳам иложи борича ëмонликка ўгириброқ гапирасизлар. Ўзбекистоннинг яхши тарафларини кам гапирасизлар.
Озодлик: Яхши нарсани ëмонга ўгириб гапирамизми ëки яхши нарсани кам гапирамизми? Қайси бири?
- Ўзбекистонда бўлаëтган яхши нарсаларни кам гапирасизлар. Бу биринчиси. Иккинчиси¸ бўлаëтган яхши нарсани гапириб туриб¸ тагида ниманидир шама қилиб кетасизлар.
Озодлик: Сиз жуда қизиқ фикр айтдингиз. Бизга бунақа фикрни камдан кам айтишади. Мисол келтира оласизми? Қайси яхши нарсаларни айтмаяпмиз?
- Мана буни мен яхши ҳам дейман¸ ëмон ҳам дейман. Мана болаларнинг пахтага чиқаëтгани.
Озодлик: Сизнингча¸ бу ҳам яхши¸ ҳам ëмон-а?
- 18 йилнинг ичида болаларимизни пахтадан четлатишимиз ҳам мумкин эди. Лекин биз саноатимиз¸ ҳамма нарсамиз орқада бўлиб туриб¸ болаларга ҳали ҳам муҳтожлигимиз бор. Раҳбарлар уриниб кўришаяпти. Уринаяпти¸ уринаяпти¸ уринаяпти. Лекин иложи йўқ. Охири шу сезонга келганда муҳтож бўлиб қолаяпмиз.
Озодлик: Сизнингча¸ муҳтож бўлиб қолганимиз ëмон-а?
- Албатта¸ ëмон.
Озодлик: Яхшилигичи?
- Яхшилиги қачонлардир биз ҳам демократик давлатлар қаторига етиб олармиз¸ болаларни ишлатмасмиз. Лекин ҳозирча ўзимизни кўтариб олишимиз учун маълум миқдорда¸ балки 17-18 йил камлик қилгандир¸ яна уч-тўрт йил шу болаларнинг меҳнатига зордирмиз. Балки биз ҳам секин-секин ўша давлатлар қаторига чиқиб олармиз. Жуда¸ ўта ëмонлаб юбориш шартмасдир дейман. Биз СССРни тиклаш учун бутун нарсани Россияга қуриб бердик. Ота-онамиз СССРни тиклаш учун 10 йиллаб битта оддий нон учун ишлашди. Ўзбекистонни тиклашга наҳотки ўзимиз ишламасак. Ўзимизни тиклаб олармиз¸ дейди фарғоналик суҳбатдошимиз.
Пошшо яхши¸ ҳокимлари ëмон...
Икки ойлар муқаддам Қашқадарёнинг Деҳқонобод тумани, Мустақиллик маҳалласидан бизга сим қоққан Гулбаҳор Панжиева яна бир бор бизга телефон қилди.
Аёлнинг 21 ёшли ёлғиз ўғли ўғирликда айбланиб, 4 ойлар муқаддам қўлга олинган ва ҳозирга қадар ҳибсда сақланмоқда. Аёлнинг сўзларига кўра, ўғли туҳмат билан қўлга олинган. Деҳқонобод тумани ички ишлар бошқармаси эса бу борадаги мурожаатни ўз вақтида жавобсиз қолдирган эди.
Гулбаҳор Панжиева ўғли Мустақиллик байрами муносабати билан эълон қилинган амнистияга илинади, деб қаттиқ умид қилган экан.
Гулбаҳор Панжиева: Амнистия бўлди. Ўғлим тушмасдан чиқмай ëтибди¸ нима қилайейййй? (йиғлаб) Ëрдам беринглар¸ сизлардан илтимос энди. Ўзи битта¸ биттагина. Қилмаганда¸ қилмаган. У ҳали ëш бола. Энди 21 ëшга кирди. Бунинг хотини туҳмат қилиб¸ шундай қилаяпти. Майли дедим. Қилган кун ўғлим йўқ. Шундай бўлса ҳам яна сарсон-саргардон қилаяпти. Мана биринчи марта қилганларни Каримов кечирди¸ деди. Пенсиямни олдим. Тошкентга кетмоқчиман. Бормасам бўлмайди. Бир ой туриб бўлса ҳам Каримовга кираман. Бошқа иложим йўқ.
Озодлик: Каримовнинг қабулига кирмоқчимисиз?
- Мана бу ой пенсиямни олай. 70 минг берди. 56 минг сўм эди пенсиям. 70 минг¸ 140 минг бўладими¸ 140 минг билан бормоқчиман. Бошқа иложим йўқ¸ нима қилай? Ўзим ногиронман. Ҳеч кими йўқ бир сағирман. Нима қилай? Ўқимишли одамларим йўқ¸ дейди Гулбаҳор Панжиева.
Гулбаҳор Панжиева икки ойлик пенсия пулини олиб, Тошкентга отланмоқда. Нима қилиб бўлса ҳам президент Каримовнинг ҳузурига кирмоқчи.
Бу муддаосига етадими ёки йўқми — буни энди қаҳрамонимизнинг кейинги телефон қўнғироқларидан билсак, ажабмас.
Озодликни мобилда эшитаяпмиз....
Фарғонадан сим қоққан суҳбатдошимиз гапи орасида Озодлик интернет сайтини Ўзбекистон ичкарисидан туриб, қулай ўқиш имкони ҳақида гапириб қолди.
Кўпчиликка маълум бу имкон – уяли телефон орқали www.ozodlik.org сайтига киришдир.
- U-cell компанияси бор бизда. Шу орқали тушдик¸ интернетда ўқидик.
Озодлик: Осонми телефонда ўқиш?
- Ҳа¸ биз тезроқ тушаяпмиз. Осон кираяпмиз.
Озодлик: Қимматмасми?
- Бизда ойига 60 мегабайт текин беради.
Озодлик: Бу неча марта Озодликка киришга етади?
- Ўғлим шуни анча ишлатди. 10-15 кун кирдик. Энди кўп кирмадик. Ярим соат¸ бир соат қилиб. 20 минутдан кирдик дейлик. Анчага етди. Шу билан бирга бошқа сайтларга ҳам кирганмизда¸ дейди фарғоналик тингловчимиз.
*************
Азиз муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!