Шанба куни ҳибсга олинган шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси Фарғона вилояти бўлими фаоли Ғанихон Маматхонов наманганлик мустақил журналист Носир Зокир билан суҳбатда ўзининг хорижий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги учун тазйиққа олинаётганини сўзлади.
Журналист Носир Зокир ҳуқуқ фаоли билан у эндигина ҳибсга олиниб, вилоят прокуратурасига олиб келинганидан сўнг телефон орқали суҳбатлашишга муваффақ бўлган.
Ғанихон Маматхонов: Садриддинга нима деб жавоб бергансан, деб Озодликка берган мақолаларим учун булар қасддан уюштиришди буни.
Носир Зокир: Садриддиннинг номини айтишдими “интервью бергансиз” деб?
Ғанихон Маматхонов: Ҳа, айтди. Бўпти, одам келаяпти, гаплаша олмайман.
Ғанихон Маматхонов бу яширин суҳбат чоғида ўзининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ тафсилотларни ҳам қисқача сўзлашга улгурган.
- Фарғона шаҳрида менинг сумкамга битта фермер мажбур қилиб, 500 минг сўм солаётганда ушлашди. Мажбур қилиб солишаётган пайтда. “Олмайман” деган жойимда шу ишни қилишди, деди Ғанихон Маматхонов Носир Зокир билан суҳбатда.
Сўнгги йиллар давомида Маматхонов билан кўп вақт бирга бўлган ва унинг фаолияти билан яхши таниш ўғли Жамолиддин Маматхонов дадасига нисбатан тазйиқлар анча олдин бошлаганини айтади.
- Бундан 2 ойча бурун дадам билан Тошкент йўлида келаётган эдик. Дадамнинг битта ошнаси телефон қилди: “Ғанихон, сенинг орқангдан битта гап юргизди Фарғона милицияси бошлиғи”, деди. “У одам ким бўпти, орқасидан икки одам қўйиб, уруғ-пуруғи билан йўқ қилиб юбораман”, деб дўқ урган экан. Қайси ошнаси телефон қилганини мен билмайман энди. Шунга дадам энди айтаяптики, “буни уюштиришди, қандай қилиб сумкамга пулни солади-ю, икки минутдан кейин прокуратура етиб келади” деган гап бўлаяпти бу ерда. Дадам юпқа кийиниб кетган, у подваллар совуқ бўлади. Шунга “кийим-кечак, овқат олиб бориб берайлик” десак ҳам бизни қўйишмаяпти ҳозир, дейди Жамолиддин Маматхонов.
Ҳуқуқ фаолининг тақдири билан қизиқаётган ва унинг ҳимоясига отланган қийноқларга қарши “Ҳозиржавоб гуруҳ” раҳбари Абдусалом Эргашев 11 октябр куни аниқлаган тафсилотларга кўра, Маматхоновга Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддасини қўйишга уриниш бўлаяпти.
- 168-модда билан жиноий иш қўзғатилган, дейишаяпти. Бизга етиб келган хабарларга кўра, ҳали айблов эълон қилишмаган, аммо жиноий иш очишган. Яъни товламачиликда гумон қилишаяпти. Фарғона шаҳар ички ишлар бошқармасининг вақтинчалик тергов изоляторида ушлаб туришибди. Энди кутаяпмиз, Хабиэс корпусига мувофиқ, душанба куни эҳтиёт чорасини қўллаш бўйича бу ишни судга олиб чиқишлари керак, дейди Абдусалом Эргашев.
Мустақил журналист Носир Зокир сўзларига кўра, Маматхонов сўнгги йиллар ичида анча фаол ишлаган ва Наманган вилояти бўйича ҳам бир неча шикоятлар юзасидан ўз суриштирувини олиб бораётган эди.
- Наманганга келиб ҳам уйи бузилганларни текшириб юрган эди. Фарғонада ҳам иш қилиб юрган эди. Мўътабар Тожибоевадан кейин энг биринчилардан бўлиб ишлаб юрган ҳуқуқ фаоли шу эди. Икки кун олдин менга телефон қилиб: “Наманганга келдим, уйи бузилганлар бор экан. Улар менга ариза берди, келдим. Шаҳар прокурори билан учрашдим. Наманган прокуратураси мени ташқарига чиқариб юборди”, деди. Бу икки кун аввал бўлган гап. У шу ерларга келиб ҳам фуқароларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиб юрган эди, дейди Носир Зокир.
Демак, фарғонадаги мустақил манбалардан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда яна бир ҳуқуқ фаоли товламачиликда айбланиши мумкин.
Куни кеча тошкентлик ҳуқуқ фаоли Фарҳод Мухторов ҳам товламачиликда айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Ундан бироз муқаддам қамалган мустақил журналист Дилмурод Саййидга ҳам шу айблов қўйилган.
Бунга қадар эса марғилонлик таниқли ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева, мухолифатчи ва ҳуқуқ фаоли Норбой Холжигитов, сирдарёлик ҳуқуқ фаоллари Алишер Кароматов, Аъзам Фармонов, тошкентлик ҳуқуқ фаоли ва мухолифатчи Аъзам Турғунов ҳам шундай айблов билан айбланган ва узоқ муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.