Суҳбатимиз мавзуини ўзбекистонликлардан бири йўллаган фикр белгилаб берди.
“Ўшга борувдим. Масжидларда китоблар бемалол. Пайғамбаримизнинг (с.а.в) тарихлари бор¸ Пайғамбаримиз (с.а.в) давридан тортиб анча нималаргача келган китоб. Ўша китобни кўрдим. Нархи ҳам жуда арзон. Бизнинг пулимизга 70 мингми¸ 80 мингми шундай. Жуда гўзал китоб. Ўқиб мазза қилдим. Олиб ўтгани қўрқдим. Мен бу китобларни “мумкин эмас” деб эшитган эдим. Шунақа чиройли ëзилган китоб экан”.
Бу фикрларни айтган суҳбатдошимиз фарғоналик. У тилга олган китоб қўшни Қирғизистонда мусулмонлар бемалол ўзбек тилида мутолаа қилаётган пайғамбарлар тарихи ҳақидаги китоб ва бу суҳбатдошимиз шу китобни чегарадан Ўзбекистонга олиб ўтишга қўрққан.
Бизни ана шу қўрқув манбаи қизиқтирди ва уни аниқлашга уриниб кўрдик.
Аввалом бор, Ўзбекистонда тақиқланган диний адабиётлар рўйхати борми, агар бор бўлса, бу рўйхатга қандай адабиётлар киритилган ва нима асосда киритилган, деган савол билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳакамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага мурожаат қилдик.
Телефон гўшагини кўтарган ходим, одатдагидек, ҳеч қандай маълумот бермади. Аммо, назаримизда, шундай рўйхат борлигини инкор қилмайдиган жавобни берди.
- Бу жуда жиддий масала. Бу фақат бизнинг қўмитага тегишли бўлган масала. Бирор маълумот керак бўлса, идорамизга келинг, деди қўмитанинг телефон гўшагини кўтарган ходими.
Демак, тақиқланган диний адабиётлар масаласи жиддий масала ва у фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита масъулиятига дахлдор масала.
Аммо, бу масалага доир маълумотни расмий идора бермаётган, очиқ-ошкор тақиқланган диний адабиётлар рўйхати бор, демаётган экан, буни ўзбекистонлик баъзи ҳуқуқ фаоллари ва адвокатлардан сўраб кўрдик.
Зеро, тақиқланган диний адабиёт деган атамага, одатан, жиноий иш материаллари ва маҳкама жараёнларида дуч келиш мумкин.
Диний мотивларда бўлган маҳкама жараёнлари бўйича мониторинглар ўтказиб келаётган Суръат Икромов тaқиқланган диний адабиётлар рўйхати борлигига шубҳа қилмайди.
- Тақиқланган диний адабиëтлар рўйхати диний масалалар бўйича қўмитада бор. Бир нечта адвокатлар шуни кўтарган. Лекин жавоб ололмаган. Яъни ўша рўйхатлар берилмаган. Уларнинг гапи бўйича уларда шунақа рўйхат бор¸ дейди Суръат Икромов.
Диний мотивлардаги маҳкама жараёнларида иштирок этиб келаётган ва диндор маҳбуслар ҳаққини ҳимоя қилаётган адвокат Руҳиддин Комилов ҳам шу хулосада.
Аммо, бу атамани фақатгина айблов хулосаларида учратар экан, Руҳиддин Комилов, бунга ҳуқуқий асос келтирилганини бирор марта ҳам кўрмаган.
- Тақиқлаш учун меъëрий¸ қонуний ҳужжат ëки суднинг қарори бўлиши керак. Мен бирорта иш материалида кўрганим йўқ. Мисол учун, конституцион тизимга зид¸ қонунга зид¸ тақиқланган деб ëзилган. Лекин кўпинча фалон-фалон меъëрий ҳужжатга асосан деб ëзилмайди¸ дейди Руҳиддин Комилов.
Лекин, шунга қарамасдан, айблов хулосаларида, “конституцион тузумга зид”, “экстремистик руҳда”, каби таърифланган диний адабиётлар рўйхати, одатан, 15-20 та, баъзан эса 30-40 тага қадар боради.
Албатта, бу янги гап эмас. Кўпчиликни бу рўйхатда қандай ва қайси адабиётлар номи борлиги қизиқтирмоқда. Биз, жилла қурса, бу борада бироз бўлса-да тасаввур бериши мумкин бўлган баъзи маълумотларни келтирамиз.
Аввалига айтиш лозим, шубҳасиз, бу рўйхатда Ўзбекистон ҳудудида таъқиқланган диний оқимлар, мисол учун, Ҳизбут-Таҳрир, Ваҳҳобийлик, Акромийлик каби диний оқимларга тегишли адабиётлар номи бор.
Бизни бу гуруҳларга тегишли бўлмаган, аммо, жиноят ишларига тиркалаётган адабиётлар қизиқтираётгани ойдин.
Шу кунларда уйида тинтув ўтказилган диндор аёллардан бири бу рўйхатга Ўзбекистонда чоп этилмаган ҳар қандай диний адабиётни киритиш мумкин, деган хулосани билдирди.
- Тошкент нашриëтида чиққан китобларни сотиб олиш¸ уйда сақлаш мумкин.
Озодлик: Тошкент нашриëти, деганда сиз Ўзбекистонда чиққан китобларни назарда тутаяпсизда-а?
- Ҳа¸ Ўзбекистон бўйича чиққан китоблар. Ўзбекистонда чиқмаган китоблар тақиқланган.
Озодлик: Масалан¸ Туркияда чиққанлари тақиқланганми?
- Менимча¸ тақиқланган бўлса керак. Фақат Тошкент нашриëтининг китоблари мумкин.
Озодлик: Мана бошқа нашриëтда чиққан китоблар тақиқланган деяпсиз. Қаердан биласиз тақиқланганини?
- Қонун чиқарганда¸ лекин мен ўқимаганман. Ўшанда келишди ва “Бошқа китоблар бўлса¸ уйда ушлаш мумкин эмас” дейишди¸ дейди уйида тинтув ўтказилган диндор аёллардан бири.
Демак, бу аёлнинг уйига тинтув ўтказгани келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Ўзбекистондаги нашриётлардан чиқмаган ҳар қандай диний адабиёт тақиқланган”, деган гапни айтган.
Суҳбатдошларимизга кўра, иккинчи тоифа тақиқланган ва алоҳида эътироф этиш жоиз, жамоатчиликка рўйхати ошкор қилинмаган адабиётлар эса — ўзбекистонлик бўлмаган дин олимлари, муаллифлар томонидан ёзилган китоблардир.
Гарчи, Ўзбекистондаги нашриётлар томонидан чоп этилган ва айрим китоб дўконларида ҳали ҳам сотувда турган бўлса-да¸ айниқса, туркиялик уламоларнинг китоблари тақиқланган, деган тасаввур шу кунларда кўпчиликда шаклланган
Бундай хулосанинг шаклланишига сабаб эса кейинги пайтларда “нурчилик”да айбланиб, кўплаб ёш диндорлар устидан бошланган маҳкама жараёнларидир.
Укаси “нурчилик”да айбланган Рустам Қобилов ўз вақтида туркиялик олим Баддиуззамон Саид Нурсийнинг китоби айблов хулосасига тиркалгани ҳақида гапирар экан, шундай деган эди.
- Адвокат “Мана укангнинг айбсизлигини исботлайдиган битта справка” деди. “Қанақа справка?” десам¸ унинг айтиши бўйича¸ шу китобдан биттаси Навоий кутубхонасида сақланар экан¸ деган эди укаси “нурчилик”да айбланган Рустам Қобилов.
Бироқ, яна бир эътиборли жиҳат шуки, кейинги пайтларда ўзбекистонлик муаллифлар томонидан ёзилган ёки нашрга тайёрланган баъзи диний китоблар ҳам мусодара қилинмоқдаки, бу ҳол жиноятдан қочишга уринаётган мусулмонларни яна чалкаштирмоқда.
Мисол учун, уйида тинтув ўтказилган тошкентлик диндор аёл уйидан кўпчилик ўзбекистонликлар уйида бор, десак хато бўлмайдиган “Мустажоб дуолар” китоби ҳам олиб кетилган.
- Бизнинг уйимизга келишганда ҳам Тошкент нашриëтида чиққан “Мустажоб дуолар” китобини ҳам олиб кетишди. Бўлмаса у сотувда ҳам бор¸ Тошкент нашриëтида чиққан¸ дейди уйида тинтув ўтказилган диндор аёллардан бири.
Демак, Ўзбекистон тақиқланган диний оқимларга тегишли бўлган ва суҳбатдошларимиз кўмаги асосида аниқлаганимиз — Ўзбекистонда чоп этилмаган, ўзбекистонлик муаллифларга тегишли бўлмаган, масалан, туркиялик, арабистонлик уламолар қаламига мансуб, дея тоифалашга уринганимиз диний адабиётлар ҳақидаги тасаввурлар ҳам жиноятдан қочишга уринган мусулмонларга ёрдам бермайди.
Зеро¸ бугунга келиб, Ўзбекистонда чоп этилган “Мустажоб дуолар” китоби ҳам мусодара қилинган.
Мана шундан қўшни Қирғизистонга борган фарғоналик диндорнинг, ҳатто, пайғамбарлар тарихи ҳақидаги китобни харид қилишдан ҳам чўчигани сабаблари ойдинлашади.
Ва умуман, кейинги пайтларда Ўзбекистондаги диний китоблар расталари анчагина сийраклашиб қолган, баъзи вилоятларда эса¸ айтилишича¸ умуман йиғиштириб олинган.
Ҳатто, пойтахтда эркин савдода бўлган ўзбекистонлик таниқли уламо Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари ҳам Фарғона водийсидаги расталарда кўринмай қолди, дейди фарғоналик суҳбатдошимиз.
- Ҳозирги мана шу кунда Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларини ўқишни тавсия қилардим. Энг олди китоблар шу ҳозир. Шуларни ҳозир нимага соттирмаëтганига ҳайронман. Майда-чуйда йўлдан чиқиб кетаëтганларни ҳам тўғри йўлга бошлайдиган китобда шу. Аниқ¸ лўнда қилиб¸ “Мана бу тўғри¸ мана бу нотўғри” деб кўрсатиб қўйган. Устознинг ўрнини босадида шу китоблар. Ўтган олимларимизники ҳам борку¸ лекин уларнинг кўпчилигиникини тушунмайсиз. Уларни ўқиш учун бошқа китобларни ҳам ўқиш керакда. Ҳозирги кунда мана шу китоблар жуда гўзал¸ дейди фарғоналик диндорлардан бири.
Шубҳасиз, аҳолисининг асосий қисми мусулмон бўлган Ўзбекистонда диний адабиётларга эҳтиёж жуда катта. Суҳбатлашганимиз мусулмонларнинг аксарияти Ўзбекистон ҳукумати ўзига душман билган турли диний оқимларнинг пайдо бўлишига ана шу эҳтиёжнинг қондирилмагани сабаб бўлаётганини яна бир карра таъкидлаб ўтишди.
Суҳбатимизни якунлаш арафасида эса шу кунларда хорижда юрган кўпчилик ўзбек мусулмонлари ўз юртдошларига илинаётган ва бугунги дастурни тайёрлашга туртки бўлган фарғоналик суҳбатдошимизни қизиқтирган пайғамбарлар тарихи хусусидаги янги бир тўпламни тилга олиб ўтмоқчи эдик.
Бу таниқли шоир Муҳаммад Солиҳ томонидан нашрга тайёрланиб¸ Туркияда чоп этилган “Пайғамбарлар тарихи” номли китобдир.
Китоб тўрт жилдлик бўлиб, унда Одам Ато тарихидан тортиб, то Ислом пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётигача бўлган улкан давр ҳикоя қилинган.
Уни мутолаа қилган ўқувчилар фикрича, бу китобнинг қимматли жиҳати унинг Ислом олами саҳиҳлиги нуқтаи-назаридан жуда қимматли, дея тан олган, аммо, Марказий Осиё минтақасидаги мусулмонлар ҳали танишиб улгурмаган буюк олимлар меросига таяниб ҳозирланганидадир.
Яна бир муҳим жиҳати эса¸ китобнинг содда, равон ва оддий китобхонлар учун енгил тилда ёзилганидир.
Табиий, пайғамбарлар тарихи ҳақида гап борар экан, Ислом оламини¸ биринчи навбатда¸ манбанинг саҳиҳлиги қизиқтиради.
Бу ҳақда китобни нашрга тайёрлаган Муҳаммад Солиҳнинг ўзи изоҳ беради.
- Бу ерда жуда катта манба рўйхати бор. Бутун Пайғамбарлар тарихини ëзган муаллифлар конкурсида ғолиб келган муаллиф асаридан олинган¸ асосан. Мисрда бундан 15 йиллар олдин катта конкурсда ғолиб чиққан Мустафо Осим Кўксол Туркияда жуда ҳам таниқли илоҳиятчи. “Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссалом ва исломият”¸ “Пайғамбарлар тарихи” деган китоблари бор. Бу тўртта том буларнинг ҳаммасидан танланган. Бир нечта авторларни санаб беришим мумкин: Ибн Кутайбанинг “Маориф” китоби¸ Табарий¸ Диноварий. Бундан ташқари ҳаммага таниш бўлган имом Бухорий¸ Термизий ҳадислари жуда кўп келтирилган. Мен ҳаммага таниш бўлган авторларни айтаëтганим йўқ. илоҳиятчиларга таниш бўлган исмларни келтираяпман.
Озодлик: Ўзбекистонлик кўпчилик диндорларга ҳали унчалик яхши таниш бўлмаган¸ аммо Ислом оламида пайғамбарлар тарихини ëзиш бўйича тан олинган...
- Албатта¸ бутун Ислом дунëсида тан олинган эски тарихчилар¸ яъни минг йил аввал ўша китобларни ëзган тарихчилар. Бунинг иккита томи Одам алайҳиссаломдан то Исо алайҳиссаломгача бўлган пайғамбарлар тарихи¸ учинчи ва тўртинчи жилдлар эса пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом тарихидир. Бу китобни ўзим тайëрлаганим учун “жуда қийматли бир китоб”¸ деб айтиш мақтанчоқликдай туюлиши мумкин. Мен узр сўрайман. Бу китобни олиб ўқиган одамлар¸ иншооллоҳ¸ ўзининг холис баҳосини берар.
Бу менинг китобим эмас. Бу китоб юқорида санаб ўтилган буюкларимизнинг¸ алломаларимизнинг ëзган китобларига таяниб терилган¸ танланган¸ сараланган тўплам. Шунинг учун менинг айтган гапларимни нокамтарлик деб ўйламасликларингизни илтимос қиламан. Инсонларга тўғри йўл кўрсатган китобларнинг таржимаси ва уларнинг тарғиби билан шуғуллансак¸ савоб оламиз¸ инсонларнинг дуосини оламиз¸ деб қилган ишимиз бу. Инсонлардан менинг кутадиганим фақат дуо¸ дейди ўзбекистонлик таниқли шоир Муҳаммад Солиҳ.
“Пайғамбарлар тарихи” жамланмаси тўпловчиси Муҳаммад Солиҳнинг айтишича¸ тўрт жилдлик бу тўпламни сотиш ҳаққи уни чоп этган нашриëт ҳаққи ва бу китобга қўйилган нарх¸ фақат унга кетган сарфни қоплаб¸ нашрни давом эттириш учун зарур маблағни қоплайди¸ яъни бу китобдан на Муҳаммад Солиҳ ва на нашриëт фойда олишни кўзламаëтир.
Ислом оламининг буюк олимлари қолдирган қимматли маълумотларга таяниб, нашрга тайёрланган “Пайғамбларлар тарихи” номли навбатдаги китоб ўзбекистонлик китобхонлар қўлига ҳам етиб боришига умид қиламиз ва табиийки, бу адабиётга ўқувчиларнинг ўзи холис баҳо беради.
“Ислом ва мусулмонлар” эшиттиришининг келажак суҳбатларида бу китобга яна бафуржа тўхталишга уринамиз.