Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг қўнғироғимизга жавоб берган ходими судя Олим Шаропов 8 ой муқаддам ишдан кетгани ва туманда истиқомат қилувчи фуқародан пора олгани учун бироз муқаддам 10 йилга қамалганини тасдиқлади. Аммо бошқа маълумот бермади.
Бу судянинг кечмиши ҳақида ёзаётган электрон нашрлар хабарига қараганда, судя Шаропов уй можаросига оид суд ишини кўриб чиқаётиб, томонлардан биридан 4 миллион сўм миқдорида пора олгани учун жазога тортилган.
Бу иш эса Шаҳрисабз тумани ва Қашқадарё вилояти судялари орасида беш йилдан буён қўлма-қўл бўлиб келаётган ва судя Шароповга пора берган аёл беш йил давомида бошқа судялар томонидан бир жабрланувчи, бир айбланувчига айлантирилаётган эди.
Аммо айнан фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро суди судяси Олим Шаропов порахўрликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Озодлик билан суҳбатлашган баъзи қашқадарёликлар пора олмайдиган судя йўқ, деган фикрда якдил бўлдилар. Улар учун судянинг порахўрликда айблангани эмас, балки шу айб бўйнига қўйиб қамалгани янгилик бўлмоқда.
Аммо суҳбатдошларимиздан бири — Шаҳрисабз туманида истиқомат қилаётган Зулфия исмли аёл бундан бир йиллар муқаддам қўшни туман судяларидан бири қамалганини эслар экан, унга ҳам порахўрлик айби қўйилганини айтади.
- Ўзининг акаси “Пора билан подстава қилишди” деган эди. Бу подстава эмас¸ судялар пулсиз иш кўрмайдиям¸ суд қилмайдиям. Ҳаммаси пора олади. Ҳеч қандай пули бўлмаса¸ қулоғидаги сирғани ечиб олганини ҳам эшитганман. Қуруқ ойликка бўлса¸ бунақа яшамасди¸ бунақа уй-жой ҳам қилмасди¸ болаларини бунақа ўқитмасди ҳам. Пора олмасдан иложи йўқ-да ҳозир. Ойлик оз¸ дейди Шаҳрисабз туманида истиқомат қилаëтган Зулфия исмли аëл.
Қарши шаҳрида яшайдиган яна бир суҳбатдошимиз Аҳмаджон ака фикрича, шу кунларда Ўзбекистонда пора олмайдиган судяни учратиш мушкул, аммо пора олгани учун жазога тортилаётган судялар камёб.
"Ўзбекистонда суд тизими мутлақо коррупциялашиб кетган" деб ҳисобловчи бу суҳбатдошимизга: “Наҳотки, пора олмайдиган судялар бўлмаса?” деб савол берган эдик, у шундай жавоб қилди:
Аҳмаджон ака: “Эски¸ қаровсиз ëтган бир чорбоғда чирмовиқ ўсмайдими?” деган саволга ўхшаган савол бераяпсиз. Бу тузумимиз шунақа. Бизнинг боғимиз шунақа. Пора деган нарса бу социализмнинг оддий бир иллати.
Озодлик: Пора учун қамаладиган бўлса¸ мана пора олмайдиган судянинг ўзи йўқ деяпсиз¸ қанақа судялар жазога тортилаяпти?
- "За отчетности вышестояших органов". Юқоридан биров текширишга келади. У план сифатида Қашқадарë вилоятига судяларни текширгани келган бўлса¸ “Мана битта судяни ушладик¸ қамадик” деб подстава қилиб¸ шартта қоғоз тўлдириб¸ ëпиб юбораверади. Худди "жамиятда адолат бўлаяпти" деб кўрсатиш учун. Йўқ, бунақа эмас бу. Гап қочган бўладими ëки пора бермаган бўладими¸ хуллас, кўзбўямачилик бу. Оддий ҳақиқат бу¸ дейди Аҳмаджон ака.
Қаршилик Аҳмаджон ака фикрича, айниқса, туман судялари нари борса 2 – 3 йил судялик қилади, холос. Кейин ё алмаштирилади, ёки ишдан олинади, камдан-кам ҳолларда эса жазога тортилади.
Порахўрликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган судя Шаропов ҳам, хабарларга кўра, 2006 йилда судя этиб тайинланган эди.
Ўзбекистон қонунчилигига биноан туман, шаҳар, шунингдек, вилоят судяларини шахсан президентнинг ўзи тайинлайди.
Ўзбекистонлик кузатувчиларнинг фикрича, кейинги бир йил ичида президент тайинлаган судялар орасида порахўр, дея жазога тортилаётганлар сони кўпайиб қолди.
Шу боис кейинги пайтда республика раҳбарияти намойишкорона ислоҳотни суд тизимида ҳам қўллаётган кўринади, деган хулосани билдиргувчилар кўп бўлмоқда.
Бундан бир неча ой муқаддам Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида бир йўла 5 судя порахўрликда айбланиб, ишдан олинган ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган эди.
Худди шундай ишни шаҳарнинг Миробод туманида ҳам кузатган адвокат Руҳиддин Комилов қашқадарёлик суҳбатдошларимиз фикрини тасдиқлаб, бунга бошқа соҳалардаги амалдорларники каби бугунги ўзбек судяларининг ойлик маоши озлиги ҳамда шу коррупцион тизимга хос порага мойилликнинг судя курсисига келиши билан уларда ҳам пайдо бўлишини асосий сабаб қилиб кўрсатди.
- Мен статистика олишга ҳаракат қилдим. Асосан Молия вазирлиги томонидан молиялаштириларкан. Жойларда бу тўғрида маълумот йўқ экан. Эшитишимча¸ суддаги секретар¸ котиб¸ котибалар айтиб беришар¸ ошиб борса, 300 минг атрофида олар балки. Жуда ошиб борса¸ 400 минг олиши мумкин. Лекин бу ҳозирги бозор иқтисодиëтидан¸ талаб ва таклифдан келиб чиқадиган бўлсак¸ нафсимизни қондириш учун етарли эмас¸ дейди Руҳиддин Комилов.
Шунга қарамасдан, адвокат Руҳиддин Комилов айни пайтда бироз некбин бўлиш тарафдори. У кейинги пайтларда туман судяларининг бот-бот ишдан олинаётгани ёхуд порахўрлик учун жазога тортилаётганида ижобий тендецияни кузатиш ҳам мумкин, деб ҳисобламоқда.
- Бу нарсаларни газетада ëзмайди¸ лекин қулоқ эшитади. Назаримда¸ "буларни ҳам жавобгарликка тортиш керак" деган тенденция кузатилаяпти. Қанчалик коррупцияга ботган бўлмасин¸ ҳеч бир подшо ўзининг порахўр амалдорлари бўлишини хоҳламайди. Бу ҳамма тузумларга хос хислат. Ўша хоҳишлардан бирини намоëн қилишнинг йўли деб ўйлайман мен, дейди тошкентлик адвокат Руҳиддин Комилов.