Муштарийларимиз орасида ҳам бу болакай ҳақида эшитганлар бордир¸ зотан Али исмли бу чақалоқнинг танасида сирли тарзда диний мазмундаги битиклар пайдо бўлаётгани Россия ва постсовет матбуотида катта шов-шувга сабаб бўлмоқда.
Маҳаллий мусулмонлар буни илоҳий мўъжиза ҳисоблаб, болакайни зиёрат қилмоқда. Шифокор ва олимлар эса бу ҳодисага бирор изоҳ беришдан ожиз қолмоқда.
Шундай баҳслар авж олаётган паллада, Россия муфтийлари кенгаши раҳбари, шайх Равил Ғайнуддин болакайни Москвадаги катта жомеъ масжидида қабул қилиши ва барча истовчилар 30 октябр куни келиб, чақалоқни кўриши мумкинлиги ҳақида эълон берди. Биз эса бу қандай ҳодиса, унга мусулмонлар қандай муносабатда бўлишмоқда ва аслида қандай муносабатда бўлиши керак, деган масалалар билан қизиқдик.
Доғистоннинг Кизляр туманидаги Красно-Октябрск қишлоғида туғилган 10 ойлик Али исмли болакайнинг танасида пайдо бўлган арабий ёзувлар маҳаллий мусулмонлар орасида жуда катта шов-шувларга сабаб бўлди.
Маҳаллий мусулмонларнинг сўзларига кўра, бу ёзувлар “Қуръони карим” оятлари ва ҳадислардан парчалардир.
Болакайнинг ота-онаси ёзувлар бола туғилганидан бир неча кун ўтибоқ пайдо бўла бошлагани ва биринчи “Аллоҳ” дея битилган, оч қизил тусдаги ёзув боланинг бўйнида пайдо бўлганини айтмоқда.
Кейинчалик эса бирин-кетин узунроқ арабий ёзувлар боланинг қўли ва оёқларида пайдо бўла бошлаган. Ёзувлар ҳанузгача вақти-вақти билан, одатан, душанба ва пайшанба кунлари пайдо бўлмоқда. Ота-онасининг таъкидича¸ одатда ёзувлар пайдо бўлишидан аввал кичкинтой Алининг ҳарорати 40 даражага қадар ошиб кетади ва ҳеч бир дори-дармон бу иситмага кор қилмайди.
Шундай пайтларда, боланинг онаси Мадина уни йиғидан тўхтатиш ва тинчлантириш учун 20 дақиқа, ярим соат овора бўлишини айтади. Ёзувлар пайдо бўлиши билан эса бола тинчланиб қолади ва бу ёзувлар 3 кунга қадар сақланиб, кейин ғойиб бўлади.
Мусулмон бўлса-да, исломий илм ва ҳатто, ибодатдан анча олисда бўлган бу оила бу ёзувларнинг маъносини тушунмаган экан.
Буни илоҳий мўъжиза, деб тан олган биринчи инсон – болакайнинг бувиси Зулайхат онадир. У чақалоқнинг танасида пайдо бўлган ёзувларнинг арабий имлодаги оятлар эканини англаган.
Бундан ташқари, болакай икки-уч ойлигидан бошлаб, уларнинг уйига баралла эшитиладиган азон товушини диққат билан тинглаганига ҳам разм солган.
- У азон товушини эшитганда диққат билан тинглар эди. Телевизорда ҳам тиловатлар эшитилиб қолса, дарров жимиб қолар эди, дейди кичкинтой Алининг бувиси.
Бундан ташқари, Али бошданоқ она кўкрагини оғзига олмаган, мажбурлаб эмизилганда эса, сутни қайт қилиб юбораверган ва ҳозиргача ҳам шундай қилади. Болага оила бисотидаги биттагина сигирнинг сутини беришяпти.
Боланинг отаси¸ маҳаллий милиционер Шамил Ëқубов аввалига бу ҳодисани ҳеч кимга ошкор қилмасликка қарор қилган. Аммо, юқори ҳарорат боис болакайни маҳаллий шифокорларга кўрсатишга мажбур бўлишган.
Шифокорлар шу кунга қадар ҳам болада тўсатдан пайдо бўладиган иситма сабабини билолгани, арабий ёзувларга эса ҳеч бир илмий изоҳ беролгани йўқ.
Шамил Ёқубов, охир-оқибатда, бу ёзувларни маҳаллий имомлардан бирига кўрсатишга қарор қилганида¸ имом буни элга ошкор қилишга даъват қилган.
Аммо, ота-она шунда ҳам бунга кўнмай турганда, 8 ойлик бўлган боланинг танасида “Менинг аломатларимни одамларга кўрсатинг”, деган ёзув пайдо бўлган ва ота буни элга айтишга қарор қилган.
Шамил Ëқубов журналистлар билан суҳбатда боладаги аломатларни яширишга ундаган хавотир унга одамларнинг ишонмаслиги эканини айтади ва у кутганидек, одамлар дастлаб ишонмади ҳам.
Намозни ора-сирада бир ўқийдиган ва касби милиционер бўлган Шамил Озодликка интервью берар экан, бу ёзувлар оиланинг элдан пул йиғиш йўлидаги ёлғони, деган гапни шундай инкор қилди.
- Агар шу фикр менинг калламга келиши мумкин бўлганда, катта қизимнинг танасига сурат чизиб, пул ишлаган бўлмасмидим?! Гўёки, менда қанақадир кимёвий қалам бормиш-у, ўша қалам билан ўғлимнинг танасига ботириб, араб ёзувларини ёзаётган эмишман. Тасаввур қилиб бўлмайди-ку буни¸ дейди Шамил Ëқубов.
Ҳар куни Алини зиёрат қилгани келаётган 2000 га яқин одамнинг аксарияти эса ёзувларни кўриши билан бу ҳақиқий ёзув экан, бу илоҳий мўъжиза, деган хулоса билан қайтмоқда.
Ана шундай хулосага келганлардан бири доғистонлик ҳамкасбимиз Зулфия Ҳожиевадир. У бизга кўзи билан кўрганларини сўзлаб берди.
- Биласизми, бу одам қўли билан ёзилган ёзувга ўхшамайди. У худди кафтимиздаги ёзувлар каби терининг остидан пайдо бўлган ботиқ кўринишдаги жуда гўзал дастхат билан битилган арабий ёзув. Ранги қизғиш тусда. Шахсан, мен бу ёзувни сирли тарзда пайдо бўлганига ишондим. Гарчи аввалига бироз шубҳа билан борган бўлсам ҳам, тўғриси, дейди доғистонлик журналист Зулфия.
Унинг сўзларига кўра, шу кунларда Махачқалада ҳодиса ортидан жуда қизғин баҳс бормоқда. Баҳсдагиларнинг баъзилари буни сохта ёзув ва фитна, деб баҳоламоқда.
- Бу ерда шу қадар катта шов-шувки, кўпчилик ҳатто, бу махсус хизматларнинг ўйлаб топгани, дейишгача бораяпти. Гўёки, махсус хизмат вакиллари оилага пул берганмиш ва у оила бу ёзувларни махсус кимёвий қалам билан ёзаётганмиш. Бундан мақсад эса одамларни мамлакатдаги бугунги иқтисодий ва сиёсий муаммодан чалғитиб, шу томошага овора қилиб қўйиш эмиш. Аммо, менинг фикримча, бу шунчаки яна бир сирли, айтиш мумкинки, илоҳий ҳодиса, дейди кичкинтой Алини кўриб қайтган журналист Зулфия.
Воқеани бошдан кузатиб келаётган журналистнинг сўзларига кўра, воқеа маҳаллий аҳоли ўртасида катта шов-шувга айланиб кетгани ва болакайни зиёрат қилиш учун, ҳатто, Саудия Арабистонидан ҳам зиёратчилар кела бошлагани ҳозирга келиб маҳаллий расмийларни ҳам ҳушёр торттирмоқда.
Журналистга кўра, аввалига маҳаллий расмийлар ҳам буни “фирибгарлик” деб баҳолаган ва шундай фикрни маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилган. Аммо, ҳозир расмийлар бу фикрдан қайтган.
- Шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, олимлар ва дин пешволари Кизляр районида йиғилишди. Аммо, бу йиғилиш хулосасидан тўлиқ хабарим йўқ. Маълум бўлгани шуки, улар ҳам ҳозир бу илоҳий ҳодиса, деган хулосага келган. Бунга Россия мусулмонлари муфтийси Равил Ғайнуддининг баёноти сабаб бўлган бўлса, ажабмас, дейди доғистонлик журналист Зулфия.
Суҳбат давомида у ўзида чуқур таассурот қолдирган икки ҳолатни ҳам қўшимча қилиб ўтди. Унга кўра, одамлар нимадандир қаттиқ баҳс қилиб қолса, болакай танасида, гўё ўша баҳсга жавоб бўладиган мазмундаги ёзув пайдо бўлаётган экан.
- Кимдир бу болакай тезда ўлиб қолса керак, деган гапни гапирган эди. Эртаси куни “Сен Аллоҳ эмассанки, бундай деб таъкидлагани” мазмунидаги ёзув пайдо бўлган. Яна бир гал эса пайдо бўлган ёзувдаги оятми, ҳадисми билолмай ҳарон бўлишган. Кейин аниқлашсаки, бу ўзбекистонлик муҳаддис Ат-Термизийдан ривоят қилинган “Кимки хайрга бошқарса, у хайр иш қилган одам кабидир” деган мазмундаги ҳадис экан, дейди доғистонлик ҳамкасбимиз Зулфия Ҳожиева.
Хуллас, воқеага гувоҳ бу журналистнинг сўзларига кўра, доғистонлик 10 ойлик болакайнинг танасида ҳақиқатда ҳам фан олами учун сирли, мусулмонлар учун илоҳий, деб тушунилган ёзувлар пайдо бўлмоқда.
Доғистон мусулмонлар идорасининг вакили Аҳмад Абдурашидов ҳозирга келиб Россия муфтияти якдил равишда бу ҳодиса Аллоҳнинг ишорати, деган хулосага келганини айтди.
Ундан воқеани изоҳлаб беришни, шунингдек, бунга мусулмонлар муносабатига баҳо беришни сўрадик.
Зеро, кичкинтой Али ҳақида нафақат гапиришаяпти, балки, уни зиёрат қилиш учун кунига қарийб 2000 одам дунёнинг бир чеккаси, деса бўладиган киччикина қишлоқчага махсус бораяпти.
Зиёратчилар орасида эса болани тавоф қилишни истаганлар кўпчилик. Гўёки, болани қўлига олган киши дардлардан фориғ бўлармиш. Гўёки, болани ушлаб туриб, ният қилган одам ниятига етармиш. Фарзандсизлар фарзандли, давлатсизлар давлатли бўлармиш...
Бу таХлит муносабатни кескин қоралаган Аҳмад Абдурашидов воқеага шундай шарҳ берди.
- Бу воқеани Махачқала бош масжиди имоми Аллоҳнинг ишорати, деб баҳолади ва биз ҳам бу фикрни қувватлаймиз. Яъни, Аллоҳ бу ишорат билан одамларни унинг қудратидан огоҳликка, ёзувлар мазмуни билан ўзаро интифоққа, мусулмонларни ўзаро биродаркушлик, низони қўйиб, Аллоҳ йўлида бирлашишга чақирмоқда. Бу ва бунга ўхшаган ишоратлар аслида ҳаётда жуда кўп. Қалбида иймони мустаҳкам одамлар буни уқа билади, сустлари эса беэътибор қолади. Лекин кўпчилик мусулмонларнинг бундай ҳодисаларга ўта берилиб, шундай одамларни тавоф қилиб, илмсизлик боис ширк томонга чалғиб кетиши ўта хавфлидир. Буни шунчаки, Алллоҳнинг мўъжизаси, деб қабул қилиш керак ва ундан ибрат олиш керак. Иймонни мустаҳкамлайдиган хулосани чиқара билиш керак, дейди Аҳмад Абдурашидов.
Унинг сўзларига кўра, шундай ёзувларнинг пайдо бўлишига оид ҳолат 2009 йил бошидан буён Доғистоннинг беш жойида қайд этилган.
- Аммо, бу тахлит тўлиқ оят ва ҳадисларнинг пайдо бўлишига биринчи бор дуч келаяпмиз, дейди суҳбатдошимиз.
Шунингдек, у кўпчилик мусулмонлар орасида: “Бу ёзувлар Аллоҳдан келаётган ваҳий, бу каромат” деган хулосаларни ҳам кескин инкор қилди.
- Ваҳий ўз даврида Аллоҳ томонидан пайғамбарларга юборилган хабар эди. Яъни, бунинг ваҳий бўлиши асло мумкин эмас, бу қаттиқ хато. Бу каромат ҳам эмас, чунки, кароматлар Аллоҳга суюкли соҳибкароматларга берилган. Албатта, бу гўдак ҳам Аллоҳга суюкли, ҳаммамиз ҳам Аллоҳга суюклимиз. Аммо, у соҳибкаромат бўладими йўқми, буни катта бўлганида биламиз. Бу ёзувларни “оят”, дейиш мумкин, зеро, “оят” сўзининг “белги, аломат, ишорат” деган маънолари ҳам бор. Яъни бу қалб кўзи очиқ мусулмон ҳаётда ҳар қадамда учратиши мумкин бўлган Аллоҳ мўжизаларидан бири, деб қабул қилиш керак ва Аллоҳга ҳамд айтиш керак, дейди Доғистон мусулмонлари идораси вакили Аҳмад Абдурашидов.
Кичкинтой Али ҳақидаги шов-шувлар ва одамларнинг деганлари ҳақидаги ҳикоямиз мана шундан иборат. Албатта, доғистонлик дин пешвосининг бу гапларига ўз фикрини қўшишни истаган ёхуд унинг айрим фикрларига эътироз билдиришни истаган ўқувчиларимиз бўлиши мумкин.
Агар шундай бўлса, марҳамат, бизга фикрларингизни мактуб орқали йўлланг ёхуд веб сайтимизда шарҳ қолдиринг.
Зеро, сиз учун яна бир баҳс имкони очиқ!