Россияга келиш ҳам пул¸ кетиш ҳам....
“Эркин микрофон” эшиттиришига Россиянинг Узоқ шарқидан сим қоққан меҳнат муҳожири Шереметьево аэропортида Ўзбекистонга кетаётган меҳнат муҳожирлари рейсдан олиб қолинаётгани ва чегарадан кириш-чиқиш тартибини бузгани учун уларга катта жарима солинаётганини хабар қилди.
- Хуллас иш бу ерда мана бунақа бўлган. Бир йилдан кейин ҳамма уйига бориб келиши керакку. "Разрешение на работу"ни бир йилга беришадию. Ҳамма ҳозир бу ерда уйига бормасдан кирди-чиқди қилдиради. Кирди-чиқдини тушунмасангизлар¸ ҳозир тушунтираман. Бу ерда документ билан шуғулланадиган нерусскийлар бор. Шуларга пулини беради. Улар худди уйига бориб-келди қилиб¸ таможня печатини босади. Бу сохта документ. Буни ҳамма билади. Шу нарсани ўзлари бошида эркин қўйиб берди. Бу йил жуда қаттиқ олди. Ҳамма документ қилганларни ушлаб, штраф солаяпти. Ўзи қоида бўйича уйига кетаëтиб шунақа печати борлар 2100 данми штраф тўлаб¸ уйига кетаëтган эди. Илгари куни менинг қариндошларим кетган эди. Москвада ҳам штраф тўлатипти¸ ҳам рейсдан олиб қолибди. Нима мақсадда олиб қолди¸ деб ҳайрон бўлдик биз. Менинг поччам ҳали ҳам Москвада.
Озодлик: Қаерда сақланаяпти? Аэропортнинг ўзидами?
- Шереметьево аэропортининг ўзида. Законний штраф тўлатади. Уларнинг қоидаси бор. 2100 қанчадирам деган. Ўшани тўлатиб¸ рейсдан ҳам олиб қолган. Кимнинг айби бу? Уларнинг ҳаққи борми? У чўнтагидан яна 10 минг рубл сарфлаб билет олаяптида. Бугун ҳам яна 12 нафарини Москвада олиб қолибди¸ деб эшитдик.
Озодлик: Олиб қолаëтган одамларга конкрет нима сабаб кўрсатаяпти экан?
- Улар билан боғлана олмадик. У ëққа кетаëтганлар сим картасини ташлаб юборади. Кўпи телефон ишлатмайдида. Бизга телефон қилишиб¸ “Шунақа бўлди” деб айтишди. Уларнинг чўнтагидаги пул етмаган эди¸ Москвадаги танишларимиз бориб пул бериб келишди. Ҳозирча билганимиз шу. Қолганини уйга борганда эшитамиз. Яқинда ўзим ҳам кетаман. Бу ерда кетадиганлар ҳам кўпда. 90 фоиз одамда кирди-чиқди печати бор. У ëқда билетимиз 30 минг рублга тушар экан. Улар энди рейсдан ҳам олиб қолар экан. Мақсади нима экан бундан? Бошқатдан билет олдираяпти экан¸ дейди Россиянинг Узоқ Шарқидан сим қоққан меҳнат муҳожири.
Одамлар ўғирлик қилмаса¸ кун кўра олмайди...
Навбатдаги суҳбатдошимиз эса Ўзбекистонинг Бухоро вилоятидан телефон қилди.
Ғиждувон шаҳридаги Маиший хизмат касб-ҳунар коллежида бош уста бўлиб ишлаган Тошпўлат Хўжаев ўзининг ноҳақ ишдан бўшатилганидан арз қилди. Унинг сўзларига кўра, уни ноҳақ ишдан бўшатган коллеж маъмуриятининг ўзи ноҳақ ишлар билан шуғулланмоқда.
Тошпўлат Хўжев: Ўғрилар¸ порахўрлар бошчилигида мен ишдан ҳайдалдим. Шунинг учун сизларга қўнғироқ қилган эдим. Ҳозир менинг ўрнимга директоримиз қўшнисини олиб кирди. Бу ерда фақат ўғирлик¸ порахўрлик бор. Педколлежга¸ медколлежга кирган ўқувчининг бирортаси бепул кирмайди. Ҳаммаси пул бериб киради. Пул бермаса¸ кирмайди. Шу ўқувчилардан¸ унинг қариндошларидан¸ бошқалардан сўрасангиз¸ 300 та¸ 500 та олишади. Бу йил ярим миллион берганлар пахтага бормади. Бўлмаса¸ пахта теришга мажбур.
Озодлик: 300та¸ 500 та деганингиз нима? 300 минг¸ 500 мингми?
Тошпўлат Хўжев: Ана шунақа пул оладида¸ ана шундан кейин педйўналиш¸ медйўналишларга ўқишга киради. Битта гуруҳдан¸ йўқ деганда¸ 10 миллион териб олишади. Пулсиз ҳеч нарса бўлмайди. Коллежга кириш ҳам пул билан. Мени ноҳақ ишдан олишди. Танловга борганлар 3 нафар. Ўша танловга кирмаган одамни касбий таълим раҳбари қилиб қўйди.
Озодлик: Касбий таълим деганингиз ўша коллежнинг ўзидами?
- Ҳа¸ директор ўринбосари бўлишим керак эди. Танловга бордик¸ лекин кирмаган одамни ўтказиб юборишди. Душанба куни келсам¸ мени ишдан ҳам олишипти. Бошқарманинг бошлиғи “Сени ишдан ҳайдашим керак эди” дейди. Мен “Нима гуноҳим бор? Ишга вақтида келиб кетсам¸ ҳамма ишни қилсам. Гуноҳим нима менинг? Менинг гуноҳимни кўрсатинглар” дедим.
Ҳеч нарсадан ҳеч нарса бизда 20 йил ишлаган¸ главный инженер Фурқат деганни бош уста қилиб ишга қабул қилдилар. Қаерга борсангиз боринг¸ деган эди Шавкат Мирзиëевга хат ëздим. У хат айланиб-айланиб охири бошқармага келибди. Менга “Қаерга борсанг¸ ўша ерга бор” деб айтишди. Бизда шунақа. Мен буларни занжирга ўхшатаман. Ўғрилар¸ порахўрлар йиғилиб олган. Президентнинг энг ишонган одамлари ўғирлик қилмаса¸ кун кўра олмайди. Пул олишнинг йўли кўп. Обуна дейди¸ пул олади¸ дарахт дейди пул олади¸ гул дейди пул олади¸ парда дейди¸ қора металл дейди¸ рангли металл дейди¸ макулатура дейди. Пул олиш йўллари жуда кўпда. Ўқишга келгандан ҳам олади¸ келмагандан ҳам олади. Гапим кўп. Ҳали яна телефон қиламан. Ëрдам бериб биласизларми? Ҳали ишга тикланамизми¸ йўқми¸ дейди Тошпўлат Хўжев.
сарлавҳа
Навбатдаги суҳбатдошимиз эса Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридан. Асли ҳунарманд – амиркончи бўлган Шукрулло исмли бу йигит Озодлик радиосини мунтазам тинглаб бориши ва бизга мурожаат қилишдан мақсади қиш арафасида ҳаммани ўйлантириб турган газ масаласи эканини айтди.
Биз унинг муддаосидан олдин бироз ноқулай бўлса-да, ўзимизнинг муддаони илгари сурдик. Яъни, водийда яшаётган амиркончиларнинг тирикчилиги, топиш-тутиши билан қизиқдик.
Шукрулло: Мен уйда ҳунармандчилик қиламан. Амиркон қиламан¸ амиркончиман.
Озодлик: Амиркончи?! Ҳа¸ маҳси қиласиз.
Шукрулло: Ҳа¸ тери бўяйман. Терини кўнчилардан оламан. Зиғирнинг ëғи бор. Ялтироқ бўлади. Ўша қозонда пиширилиб¸ қурийдиган қилиб суртилади. Уни суртганингиздан кейин ялтирайди. Теридан катак-катак чизиқлар чиқади. Ўша косибларга сотилади.
Озодлик: Кўнчиларнинг иши ҳам яхшими шу кунларда?
Шукрулло: Унчалик эмас.
Озодлик: Нега?
Шукрулло: Кўпда энди улар¸ кўп. Шунинг учун.
Озодлик: Бу ҳунар ўзини оқлаяптими? Рўзғор тебратса бўлаяптими?
Шукрулло: Яхши¸ бошқа ҳунарлардан кўра яхши. Кам одам қилгани учун. Ўзи пишириш қийинда буни.
Озодлик: Нозик иш экан.
Шукрулло: Ҳа.
Озодлик: Агар сир бўлмаса¸ қанча топасиз?
Шукрулло: 300-400 минг бўлса керак.
Озодлик: Ойига-а? Яхшими¸ тирикчиликка етаяптими?
Шукрулло: Ҳа. Энди озгина ортиб туради.
Озодлик: Бу 200 минг сўмга неча кишини боқасиз?
Шукрулло: Ота-онам бор. Улар пенсияда. Болаларим ва ўзим.
Озодлик: Ҳунардан ташқари маълумотингиз ҳам борми? Касб ҳам борми?
Шукрулло: Йўқ¸ бошқа нима йўқ. Маълумот ҳам йўқ. Коллеж-поллежларда ҳам ўқимаганман. Шу ҳунарни қиламиз.
Озодлик: Маҳаллада яна бошқа амрикончилар борми?
Шукрулло: Марғилонда учта бор. Тўртта¸ биттаси қилмайди.
Озодлик: Унда ҳунарингиз жуда яхши эканда.
Шукрулло: Худога шукур яхши.
Озодлик: Бутун бошли Марғилонда учтанинг биттаси бўлсангиз¸ яхши эканда.
Шукрулло: Энди кўпчилик бўлишган. Ҳозир энди қилиша олмаяпти.
Озодлик: Нимага қилиша олмаяпти?
Шукрулло: Косибларнинг иши яхши эмас. Кейин энди одам ҳунарига қараб эканда. Яхшини олишаверадида одамлар. Олмай қўйгани учун ўртачароғи тўкилиб кетган.
Озодлик: Ҳозир битта амрикони маҳси қанча бўлаяпти?
Шукрулло: 15 мингдан 20 минггача.
Озодлик: Бу пулнинг қайси қисми сизга тегишли?
Шукрулло: Битта маҳсидан менга 7000-8000 тегади. Қассоб молни сўяди. Кейин терифуруш¸ кўнчи¸ мен¸ косиб.
Озодлик: Демак¸ тўртта-а?
Шукрулло: Ҳа.
Озодлик: Бизга нима мақсадда телефон қилган эдингиз?
- Газ масаласида. Бу радиони беш-олти йилдан бери тўхтатмай ҳар доим эшитардик. Перевалдан бир газ уланаëтган экан. Шуни бир гапирган эдингизлар. Ҳозир гапирмай қўйдингизлар. Ўшанга телефон қилаëтганим. Сизлар Прагада бўлсангизлар тушармикан¸ деб телефон қилаëтганим эди¸ дейди Шукрулло.
***************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.