Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:38

Эркин микрофон - "Отамиз" камбағал қилишга уринаяпти"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

...дер экан марғилонлик Ҳакимжон ака¸ президент Каримов¸ халқ бойиса динга кириб кетади¸ деган қўрқув билан¸ одамларни атайин тирикчилик гирдобига ташлаб қўймадимикин¸ деган хаëлга келганини айтади.

Ният яхши эмасга ўхшайди....

Mарғилонлик Ҳакимжон ака Озодликнинг “Жамият ва қонун” эшиттиришида тилга олинган ўртаҳоллар синфи ҳақида фикр билдира туриб, ўз кузатувлари натижасида¸ ўта камбағаллик инсонларни диндан узоқлаштиради, деган хулосага келганини айтади.

Ҳакимжон ака: “Ўртаҳол одамлар¸ шаҳар одамлари динга кўпроқ берилган” дейилаяпти. Ҳақиқатан тўғри. Жуда камбағал бўлса¸ дин хаëлига келмайди. Тирикчилик билан овора бўлади. Ўша битта одам гапирди¸ исмлари эсимда йўқ¸ тўғри гапирди. Динга яқинлашмасин¸ деб отамиз камбағал қилишга уринаяптимикан¸ деган хаëлга бордимда. Сал бойиб қолса¸ динга ëпиши олишмасин¸ деб қасддан камбағалликка маҳкум қилаяптимикан одамларни деган хаëлга борган эдим. Қишлоқларда камбағал бўлганлиги учун динга эътибор берилмаяпти¸ деб гапирдиларда. Шу гап тўғри. Ортиқча камбағаллар динга берилмайди. Фақат тирикчилик билан овора.

Озодлик: Сизнинг фикрингизча қанақа? Сиз яшаб турган жой - Марғилонда ўртаҳоллар кўпми ëки камбағаллар кўпми?

Ҳакимжон ака: Камбағаллар кўп. Ўртаҳоллар оз. Рўзғорини тебрата олмаëтганлар сероб. Россияга иш излаб кетганлар ҳам жуда кўп.

Озодлик: Қандай оилаларни камбағал оилалар деб¸ қандайларини ўртаҳол деб ҳисоблайсиз?

Ҳакимжон ака: Қорни тўқ юрса¸ шуни ўртаҳол деб ўйлайман мен. Уйига меҳмон келса яхши кутиб олса¸ болаларини иссиқ кийинтира олса¸ ўртаҳол деб ўйлайман.

Озодлик: Унда камбағал оилаларда шунинг ҳам имкони йўқми?

Ҳакимжон ака: Камбағаллар энди¸ эрталабдан кечгача кампирлар олдига ëймасини ëйиб¸ олиб пул топармикинман¸ деб ўтиради. Умуман иши йўқлари борда. Минглаб одамлар мардикор бозорларида. Ҳатто хотинлар ҳам ўтиришади. Уларга ҳам ҳар куни иш бўлавермайди. 100 метрларгача чўзилиб¸ тўпланиб туришади. "Атлас" фирма деган жойлар бор эди¸ комбинат бор эди, минг-минглаб одам ишларди. Ишхоналар йўқолиб кетаяпти. Ишхона очган одамлар ҳам ўзидан-ўзи бекитиб юбораяпти. Майда корхоналар ҳам солиғини кўтара олмай¸ бекилиб кетаяпти. Мен шофëрлик қилардим¸ қилмай қўйдим. Налогларни ошириб юборди. Лицензия олиш керак фалон мингга¸ кунлик тўлов дейди фалон минг¸ ҳар куни бир суткалаб навбатчиликка чиқасан¸ тўламайди пул.

Озодлик: Бу қанақа навбатчилик?

- Милицияхонага навбат билан навбатчиликка қўяди. Кечқурун соат 5 дан эрталабки соат 8 гача туришади. Хоҳлаган томонига олиб боради¸ аммо ҳақ тўламайди. Агар турмаса¸ милицияларга 15 мингдан пул бериши керак. Пулни олиб¸ “Бўпти кетаверинг” деб жавоб беришади. Агар турмаса¸ йўлда юргизмайди¸ дейди Ҳакимжон ака.


Тошкент қоқ марказидаги "вандализм"


Норвегиядан сим қоққан Улуғбек Бакиров¸ бу давлатдан бошпана топган андижонлик қочқинлардан бири.

Бу суҳбатдошимиз Озодлик тўлқинлари орқали куни кеча берилган эшиттириш — Тошкентнинг Амир Темур хиёбонидаги азим чинорларнинг кесилишига муносабат билдиришни истади.

- Минг афсусларки¸ кечаси ухлай олмай чиқдим. Скверда ҳам анча яхши-ëмон кунларимиз ўтган эди. Жуда ҳам бир оғир хабар бўлди. Кейин бошқа сайтларни кузатганимда¸ Галима Бухорбоеванинг www.uznews.net сайтида бунга яхши термин берибди¸ "вандализм" деб. Янглишмасам¸ бундан олти-етти йил аввал Андижон вилоятида ҳам шунақа воқеа бўлган эди. Жалолқудуқнинг Охунбобоев шаҳар марказида ҳам жуда катта арча¸ чинорлар кесиб ташланганда. 100 йил аввал ўрнатилган дарахтлар. Ундан мақсад йўл қурамиз¸ бизнинг раҳбарларга йўлнинг васвасасидан тегиб қолганми дейман¸ умуман олиб қараганда Жалолқудуқда унақа катта йўлга эҳтиëж йўқ эди. Катта бир жоймас у ерга машиналар сиғмаëтган. Жалолқудуқдаги дарахтлар кесилиши¸ сквердаги дарахтлар кесилиши одамга жуда ëмон таъсир қиладиган воқеалардан. Бу яна бошқа ерларда бўлаëтган бўлса ҳам ажаб эмас¸ дейди Улуғбек Бакиров.

сарлавҳа

Қўқондан сим қоққан навбатдаги суҳбатдошимиз Доғистонда туғилган ва танасида арабий имлода “Қуръон” оятлари ва ҳадислар битилган ёзувлар пайдо бўлаётган Али исмли болакайнинг тақдирини кузатаётганини айтар экан, мусулмонлар бу воқеага эътибор бериши керак, мазмунидаги фикрини билдиришни истади.

- Али исмли болача тўғрисида гапирмоқчи эдим. Жуда эътиборли нарсада бу. Бу даражада эътиборсиз ташлаб қўйиб¸ одамлар жуда катта хато қилаяпти. Эшитган¸ кўрган одамлар агар унга бошқача баҳо бериб¸ бошқача нима қиладиган бўлса¸ Исломни ҳамма динлардай қилиб қабул қилмаслик керакда. Ўзи аслида христианликни ҳам¸ иудаизмни ҳам¸ бошқа ҳамма динларни¸ энди буддистлар¸ молга сиғинувчилар кирмайдию¸ ўша илоҳий динларнинг асл манбаи биттада. Демоқчиманки¸ улар ўзгартирилиб¸ ҳозир бошқча тус бериб нима қилингану¸ лекин Исломни ўшалар билан битта нимага қўймаслик керак. Шунинг учун Оллоҳ томонидан мана шунақа нарсалар келаяпти. Масалан¸ бирорта христианларнинг нимасида¸ иудийларда¸ бошқа илоҳий динларда шунақа диний аломатлар келгани йўқда. Мўъжиза ахтараман дейдиган бўлса¸ ҳар битта нимада бору¸ яна ҳам меҳрибонлиги учун Оллоҳ бизга шунақа нималарни кўрсатиб қўяяпти. Бу билан айтмоқчиманки¸ одамлар динга эътибор бериб¸ бошқатдан ўйлаб кўрса¸ Ислом таълимотлари ҳақида бош қотириб¸ ҳалиги қилиб кўрса¸ Ислом тарихини¸ Пайғамбаримиз (с.а.в) тарихини ўрганиб кўрса¸ дейди қўқонлик суҳбатдошимиз.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.
XS
SM
MD
LG