Ушбу интернет хизмати боғланган шаҳар ҳокимлиги мутасаддиси 24 ноябр куни Амир Темур хиёбони ва “Форумлар саройи”ни кўздан кечириши, хиёбондаги “ободонлаштириш ишлари” президентнинг пиёда қиладиган сайридан кўзланаëтган мақсаддир.
Шунингдек, айни манба бундан буён барча давлат тадбирлари “Форумлар саройи”да ўтказилишини ҳам маълум қилган.
11 ноябр – Тошкент марказидаги Амир Темур хиёбонида 100-150 йиллик дарахтлар кесила бошлаган кундан буён жамоатчилик:" Бу дарахтлар нега кесилмоқда?", деган савол устида ўйланаётган эди. Қатор тахминлар илгари сурилган ва бу тахминларга оид басҳлар, асосан, интернетда, шу жумладан, Озодликнинг вебсайтида ҳам авж олаётган эди.
Биз www.uznews.net нашри ортидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига боғландик аммо бу ҳақда бирор-бир маълумот олишнинг имкони бўлмади. Айни пайтда¸ Амир Темур хиёбони ва “Форумлар саройи” жойлашган икки туман – Юнусобод ва Ҳамза тумани ҳокимликларидан олинган маълумотлар www.uznews.net нашри хабарини қисман тасдиқлади.
Ҳамза тумани ҳокимлиги вакили сўзларига кўра, яқинда қуриб битирилган “Форумлар саройи”ни бундан кейин барча расмий ҳукумат тадбирлари ўтказиладиган саройга айлантириш кўзда тутилган. Шу жумладан, яқинлашиб келаётган 8 декабр – Конституция кунига бағишланган тадбирлар ҳам шу саройда бўлади.
“8 декабр кунги расмий тадбир ва шу тадбирга бағишланган концерт ҳам шу саройда бўлади, деб айтишган. Адашмасам, ҳамма расмий тадбирлар шу саройда бўлади”.
Юнусобод тумани ҳокимлиги мутасаддиси ҳам шу маълумотни тасдиқлар экан, шу кунларда кесиб ташланган дарахт қолдиқлари кўчирилаётган Амир Темур хиёбони шу боис очиқ паркка айлантирилаётгани, тез орада хиёбонга яқин жойлашган Пойтахт меҳмонхонаси ҳам бузилиб, унинг ўрнида ҳам парк бунёд қилиш кўзда тутилаётганини айтди.
Бу мутасадди сўзларига кўра, мазкур "ободонлаштириш" ишлари битганидан сўнг, Амир Темур хиёбонини ўраган халқа тораяди, халқа йўлнинг ўзи эса шунинг ҳисобига кенгайтирилади.
Бундан эса¸ келгусидаги барча расмий тадбирлар учун “Форумлар саройи” га келадиган давлатлар расмийлари, хусусан, президент учун кенг, атрофида баланд-баланд дарахтлар бўлмаган яйдоқ йўл очилади.
Худди шу мазмундаги гапни хиёбонда ишлаётган ишчи гуруҳдан эшитган тошкентлик мустақил журналист Алексей Волосевич бошиданоқ кўпчилик кузатувчилар шуни тахмин қилган ва кўринадики, бу тахминда адашмаган эди, дейди Озодлик билан суҳбатда.
- Ҳозирча ҳеч бир расмий бу ишларга изоҳ бергани йўқ. Аммо, Сквердаги ишчи гуруҳнинг катталари унинг ўрнида ҳам худди мустақиллик майдонидаги каби парк қурилади, деб айтишган эди. Яъни, баланд дарахтлари бўлмаган, пастак-пастак буталар, арчалар экилган очиқ парк бўлади.
Дарвоқе, ҳозир Амир Темур хиёбонига арчаларни олиб келиб ўтқизишаяпти. Шундан ҳам кўринадики, бундан иккита мақсад кўзланган бўлиши мумкин. Биринчиси, “Форумлар саройи” ва Амир Темур ҳайкалининг узоқдан кўриниб туриши. Иккинчиси, шу саройга келиб кетадиган президент Каримовнинг хавфсизлиги, дейди тошкентлик мустақил журналист Алексей Волосевич.
Волосевич иккинчи тахминни асослироқ, деб ҳисоблайди. Чунки, шу кунларда президент Каримов кортежи ўтадиган бошқа бир ҳудуд —Ўзбекистон Қуролли кучлари музейи яқинида жойлашган хиёбондаги дарахтлар ҳам кесилмоқда.
- Кеча шу хиёбон ёнидан ўтдим. Қарасам, у ерда ҳам катта-катта дарахтлар кесиляпти. Музей биноси ёнидаги аскар ва қаҳрамонларга ўрнатилган ҳайкаллар, ҳарбий техникага қўйилган ёдгорликлар ҳам олиб ташланибди. Суратга олмоқчи эдим, ўша ерда ишлаётганлар рухсат беришмади. Ёдгорликларку майли, аммо, нега бу ерда ҳам дарахтлар кесилмоқда? Демак, шу дарахтлар бағрига яшириниши мумкин бўлган потенциал террорчилар ҳужуми хавфини тўлиқ бартараф қилиш кўзланмоқда, дейди Алексей Волосевич.