- 12 декабр куни Баҳодир менга телефон қилди. Айтишича, Баҳодирнинг қўлига паспортини бериб, тезлик билан Истанбулга учириб юборишибди. “Бу сафар сиз билан яхши хайрлашдик, энди кўзингизни очинг” дегандек чиройли гаплар билан самолётга ўтқазиб жўнатворишибди, дейди Дилором Исҳоқова.
Унинг айтишича, Баҳодир Чориев Тошкентга аслида паспортини олиш учун келганди.
- Баҳодирга: “Паспортингизнинг муддати ўтиб кетган, қандайдир суммани олиб келинг, жарима тўлашингиз керак” деб айтишган. Ана шу суммани кўтариб борганидан кейин уни аэропортда ушлаб ўтириб, тонгги рейс билан учирворишибди, дейди Дилором Исҳоқова.
Жорий йилнинг 16 октябр куни АҚШдан Ўзбекистонга келган “Бирдамлик” ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориевнинг паспорти, ноутбуки ва грин-картаси Тошкент аэропортида олиб қўйилганди. Айни пайтда Чориевга ўзбек ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Қашқадарёдан чиқмасликни тавсия қилганлар.
“Бирдамлик”нинг ноябр ойи охирида ўтказилиши мўлжалланган қурултойи ҳам жойлардаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фаол аралашуви билан ҳаракат фаолларининг Қашқадарёга етиб келолмагани туфайли ўтказилмаган. Шунингдек, ўтган ойда Баҳодир Чориев билан учрашган ўзбекистонлик бир неча ҳуқуқ фаоли калтакланган.