Ўз оёғим билан Парокандни йўқлаб кирганимдан кейин унинг пилиги кўтарилиб кетди. Ушукда қолган мусичадек деворга суйкалиб елкасини оқартириб юрадиган одам энди йўлакни тўлдириб тарванглаб қадам ташлайдиган, рўпарасидан келаётган кишини туртиб ўтадиган бўлиб қолди. Котибасини ҳам хонасига берухсат киритмай қўйди. Мўйловини қалинлаштириб, лабининг икки четидан осилтириб туширди; илгари доим кузаб юрарди, чимчиласа аранг бармоғига илинарди...
Девон ходимларига мўйлов қўйишни тақиқлаш тўғрисида кўрсатма берсам, қалай бўлар экан? Ёки кўрсатма ўрнига кимдир ташаббус кўрсатсаю ҳамма ёппасига мўйловини қириб юборса, мақсадга мувофиқ бўлмасмикан? Икки ўн беш – бир ўттиз. Ундай қилинса ҳам, бундай қилинса ҳам “подсказка” мандан чиққанини бирпасда бутун дунё билади. Оғзига кучи етмайдиган хорижий вайсақилар мани яна-тағин Кўҳистон такасига тенглаштириб: “Ари арини кўрса, чумак уради”, деган мақолани рўкач қилади.
Лаънати мўйловларга куя тушмаса, ман улардан осонликча қутилмайман, шекилли. Олдин мўйловларга бефарқ қарардим, энди мўйловни учратиб қолсам башарасига бехос тупуриб юборгим келади. Ишқилиб, бирорта қирол хонадонидан бўлган шайх-пайхнинг башарасига нохос тупуриб юбормасам гўргайди!
Гуруч бозорини тартибга солиш тўғрисидаги фармонимга шарҳ ёзиб ўтирсам, Пароканд папка қўлтиқлаб бир соатдан буён қабулхонада ўтирганини ёрдамчим аста қулоғимга шипшиб чиқиб кетди.
-Майли, кирсин, – дедим бошимни кўтариб. Пароканд оёқ учида келиб кабинет ўртасида тўхтади. – Нима гап?
-Бурноғи йили бир гуруҳ тарихчи олимлардан таклиф тушган эди. Ўша таклиф жамоатчилик томонидан ҳам қизғин қўллаб-қувватланди. Тарих институти таклифни илмий жиҳатдан асослаб берди. Сарф-харажатларни Молия вазирлиги ҳисоблаб кўриб маъқуллади.
– Пароканд папкани қўлтиғидан олиб қўшқўллаб ушлади, икки қадам олдинга юрди.
-Тўхта, Светланага учрашдингми? – деб сўрадим.
-Ҳа, – деди ерга қараб.
-Хўш?
-Ҳар куни уч маҳал клизма қилдиряпман.
-Яхши. Светанинг қўли енгил. Тўғрими?
-Ҳа... Уч марта қилгандан кейин ўрганиб қолдим, – деб олға интилди.
-Тўхта! – дедим.
Пароканд бўкчиб орқага бир қадам чекинди.
-Орқага икки қадам ташла! – дедим. У икки қадам орқага ташлади.
– Энди бир қадам олға ташла! Бир қадам силжиди.
– Яна икки қадам орқага, сўнг бир қадам олға бос!
Охири Пароканд эшикка қадалиб қолди.
– Ленин бобонинг “Икки қадам орқага, бир қадам олға!” мақоласини ўқиганмисан?
-Ўқиганман, – деди мўйловининг учини ямлаб.
-Ана энди айт, қанақа таклиф экан?
-Дукчи эшон қўзғалонига бир юзу ўн йил бўпти. Шу санани нишонлаш...
-Лўттивозлар! Эркин Юсупов деган академик ўша сананинг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида таклиф киритиб, Маънавият бошлиғи вазифасидан айрилган эди; ишсиз юриб-юриб охири ўлиб қутилди. Ҳалигача тарихчиларнинг эси кирмаган экан-да! Ўзинг-чи?! Ўзинг жинни-пинни бўлганмисан, чўчқа?! Хўп, бугун нариги қўзғалоннинг 110 йиллиги нишонланса, эртага бериги қўзғалоннинг беш йиллиги нишонланадими?
-Беш – юмалоқ сана эмас.
Пароканд гапини тамомладими ёки ручка ҳавода учиб бораётганини кўриб папка билан юзини тўсиб ғудрандими, ишқилиб, бўғиқ товушда эътироз билдиришга улгурди.
-Санда инсоф борми ўзи?! Одамни ишлагани қўясанми-йўқми?!
-Кечирасиз, – деб эшик тутқичидан ушлади.
-Шошма! – Стулдан туриб шаҳд билан ёнига бордим. – Атайлаб асабимни бузяпсанми ёки шу қадар пандавақимисан?
Пароканд гиламда ётган ручкамни олиб узатди. Ручкани букиб қарс эткизиб синдирдим-да Пароканднинг чўнтагига тиқиб қўйдим.
– Нега индамайсан? Кар бўлиб қолдингми? Ёки ўшалар билан тилинг биттами?
-Йўқ, ундай эмас.
-Бўлмасам, нега қонимга ташна қиляпсан?.. Шапалоқ егинг келяптими? – деб муштимни ўқталдим. Пароканд папка билан юзини тўсди.
– Тушир папкани!
Папкани тушириб, кўзойнагини ечиб олди.
– Ҳа, кўзойнак синишидан қўрқяпсанми?
-Йўқ, ундай эмас, – деб кўзойнагини тақди.
-Ман сани урмайман, бетингга урсам бетинг қотади, сўнг сурбет бўп қоласан... Дукчи эшон фундаментал террорист эканини билмайсанми? У динни рўкач қилиб ҳокимиятга интилмаганми?
Хийла сукутдан сўнг:
-Ўрисларга қарши бош кўтаргани учун ҳозирги сиёсатимизга тўғри келса керак деб ўйлабман, – деди.
-Нима-нима? Қанақа сиёсатни айтяпсан?
-Россия Ўшда ўзининг ҳарбий базасини барпо этмоқчи...
Заҳарханда қилиб бош чайқадим.
-Пандавақи! – дедим. – Сан сиёсатга аралашмагин, хўпми?
-Хўп.
-Йўқол! – деб изимга қайтдим. Эшик очилганини ҳам, ёпилганини ҳам пайқамадим. Жойимга қайтиб ўтирганимда Пароканднинг қораси ўчган эди.
Тавба, Дукчи Эшонни Ўшда барпо этилаётган Россиянинг ҳарбий базасига нима алоқаси бор? У ахир Андижонда қўзғалон кўтарган бўлса...