Ҳар ойда икки марта ёзувчи-шоирлар ўзларини қизиқтирган долзарб мавзуларда “бир актёр монологи” тартибида ёки кўпчилик бўлиб “давра суҳбати” кўринишида чиқиш қиладиган бўлди. Узоқ йиллик танаффусдан кейин жонланиб кетган кўрсатувни дастлаб Сарбадор бошлаб берди. Ўзим тайинлаганимдек “Ахборот”нинг ўзбекча варианти эфирга узатилгач, кўрсатув бошланди. Заставкага лавҳ, шамчироқ, давоту қалам тасвирини қўйинглар деган эдим. Телеижодкорлар бироз ошириб юборибди: лавҳ ўрнига Бибихоним мадрасаси ҳовлисида турган қадимий Қуръон ўқиладиган мармар таглик-лавҳни, шамчироқ ўрнига сутранг нур таратаётган лампочка ва компьютер қўйилибди. Лампочка билан компьютерга эътироз билдирмадим: агар шамчироқ билан давоту қалам намойиш этилса, қишлоқларда тез-тез электр токи узиб қўйиладиган ҳолатларга ишора қилинаётгандек нохуш таассурот уйғонади. Бироқ, Анқара жангида ўлжа олинган Усмон Қуръонини қироат қилиш учун Амир Темур томонидан махсус буюртма бериб ясатилган мармар тагликнинг экранга олиб чиқилиши томошабинда исломий ғояларга мойиллик руҳини қўзғатиб юбориши мумкин. Шу заҳоти биринчи канал бошлиғига қўнғироқ қилиб: “Кейинги кўрсатувда мармар тагликни йўқотмасанг, ўзингни йўқотаман!” дедим.
Дафъатан Фантомасни эслатиб юборадиган Сарбадор экранда бақрайиб: “Биз ўзимизга билдирилган юксак ишончни оқлаяпмизми?” деб риторик савол берди. Хийла сукут сақлаб безрайиб тургач: “Йўқ, йўқ, йўқ ва яна бир марта йўқ! – деди.
– Мен ҳозир ўз ижодим тўғрисида гап бошласам, шак-шубҳасиз, нокамтарлик бўлади. Ўз ижодимни бир четга қўйиб турайлик; ижодим ҳақида нуктадон танқидчиларимиз мўътабар фикр-мулоҳазаларини рўй-рост айтади деган умиддаман. Лабини ялаб тамшаниб қўйди.
– Ҳозир адабиётимизда салбий анъанага айланаётган айрим ҳодисалар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтмоқчиман. Аввало, қўлимни кўксимга қўйиб тан олишим керакки, – деб қўлини кўксига қўйиб давом этди: – адибларимиз ҳаётимизда рўй бераётган буюк ўзгаришларга лоқайдлик билан қараяпти. Замонавий мавзуларда анчадан буён йирик асар яратилмади. Албатта, бунинг объектив ва субъектив сабаблари бор. Бунга биринчи навбатда Ёзувчилар уюшмаси айбдор десам, асло муболаға бўлмайди. Уюшма раҳбарияти яқин ўн беш йилдан бери ичкиликбозликни ноёб касбга айлантириб, уни санъат даражасига кўтарди десам, боя айтганимдек, асло муболаға бўлмайди. Ҳамма нарсани чек-чегараси бўлиши керак. Ўз вақтида кўрилган кескин чора-тадбирлар натижасида бундай ярамас ҳодисалар батамом тўхтатилди, ҳозир ичкиликбозликнинг оғир оқибатлари мардонавор тугатиляпти. Агар ижод аҳли лоқайдлик қилмаганда борми, ичкиликбозлик ёшларимизнинг қон-қонига сингиб кетмасди, айтайлик, ўн йил муқаддам пиёниста раҳбарнинг танобини тортиб қўйиш мумкин эди.
Майли, ҳеч бўлмаганидан кўра, кеч бўлгани яхши. Шу ўтган даврда яратилган энг талантли асарларда қайноқ ҳаёт эмас, аксинча, қайноқ ҳаётдан четда кечаётган лоқайдлик беихтиёр ўз аксини топди десам, асло муболаға бўлмайди. Депутат адибимиз Хуршид Дўстмуҳаммад таъбири билан айтганда, шўрванинг ўзи эмас, шўрва устида пайдо бўлган кўпик, яъни гўштнинг кирлари акс эттирилди. Бунга ёрқин мисол қилиб Қаламкашнинг “Биз ҳам ёш бўлганмиз” қиссасининг қайта ишланган, тўлдирилган вариантини олишимиз мумкин. Қаламкаш вазифасидан бўшатилган собиқ раҳбарнинг ички кечинмаларини талант билан тасвирлайди, эр-хотин ўртасидаги даҳанаки жанглар ҳам ниҳоятда жонли акс эттирилади. Аммо қиссада қайноқ ҳаёт йўқ, қайноқ ҳаётга фаол муносабат йўқ. Тўғри, Калбош ёки Кампирияк каби мажбуран истеъфога чиқарилган “замонамиз қаҳрамонлари” онда-сонда бўлса ҳам ҳаётимизда учраб туради. Лекин улар типик ҳодиса эмас. Демак, қисса воқеалари типик шароитда кечмайди. Қачонки типик ҳодиса типик шароитда рўй берсагина бадиий асар ҳаққоний ҳисобланади.
Боз устига, муаллиф истеъфога чиққан собиқ раҳбарга ачинаётгандек нохуш таассурот пайдо бўлади. Умуман олганда, Қаламкаш типик ҳодисани нотипик ҳодисадан ажрата олмайди десам, асло муболаға бўлмайди. Жумладан, унинг “Қиз болага иффат керакми?” мақоласи ҳам фикримизни ёрқин исботлайди. Ўйлашимча, “Қандолатчилик” журналида Қаламкашга ўз вақтида муносиб зарба берилган. Ҳозир бу ҳақда батафсил тўхталиб ўтирмайман. Фақат Қаламкаш ижодида кейинги пайтларда хушомадгўйлик унсурлари кўзга ташланаётганини афсус ва надомат билан қайд этиб ўтаман, холос. Хушомадгўйлик бўлганда ҳам ниҳоятда бачкана хушомадгўйлик унсурлари пайдо бўляпти деган бўлардим. Бу талантли ижодкорга мутлақо ярашмайдиган салбий нуқсондан бошқа нарса эмас. Бундан кейин Қаламкаш қадамини ўйлаб ташласа, оғзига келганини дуч келган жойда валақлайвермасдан бироз ўйлаб гапиришни одат қилса, менимча, мақсадга мувофиқ бўларди... Эътиборларинг учун раҳмат, келгуси учрашувгача саломат бўлинглар!”
Умуман, Сарбадор ёмон чиқиш қилмади. Айниқса, қоғозга қарамасдан гапириши жонли чиқди. Бироқ, охирида қовун туширди. Одатда, ман “мақсадга мувофиқ бўлади” деган иборани тез-тез ишлатиб тураман. Сарбадор манга ғойибона хушомад қилиш учун атайлаб “мақсадга мувофиқ бўлади” деган иборадан уч-тўрт жойда ноўрин фойдаланди.
Қолаверса, хушомадгўйлик масаласига махсус тўхталиб, ўртадаги сирни деярли фош этиб қўйди. Тўғри, аксарият телетомошабинлар коса остида ним коса борлигини англамайди, аммо нима сабабдан Сарбадор “товоққайтди” қилаётганини Қаламкаш дарҳол англаб етади; мавзуни Фантомасга ман “подсказка” қилганимни шак-шубҳасиз билиб қолади. Чунки шахсий учрашув чоғида Қаламкаш Сарбадорни “ёзувчи эмас, шунчаки хушомадгўй” деган эди. Ўзини “бачкана хушомадгўйлик”да айблаётган одам кимдан кўрсатма олганини албатта пайқайди.
Жин урсин, кўрсатув эфирга узатилишидан аввал ўзим кўриб, зарурий тузатишлар киритиб кейин рухсат берсам бўлар экан. Афсус.