Қўқонлик тадбиркорлардан бири 62 ёшли Носир Зокиров апрел ойи охирларида Тошкентда норозилик акцияси ўтказишни режалаштирганликларини ва бугунги кунда айнан шу боис уларга нисбатан тазйиқлар кучайганини айтади.
Носир Зокиров: Мен Тошкентга бориб ариза бердим. 7 апрел куни ариза бердимки¸ “Узлуксиз очлик эълон қиламиз. Шунга бизнинг конституцион ҳуқуқимизни ҳимоя қилиб беринг. Рухсат беринг. Кейин бизнинг хавфсизлигимизни таъминлаб беринг” деб, Тошкент шаҳар ҳокимлигига бердим. Энди шунга менга, менинг ўртамга тушганларга тазйиқ бошланди. Асосийси, мен ҳақимни талаб қилганимга¸ 21 апрел куни мени судга олиб бориб¸ менга туҳмат уюштириб¸ суд қилиб менга маъмурий жазо қўллашди.
Озодлик: Нима учун?
- Ҳаққимни талаб қилганим учун, дейди қўқонлик тадбиркор.
Носир Зокировга кўра, 2008 йили унинг Қўқон бозори ҳудудидаги 285124 АҚШ долларлик миқдордаги меҳмонхонаси ноқонуний равишда бузиб ташланган. Шундан кейин Носир Зокиров ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилгани учун бир неча бор маҳаллий ҳокимлик раҳбарларининг тазйиқларига учраганини айтади.
- 2008 йилда бузиб ташлашди меҳмонхонамни. Ўшандан бери ўзим ва 18 нафар ишчим бекорчимиз. Нафақа йўқ¸ нима йўқ. Биздақа куйиб қолган тадбиркорлар жуда кўп. 134 тадбиркорнинг дўконлари бузиб ташланган. Ўрнига абсолютно ҳеч нарса берилгани йўқ. Мен икки йилдан бери олишиб¸ ҳаққимни талаб қилиб ëтибман. Охири бир мажлис бўлди ҳокимиятда. Собиров деган муҳтарам ҳокимимиз борлар. Мажлис ўтказишди. Биз 50 киши тадбиркорлар йиғилдик. Мен ҳокимдан “Беринг ҳаққимни” деб талаб қилсам¸ мени тазйиқ остига олишди. “Қамаб қўяман сизни” дейишди. “Ўртоқ ҳоким, мен сизнинг қамоғингиздан қўрқиб¸ 430 миллионлик мулкимдан кечмайман”, дедим. Кейин: “Мени қамасангиз, бу ёқдаги 50 кишини нима қиласиз” десам¸ ҳоким “50 кишига 5000 та милициям бор¸ ташлайман” дейишди. Бу тўғрисида президентга ариза ëздик. Ҳеч ҳал бўлмаяпти, дейди Носир Зокиров.
Носир Зокиров каби мол-мулкидан ажралиб қолган жами 134 нафар тадбиркор ичида тахминан 50-60 миллион сўмлик мол-мулкидан ажралган Баҳром Мадаминов ҳам бор.
- Менинг ҳам дўконим бор эди. Эгаллаб турган ер майдони 32 метр квадрат эди. Ҳозирги кунда 50-60 миллион сўмга баҳоланди. Деҳқон бозоридаги дўконни бузишда менга ҳеч нарса таклиф қилишмади. “Ўрнига ижарага савдо дўкони ажратилади”, дейишди. Бунга рози бўлмаганман. Таклиф қилинаëтган дўконни лизинг асосида сотиб олиш таклиф қилинаяпти. Лизинг ҳам катта миқдордаги процент ҳисобида, дейди қўқонлик тадбиркор.
Баҳром Мадаминов ҳам ўз ҳаққини талаб қилгани учун босимларга учраётган тадбиркорлардан бири.
Маълум бўлишича, Қўқон шаҳар хокимлигидаги йиғилишлардан бирида мол-мулкига товон пули тўланишини талаб қилгани учун Баҳром Мадаминов шаҳар хокимини ҳақорат қилганлик айби билан 7 кунлик қамоқ жазосини ўтаб чиққан.
Ўзига еткизилган зиëнга яраша товон пули тўланмаëтганига норозиликларини очлик акцияси тарзида ифодалашга чоғланган қўқонлик тадбиркорлар, агар улар ҳолидан ҳукумат раҳбарлари хабар олмаса, улар маҳаллий раҳбарларнинг босим ва тазйиқлари қурбонлари бўлиши мумкинлигини айтишади.
- Тазйиқлар кучайиб кетаяпти бизда. Жуда кучайиб кетаяпти. Мен ўртоқ президентга мурожаат қилардим. “Ҳой, ўртоқ президент, менинг ҳуқуқимни тиклаб беринг” деб. Буни президентимиз билмайдилар-ку тўғриси. Келиб нима қилмаса¸ репрессия кучайиб кетади албатта. Кучаяяпти кундан кунга. Булар жазо олмаяпти. Қўқон шаҳар ҳокимлиги¸ ички ишлар ҳаммаси кучайиб кетган жуда, дейди Носир Зокиров.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги мутасаддиси Назрулло Аҳмедов маълум муддат аввал Озодлик билан суҳбатда дўконлари бузилган тадбиркорлар учун тўланадиган товон пуллари масаласи ҳал бўлиш арафасида эканлигини билдирган эди
- Компенсация бўйича ҳокимнинг (Қўқон шаҳар ҳокими назарда тутилмоқда – таҳр.) қарорлари бор. Ҳокимнинг қарори билан комиссия тузилган. Комиссиянинг раиси ҳоким ўринбосари Нурматов. Бу масала бўйича йиғилиш бўлиб¸ мулк қўмитаси¸ керакли ташкилотларнинг ҳаммаси йиғилиб¸ демак¸ республика “Алоқа” банкидан ҳам одамлар жалб қилинган. Мулк қўмитасидан Ҳайдаров қатнашган. Компенсация бўйича шаҳар ҳокимининг буйруғи билан вилоят ҳокимлигига хат чиққан. Ҳал қилиш масаласини улар кўриб чиқади, деган эди Назрулло Аҳмедов.
28 апрел куни Қўқон шаҳар хокимлигидан бу борада қўшимча бирорта ҳам маълумот олиш имкони бўлмади.
Қўқондаги ободонлаштириш ишлари оқибатида нафақат тадбиркорлар, балки оддий аҳоли ҳам азият чекаётгани маълум.
Жорий йилнинг 16 апрел куни қўқонлик бир аёл ўз уйининг ноқонуний бузилганига норозилик сифатида шаҳар хокимлиги биноси олдида қон томирларини кесиб ўз жонига қасд қилган эди.
Маълум бўлишича, Қўқондаги ободонлаштириш ишлари президент Ислом Каримов томонидан имзоланган 2008 йил 5 майдаги 860- сонли "Фаргона ва Қўқон шаҳарларини 2008-2012 йилларда реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва ижтимоий инфраструктурасини ривожлантириш бўйича чора- тадбирлар" дастурига мувофиқ амалга оширилаяпти.