Ўлдирса ҳам эртага пикетга чиқаман!
Қашқадарё вилояти¸ Чироқчи туман маркази А. Ҳамроев кўчаси 1 уйда яшовчи Ўктам Абдуназаров Озодлик билан боғланиб, 6 май куни вилоят суди биноси олдида норозилик пикети ўтказишни режалаштиргани ва бугунги кунда маҳаллий милиция ходимлари унга нисбатан босим ўтказаётгани ҳақида хабар қилди.
- 2008 йил шу воқеа бўлди. Яккабоғ туманига борган эдик таъзияга. Қайтаëтганда ГАИ ушлаяптида бизларни. Кейин машинадан туширмасдан жарима майдонига олиб бораман¸ деяпти. Шу ерда бизлар аварияга дучор келаяпмизда¸ икки киши ўлиб қолаяпти. Рулда ГАИ эди. Ўзимиз майиб бўлиб¸ кўп жойимиз синиб кетган. Ҳассада юрибман ҳозир. ГАИнинг устидан биттаси жиноий иш очса¸ биттаси ëпиб ëтибди. Шунинг учун судларнинг устидан пикет ўтказаяпман. Эртага пикетга чиқаман деяпман.
Озодлик: Қаерда чиқмоқчисиз?
- Қаршида облсуднинг олдида. “Чиқманглар. Чиқсанглар ҳам намойиш ўтказмоқчимиз¸ деб ëзиб беринг. Чиқсангизлар¸ жиноий жавобгарликка тортиласизлар” деяпти. Угрожат қилиб ëтибдида.
Озодлик: Ким бунақа деяпти?
- Милиция ходимларида.
Озодлик: Пикетга чиқмайсан деяптими?
- Ҳа. Мен “Шунча пайтдан бери сўрамадинглар. Ҳамма жойга бориб келган бўлсам” дедим. Отказ қилиб уларни жўнатиб юбордим. Қоғоз кўтариб келибди. Шунга ëзиб бер¸ қўл қўйиб бер деб кўтариб келибди. Ëзмайман ҳам¸ қўл ҳам қўймайман дедим.
Озодлик: Демак¸ эртага барибир пикетга чиқасиз.
- Ҳа¸ чиқаман. Бошқа иложим йўқ. бошқа нима қилай? Ўлдириб ташласа ҳам чиқаман¸ дейди Ўктам Абдуназаров.
Ўзбекистон элчихоналарини пикет қилайлик!
дер экан ҳозирда Швецияда яшаётган асли ўзбекистонлик Нодиржон исмли йигит ўзбек халқини ноҳақликка қарши бош кўтаришга чақиради.
- Кеча Хайрулла Ҳамидов масаласида ўқиганимда¸ жуда ғалати ҳолатга тушиб¸ сизларнинг радио орқали бутун юртдошларга ўз фикримни етказиб олмоқчи эдим. Қачонгача биз шу аҳволда давом этамиз? Нимага биз шу Европа майдонларида туриб Ўзбекистон элчихоналари олдида ноҳақ қамалганларни ҳимоя қилиб¸ айтиб чиқмаймиз?
Озодлик: Демак¸ сиз Ўзбекистон ташқарисида Ўзбекистон ичкарисида бўлаëтган воқеаларга норозилик пикетлари бошлаш керак ¸деган фикрдасиз?
- Албатта. Бугунги кунда диний ҳолат бўйича қама-қама кўпайган. Куни кеча мана Дилором Абдуқодирова¸ мана Хайрулла Ҳамидов¸ бундан ташқари яна 30-40 кишининг қамалиши. Буларнинг ҳаммаси энди ноҳақ қамалганлар. Ўзбекистон халқни қўрқитиш мақсадида одамларни ноҳақ қамаяптида. Шунга жуда кўпчилик шарҳ қолдирибди. Шарҳ қолдиришдан кўра ҳаракат қилсакда. Гулнорахон ўтирибдику¸ унинг бу ëқлардан кетишини талаб қилиб¸ қалбида зиғирчалик ўзини мусулмонман деган¸ иймони бўлган инсонлар мусулмонларга қарши қилаëтган геноцидга қарши кўтарилиш қилишимиз¸ бунга керак бўлса Обидхон қори¸ Муҳаммад Солиҳ ҳаммани чақириб бор кучимиз билан ҳаракат қилишлигимиз¸ керак бўлса бошқача йўллар билан ҳаракат қилишлик. Керак бўлса қон тўкиб бўлса ҳам бутун халқни сал бошқа хил ҳолатга олиб келишлик. Қачонгача бизни қиради? Тўйдирдику бу. Итдан хор қилиб ташладику ўзбек халқини. Бугун аëлларни бичаëтган бўлса¸ кеча очиқдан очиқ ўлдирган эди. Хоҳиши нима экан унинг? Қачонгача жимлик билан яшаб келамиз? Нимага индамаймиз биз? Нимага фақат қорнимизни¸ устимизни ўйлаймиз? Ота-бобомиздан қолган “Яримта нонинг бўлсин¸ тинч қулоғинг бўлсин” деган мақолни айтамиз. Ўлганимиз бу кундан афзалроқку. Қачонгача давлат устидаги демократлардан ëки коммунистлардан қўрқиб яшаб келамиз? Сал кўтарилиш пайти келмадимикан¸ дейди Нодиржон.
Ўзбек қизи ўзбек йигитини пичоқлаб ўлдирди¸
деб хабар беради навбатдаги суҳбатдошимиз. Москва вилоятидан қўнғироқ қилган асли фарғоналик Расулжон ака икки кун аввал наманганлик Ойхон исмли қиз қорақалпоғистонлик Маҳмуд деган йигитни пичоқлаб ўлдириб қўйганини эшитиб хуноб бўлганини айтади.
- Масалан¸ мен Москвада етти йилдан бери ишлайдиган бўлсам¸ ҳозир Россияда ишлайдиган йигит-қизлардан жуда хафа бўлиб кетдим. Ҳаммаси эмас энди. Гуручнинг ичида курмаги ҳам бўладию. Қўшни қишлоқда жуда ëмон воқеа бўлди. Қорақалпоғистонлик Маҳмуд деган битта йигитни наманганлик Ойхон деган қиз пичоқлаб ўлдириб қўйибди.
Озодлик: Қачон бўлди бу?
- Икки кун бўлаяпти.
Озодлик: Нима сабабдан бўлибди бу?
- Сабабининг аниғини билолмадик. Ойхонни ҳозир қамаб қўйишган. Тергов энди бошланса керак. У йигит бугун жўнатилаяпти Қорақалпоғистонга. Ҳаммамиз ишлагани келганмиз¸ ҳаммамизнинг ота-оналаримиз¸ бола-чақаларимиз бор. Тўрт танга топамиз деб келганмиз. Шу даражагача борадими? Кимдан қанақа гуноҳ ўтганлиги номаълум. Мен шунча йилдан бери ишлаб юрган бўлсам¸ шунча йилдан бери бирор марта нотўғри иш қилмаганман. Ишлайман¸ пул топаман¸ уйга жўнаматаман¸ вақтим келганда¸ уйга бориб қайтиб келаман. Наҳотки йигитни қиз пичоқлайдиган даражага бораяпти? Тем более юрагига санчибди. Ким айбдорлигини энди тергов ҳал қилади. Бугун битта ўзбекистонликнинг уйига ўлиги кетаяптида. Иккита боласи бор. Мен у йигитни яхши танирдим. Мен ўзим фарғоналик бўлганим билан кўришиб турардик. Бизларни булар қоралар дейдику. Учрашиб қолсак¸ қаердансан¸ кимсан деб сўраймизку. Қорақалпоғистонданман¸ исмим Маҳмуд деган эди. У қиз магазинда уборшица бўлиб ишлар эди. Уни ҳам узоқдан танирдим. Салом-алик қилиб турардик. Шундай бўлибдики¸ пичоқлаб ўлдириб қўйибди. Энди бу биланн Москванинг милициялари бизга яна қаттиқроқ турадида. Назорат кучаяди жуда. Дардимизни сизларга айтамиз. Паспортда ëзилган Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистоннинг ҳимоясидадир деган нарсалари номига. Фақат дардимизни сизларга айтамизда энди.
Озодлик: Раҳмат. Бизларнинг микрофонимиз сизлар учун доимо очиқ ва сизларни эшитишга биз тайëрмиз.
- Раҳмат¸ саломат бўлинг¸ дейди фарғоналик Расулжон ака.
Ўзбекистондаги ишларнинг номи улуғ¸ супраси қуруқ...
дейди андижонлик талаба. У ўзининг иқтисод мутахасислиги бўйича ўқиётганини, лекин иш топиш муаммосидан қийналаётганини айтади.
- Мен ўзим студентман.
Озодлик: Қайси мутахассислик бўйича ўқияпсиз?
- Иқтисодиëт. Ҳозир иш тополмай қийналиб юрганлар иқтисодчилар бўлса керак. Шу соҳада ўқияпмиз. Битираяпмизда мана.
Озодлик: Қаерга ишга жойлашмоқчисиз?
- Банкларда ишлаш мумкин¸ ойлик жуда камда. 200-250 минг ойлик билан оила боқиб бўлмайдида. Уйланамиз яқинда. Чет элга чиқиш ҳам жуда қийин бўлиб кетган. Инглиз тилини билсам ҳам Америкага¸ Канадага визалар қийинда. Нормал ўқишга борсангиз¸ кейин беради.
Озодлик: Унда нима қилмоқчисиз энди?
- Шунга ўйланиб турибман ҳамма қатори.
Озодлик: Сиз ҳам ҳамма қатори дипломни сандиққа солиб¸ Россия¸ Қозоғистонга кетмоқчимисиз?
- Балки шунақа бўлар. Ким билади.
Озодлик: Тўрт йил бекорга ўқидингизми унда?
- Қачондир керак бўлиб қолар. Мардикорлик қилиш ният йўқ. Иш топилаверади. Просто ойлик кам. Иш топса бўлади. Номи улуғ жойларда ҳам ишлашингиз мумкин. Лекин нимаси қуруқда уларни. Ҳеч нарса йўқ. Ҳозир битта бола жуда ҳам номи улуғ жойга борган. Саккиздан 10 гача ишларкан. 180 минг ойлик берар экан¸ дейди андижонлик талаба.
**************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!