Линклар

Шошилинч хабар
01 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:36

Эркин микрофон - Мактабни ота-оналар кафилга олганми?


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Ҳар йил мактабни ота-оналар ремонт қилиб берса¸ имтиҳон оладиган ўқитувчига пул йиғиб овқат қилиб берса ва бу нарсалар ихтиëрий хайриядан мажбурий тўловга айланган бўлса¸ улар Ўзбекистон қонунларида ҳам борми¸ дея алам билан гапиради ота-оналардан бири.



Хайрулланинг қамалганини эшитиб йиғладим


Озодликда такрор-такрор янграëтган бу гапни бу гал Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан қўнғироқ қилган Тоҳиржон айтади. Бу йигит яқинда 6 йилга қамалган журналист Хайрулла Ҳамидов тақдиридан хавотир билдиради.

Тоҳиржон: Мен Хайрулла Ҳамидов тўғрисида фикр-мулоҳазаларни айтмоқчи эдим. Қамалганини эшитиб сабрим чидамай йиғладим. Хайрулла Ҳамидов ўтирган жойида бизни эшитадими? Шунга ўтирган бўлса¸ Оллоҳдан сабр сўраб ўша одамга¸ Хайрулланинг оналарига¸ оила аъзоларига сабр тилаб¸ Хайрулла Ҳамидовнинг “Холислик сари” нималарини эшитиб¸ сиëсатга қарши бўлмаган гапларини эшитиб мазза қилар эдикда.

Озодлик: Демак¸ сиз Хайрулланинг мухлисларидансиз.

- Албатта¸ мухлисиман. Мен энди у болани ғойибона дўст деб билганман¸ биринчи эшитганимда. Ўзим спортга¸ футболга қизиққаним учун футболни шарҳлаши томонидан¸ “Холислик сари” ислом динининг ривожланишини нимасини қилишига менинг ихлосим баланд бўлиб¸ ўзимнинг ғойибона дўстим¸ деб билардим. Якшанба куни “Жамият ва қонун” эшиттиришини эшитиб ҳам кўзимга ëш олиб ўша бола гапирилганда¸ ўзимнинг тенгдошим экан¸ дейди Тоҳиржон.


Шов-шув кўтарсанг¸ ўзларингни ҳам қамаймиз...

Қозоғистондан қўнғироқ қилган ўзбек қочқинларидан бири 9 июн куни Олмаотада ҳибсга олинган ўзбек қочқинлари озод қилинишини талаб қилаётган бошқа ўзбекистонликларга нисбатан қозоқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан босим ва тазйиқлар бўлаётгани ҳақида хабар қилади.

- Жуда оғир вазият. Кечгача УВКБ ООН нинг биносининг олдига қамоқда қолган 25 кишининг бола-чақаси¸ аëллари келиб ўтирилди. Кечқурун бизни УВКБ ООН нинг территориясидан “Иш вақтимиз тамом бўлди. Кетинглар. Кетмасанглар бўлмайди. Бу ерда ўтирганингларнинг фойдаси йўқ. Эртага келасизлар. Эртага жавобини айтамиз” деб Қозоғистон вақти билан 7 ларга яқин ташқарига чиқариб юборишди. Бугун эрталаб соат 9 да кечагилар ҳаммамиз яна йиғилдик. Келганимиздан кейин аëлларимиз Олмаотадаги ДВД га боришди. Шу милицияга борганда ўша ердан битта аëл чиқиб¸ ўзини прокурор ўринбосари деб таништириб “Бу ерга келишинглардан¸ бунт кўтаришинглардан фойда йўқ. Буларнинг ҳаммаси халқаро қидирувга берилган. Буларнинг ҳаммаси жиноятчи. Бизлар буларни Ўзбекистонга экстрадиция қиламиз. Агар сизлар ҳам бунақа шов-шув кўтариб ҳар қанақа ахборот воситаларига интервью берадиган бўлсанглар¸ ўзингларни ҳам қамаймиз. Иложимиз йўқ. Биз қонун доирасида иш кўрамиз” деган¸ дейди Қозоғистондан қўнғироқ қилган ўзбек қочқинларидан бири.


Қонунда мактаб ремонтига пул йиғиб берсин¸ ўқитувчиларга овқат қилиб берилсин деган жойи борми?

деган олтиариқлик Каримжон исмли суҳбатдош туман мактабларидаги пул йиғиш муаммоларига тўхталади.

Каримжон: Мана бизнинг мактабларимиз ўтган йили капитал ремонт қилинди. Бу ишларни бошқариш учун Эркабоев деган бир шахсни масъул қилиб тайинлашди. Ремонт қилингандан кейин йил якунланган пайтида директорлар¸ ўқитувчилар ўқувчилардан яна ремонтга пул сўраяпти. Буни энди қанақа ҳолат деб тушунамиз? Мактаб ремонт қилинган бўлса¸ нимага мактаб яна ўқувчилардан пул йиғиб олаяпти?

Озодлик: Демак¸ мактаб таъмирга муҳтож эмас¸ лекин пул йиғилаяпти.

Каримжон: Шундай. Ўтган йили замонавий қилиб ремонт қилиб бўлиндида. Бу йил охирида яна ремонтга пул йиғилди. Ўзи доим йиғиларди. Ремонт қилинмасидан олдин ҳеч қанақа ремонт қилинмас эди.

Озодлик: Бунақа пул йиғишлар бошқа мақсадларда ҳам тез-тез бўлиб турадими?

Каримжон: Ҳа. Бир ҳафтада камида бир-икки марта мактаб учун ўғилларимиз пул сўрайдида.

Озодлик: Нималар учун сўралади?

Каримжон: Обуна¸ майли энди обунага беришимиз мумкин. Мана ҳозир йил якунланаяпти. Битта жиянимиз бор. Бу йил 9-синфни битирди. 9-синфни битирганлардан имтиҳон олишадида. Ҳар имтиҳонда 4000 сўмдан йиғиб овқат қилиб беришаяпти экан ўқитувчиларга. Қорни оч қолибди шекилли уларнинг. Имтиҳон олаëтганда қорни очқаб қолаяпти экан. Ўшанга овқат қилиб¸ порада энди бу. Давлат қонунида ремонтга пул йиғиб берсин¸ ўқитувчиларга овқат қилиб берилсин деган нималар йўқ. Теваракдагиларга буни сизлар орқали етказсам президентимиз чора кўриб буни яхши нима қилар деган ниятда телефон қилаяпман.

Озодлик: Сиз тепадагилар буни билишмайди¸ деб ўйлайсизми?

- Албатта буни билишмайди. Шунақа бирортаси нима қиладиган бўлса¸ мактаб оëққа турадида. Ҳар хил қонун-қоида нималарини олиб ташлашарди. Бунақа бўлмагандан кейин¸ комиссия бўлмагандан кейин ўзларича нима қилиб юборишади¸ дейди Фарғонанинг Олтиариқ туманида яшовчи Каримжон.


Франция элчихонаси бизни одам ўрнида кўрмайди...

Қўқонлик Илёсжон ака Ўзбекистондаn Европага чиқиш учун Шенген визасини олиш жуда мушкул эканидан нолийди.

Илëсжон ака: Голландияда менинг танишларим бор. Москвада бирга ўқиганмиз¸ танишиб қолганмиз. Мана икки йилдан бери Франция элчихонаси менга рухсат бермаяпти. Сабабини айтгин¸ десам айтмайди. Буни қандай тушуниш керак? Мен тушуна олмаяпман. “Нима сабабдан менга Шенген виза бермаяпсан?” десам¸ қоғозга ëзиб бермаяптида. Иккинчи даражали одам ўрнида кўриб менсимаëтганлиги бўлаяптими энди шу? Қандайдир тўсиқлари борми? Биз нима ердан чиққан қўзиқоринмизми? Икки йилдан бери 80-100 доллар пулимни олади¸ отказ. Бошқа гап йўқ. “Нима сабабдан отказ беришларини ҳеч бўлмаса ëзма равишда айтсин” десам¸ айтмайди.

Озодлик: Сиз қаерга бормоқчисиз?

- Голландияга. Голландиянинг элчихонаси Ўзбекистонда йўқ экан. Ўшаларнинг ишини оформлят қиладиган Шенген визани Франция элчихонаси берар экан. 2009 йил мурожаат қилдим¸ 2010 йил мурожаат қилдим. Голландиядаги менинг танишимнинг мияси рак бўлиб қолган. Ҳозир яшаса ë бир йил ë тўққиз ой яшайди. Хотини “Мазаси йўқ¸ кўриб қолсин. Шунга рухсат беринглар” деб хат ëзиб юборса ҳам рухсат бермаяпти. Боришга қурбим етади. Қурбим етмаса бормайманку. Ҳамма сўраган нарсасини беряпман. Просто бизни одам ўрнида кўрмаëтганига хафа бўламяпманда. Ичкарида допрос қилади. “Қаëққа кетяпсан? Нимага кетяпсан?”. Қўлимдан отпечатка олади. Мен нима жиноятчиманми? Одам ўрнига кўрмай турган бўлса¸ айтсин. Бориб қолиш ниятим ҳам йўқ. Бир вагон тилла берса ҳам ўзимнинг қишлоғимни алмаштирмайман¸ дейди қўқонлик Илёсжон ака.

*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG