Озодлик билан суҳбатда Юлдуз Усмонова ҳали на номи¸ на сўнгги шаклини топиб улгурган янги қўшиғини (халқ орасида бу қўшиққа "Қирғизларга" деган ном берилган) юраги қон бўлиб турган бир ҳолатда ëзганини айтади.
Юлдуз Усмонова: Репетиция қилаяпман мана шу албомга тушираман деб. Сал яра битганда чиқадиган қўшиқ эди. Ҳалиги андижонлик болаларимиз бор. Уларданми¸ кимдандир чиқиб кетиб қолдида. Ҳали бу яра битганроқда чиқадиган қўшиқ эди.
Озодлик: Қўшиқнинг сўзини ўзингиз ëздингизми?
Юлдуз Усмонова: Ўзим ëздим. Бошқа ким ëзарди? Шу кунгача кўпчилик у шоир¸ бу шоир дейиларди. Фикр мендан чиқарди. (кулиб) Жуда ëзишни билган одамман мен ҳам. Лекин бу алам устида ëзилмади. Мен ëнимда дўппимни қўйиб қўйиб¸ ташқаридан қараб турган одамдай ëздим. Биз ҳам қирғизнинг тўйини ўтказмадикми? Ўтказдик. Баробар концертлар берганда менинг қирғизлардан мухлисларим йўқмиди? Бор эди. Мен охирги пайтларда ўзим ҳам борганимда “Сарт¸ ўзбекларга ўлим” деб ëзилганини кўриб¸ ҳа ўзбек нима қилди? дегандим. Мана фарғона.ру да ҳам ҳаммасини ўқидим. Ҳиндлардан хафа бўлибди қизларини зўрлагани учун¸ дунганлардан хафа бўлибди¸ уйғурлардан хафа бўлибди-да¸ ўзбеклардан аламини олибди.
Энди уруш қачон уруш? Сизда қурол бўлиб менда ҳам қурол бўлса¸ ўшанда уруш. Уни уруш дейсиз. Қуроли йўқ одамни келиб бола-чақаси билан қириб кетишингизни агар уруш десангиз¸ билмадим бу сизнингча уруш. Бунақа нарсага бу ëқдаги одам қараб тура олмайди. Мен уруш бўлсин деяëтганим йўқ. Кечирим сўрасин деяпман. Бу халқ уларга омонат. Омонат. Бу ëқда бутун дунëда фақат ўзбекларнинг аччиғи келмаяпти. Гапираëтган бўлса¸ бутун дунë гапираяпти. “Ҳей кўзингни оч” дейилаяпти.
Хўп¸ майли¸ агар ўзбек ўлиб дунë уларга кенг қолса¸ олсин ўша. Агар ўзбек ташлаб кетиб уларга мерос қолса¸ олсин ўша меросни. Буюриб насиб қилармикан? Нимага тил топиша олмай қолди? Беш-олтита ëмон ўзбек чиққан бўлса¸ ўша беш-олтитага сен ҳам беш-олтита чиқиб¸ мана балодек эплаб ўтиршибдию Ўзбекистонда ҳам. Йўқмас¸ бор эди интригантлар. Уруш қиламиз¸ деганлар бор эди. Эплаб ўтирибдию мана Ўзбекистон. Қилгин эди шу порядкани ўзингнинг ичингда. Бола-чақада нима гуноҳ? Онаманда мен ҳам. Менга фақат ашулачи деб қараш нотўғри. Мен ҳам онаман¸ мен ҳам одамман¸ мен ҳам керак бўлса сиëсатчиман. Мен ҳам сиëсатда ишлаб нима қилган одамман.
Қирғизлар “Ташқарида шунча қирғиз бор. У бечоралар нима бўлади?” деб ўйламадимикан? Уларга ҳам осон эмаску. Қирғиз ҳозир кечирим сўраши керак қилган ишига. Кечирим сўраши керак ва ташқаридаги қирғизларни ҳам ўйлаши керак. Бегуноҳ қирғизлар ҳозир шунча нима бўлади. Ҳозир “Оқ ит¸ қора ит ҳаммаси ит” деб бошланади. Керакми шу? Кимга керак бу нарса? Ҳалиги учинчи куч¸ деяпмиз. Кимга керак бу? Бундан 20 йил аввал ҳам қилғилиқни қилиб учинчи кучни излашган эди. Бугун яна учинчи кучларни излашмоқда. Бўлмаса биз ҳам бориб бошини ëриб келиб “Узр¸ у (учинчи куч) мана бунақа дегани учун” деб суриштирмайликми? Алишер Навоий:
Олдига қўйганни емоқ ҳайвоннинг иши¸
Ақлига келганни айтмоқ нодоннинг иши¸
деган экан. Э кўзини очсин. Ҳалиги қирғизларнинг ичида ҳам ақллиси кўпку.
Меҳрибонхон¸ мен сизга битта нарсани айтай. Ўзбек шунақанги бағри буюк. Мен сизга яна битта нарсани айтайми? Ўзбек ўтроқ халқда. Шунинг учун ҳозир жавраймиз¸ жавраймиз¸ бошқа қиламиз. Эртага кўз ëшини кўрсам қирғизнинг мен ҳам яна чидай олмайман. Яна чидай олмайман. Ҳеч кераги йўқ¸ узр сўрасинда бу нарсаларни тўхтатсин. Бу ўзбекларнинг ватани. Эшикни очиб¸ бағрингни очиқ қилиб айбингни тан олгин¸ яна кечиради ўзбек. Ишонаверинг. Ишонинг ўзбек кечиради. Ҳеч ким кечирмаса ҳам¸ ўзбек кечиради. Чунки у ëқдан келган ўзбекларнинг ҳозир бошқа имкони йўқ. Ўзининг ватани. Чораси йўқ. Қирғизистонни учга бўлиб бериб юбормайсизку. Мажбурликдан кечиради ва керак бўлса¸ кечириш керак. Бу ерда улар ватаним¸ дея олмайди.
Союзнинг қилган хатосига бугун биз жавоб бераяпмиз. Как это? Қирғизлар ҳам бундай ўйлаб қараганда бегона эмас. Эски хонликлар бўлса¸ хонликларнинг наëмный армияси қирғизлар бўлган. Тарихга қарасангиз¸ бегона эмас бир-бирига булар. Майли булар гаранг экан¸ анқов экан¸ бошқа нима қила олмайман¸ қулоқ солибди учинчи лицоларга. Биз ақлли бўлиб ҳаракат қилайлик энди ўртага кўприк қўйиб. Ҳеч ким урушдан барака топмаган. Қиëмат бўлса¸ қўлингда битта уруғ бўлса¸ экиб ўлгин деяпти. Ярашсин¸ деяпман мен бу миллатни. Кечирим сўрасинда¸ шу кечирим билан бита қолсин. Кераги йўқ уруш.
Тасаввур қилинг биз эртага бориб қирғизларни қирғинбарот қилиб келдик. Керакми шу нарса? Мен айтаяпман ўзбек ҳам бир кун кўтарилиши мумкин. Бугунмас¸ эртамас¸ индинмас бир кун. Асрлар ўтар. Керакми геноцид? Мана Туркия билан арманлар нима бўлаяпти кўраяпсиз. Кто страдает? Бугунги авлод азоб чекмоқда. Ë нотўғрими? Кераги йўқ. Сиз билан мен ўлармиз¸ кетармиз. Озми кўпми яшадик. Кераги йўқ буларни қирғинбарот қилиб уруштириб кетишнинг.
Кимгадир керак бўлгандир¸ қилаëтгандир. Мен қўшиламан. Кечирим сўрасин. Қирғиз любой йўлини топса¸ ярашишнинг йўлини қилиши керак. Чунки четда яшайдиган қирғиз ҳам кўп. Уларда нима айб? Мен ҳам ўзбекманда. Тирноқни этдан ажратиб бўлмайди. Биз бир элатмиз. Ғазаб қайнаяпти. Шу ғазабни босишнинг йўли кечирим сўрасин. Ҳозир “Вот¸ третий виноват”дейишнинг ўрнимас. Менинг бу қўшиқни айтганимнинг сабаби шу - кечирим сўрасин.
Озодлик: Юлдуз опа¸ бу қўшиғингиз қачон расман чиқади?
Юлдуз Усмонова: Мен энди кузроққа буни албом билан¸ чунки бу яра¸ айтаяпманку ҳали 20 йиллик эсдан чиққани йўқ эдида. Андиша қилганди. Лекин андишанинг отини қўрқоқ қўймаслик керакда. Агар қирғиз кечирим сўрамаса¸ мен сизга айтаяпман¸ менга қирғизнинг тўйи ҳам ҳаром¸ пули ҳам ҳаром¸ агар кечирим сўрамаса ўзбегимдан.
Озодлик: Бу қўшиғингизга клип олиш ниятингиз борми?
Юлдуз Усмонова: Йўқ. Агар кечирим сўраб ярашиб кетса¸ бу қўшиқ умуман албомга ҳам чиқмайди. Кераги ҳам йўқ. Не надо чтобы что то напоминала об этой войне. Одамларга жуда қийин. Сиз билан мен ачинаяпмиз¸ жавраяпмиз¸ лекин яшаган одамлар ҳали шокда. Улар психологик касал. Улар қонни кўриб ҳаммаси руҳий касал ҳозир¸ агар тушунсангиз.
Шу кунларда¸ айтаяпманку¸ мен ўзим ҳам депрессиядаман. Давлением чиқиб¸ бошқа қилиб чидай олмаяпман. Нима бўлди буларга? Ҳалиги кайф қилиб айтадиган қўшиқмас бу. Бу огоҳлантириш бўлди. Ҳеч ким уруш қилмаяпти. “Вой у унақа деган эди¸ бу бунақа деган эди”. 20 йил олдин ким нима деган эди? Ўзбек ëмон эди. Сарт дейсан. Сарт бўлиб сенга нима қилди¸ сарт? Алам қилгани шуда. Ўзбек кетса¸ ер кенг қоладими? Мана Ўзбекистон барака топсин. Шунча 200 мингта одамни қабул қилди бошини силаб. Нон бераяпти¸ ош бераяпти. Ҳарқалай бошини силаб ушлаб турибди ҳозир тишини тишига қўйиб. Осонми? Ўзининг ичидаги ололмай қолган аламини бу урушларга аралаштирмасин ҳозир.
Озодлик: Мана чиқиш йўли деяпсиз? Мана сиëсат билан шуғулланганман дедингиз. Агар улар кечирим сўрамаса¸ вазиятдан чиқиш йўли нима бўлади?
Юлдуз Усмонова: Кечирим сўрамаса¸ мен сизга яна бир марта айтаман¸ энг ëмон вариант¸ бугун индалмади ҳам дейлик¸ индамас ҳам. Чунки унутманглар Ўзбекистонда яхши дисциплина бор. Ҳақиқатан юртбошиси бор¸ дисциплинаси бор¸ бошида боши бор подада. Улар бошида боши йўқ пода. Кеча Бакиев ëмон эди. Ақаев ëмон эди. Эртага ҳали буни ҳам пайтава қилишади. Ким қирғизларни ҳозир жиддий қабул қилади? Авваламбор¸ ўзларини топиб олиши керак. Ким бўлгандан кейин боши¸ мана учинчи кучлар деяпти¸ лекин қирғиз газеталарида "ўзбекларга маданий уруш эълон қилайлик"¸ деган гапларни ҳам қандайдир учинчи кучлар келиб ëздими? Буни ўзбек ҳам¸ учинчи шахслар ҳам ëзгани йўқ. Қирғизлар ëздику буни. Шунинг учун баҳона топмасдан кечирим сўраса¸ жаврайди¸ жаврайди кечиради ўзбек. Ўзбек дегани шудир.
Озодлик: Юлдуз опа¸ кечирим сўрамаса¸ вазиятдан қандай қилиб чиқиш мумкин?
Юлдуз Усмонова: Кечирим сўрамаса¸ бугунмас эртамас¸ қўлидан келганча ҳамма ушлаб турибди. Мана бу ердаги қирғизистонликларни ўзларини қўриқламагандай қўриқлаб туришибди. Майли барака топишсин. Бизда қирғинбарот бўлмасин. Биз уруш истамаймиз. Кечирим сўраса¸ миллатда айб йўқ. Бола-чақада нима гуноҳ? Ëндириб¸ тирик одамларни ëндириб. Яна учинчи шахс ахтарса¸ унда билмадим. Ахтарма бошқа баҳона. Айтган одам айбдор эмас¸ гап ташиган одам айбдор¸ дейдию. Шунинг учун жавобгарлик барибир қирғизларга тушади¸ қандайдир мавҳум учинчи кучларга эмас. Шунинг учун кечирим сўрасин.