Линклар

Шошилинч хабар
03 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:13

Қирғизистонлик ўзбеклар референдумга борадими?


Бу саволга "ҳа" деб жавоб бераётган ўшлик ва жалолободликлар ҳам, "йўқ" деб жавоб бераётган суҳбатдошларимиз ҳам кўнгилларининг бир чеккасида келажакда вазият ўнгланишига, адолат қарор топишига умид сақлаётганларини яширмадилар.

27 июн куни Қирғизистонда бўлиб ўтиши кутилаётган референдумда мамлакат аҳолиси янги конституция бўйича овоз беришлари лозим бўлади.

Қирғизистон конституциясининг овозга қўйиладиган янги лойиҳаси мамлакатни президентлик бошқарувидан парламент бошқаруви тизимига айлантиришни кўзда тутади. Шунингдек,

Қирғизистон муваққат ҳукумати ўзини легитимлаштириш учун бутун умидини референдумга боғлаб турган бир пайтда оддий аҳолининг бу борадаги қандай фикрда?

Жалолободлик журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Абдумалик Шарипов:

- Энди бу референдум зарурат-да. Нима бўлган тақдирда ҳам референдумни ўтказиш керак. Қирғизистон ҳозир 7 апрел воқеаларидан кейин қонун доирасига келишимиз керак-да. Изоляцияда қолган давлатга ўхшаб қолдик. Шу изоляциядан тезроқ чиқиб, халқаро ҳамжамият олдида Қирғизистон тенг ҳуқуқли¸ мустақил давлатлигини кўрсатиши керак. Ҳозирги вақтли ҳукумат легитимлаштирилиб¸ конституция қай даражада яхши-ëмонлиги иккинчи масалага айланиб турибди. Референдумни тезроқ ўтказиб¸ сайловни тезроқ ўтказиб, Қирғизистонда барқарорлик вужудга келишига умид катта. Умид шундан.

Ўшнинг Увом мавзеида яшовчи Мамиржон Бадалов:

-
Бугун масжидда ҳам қатнашинглар, деб ташвиқот бўлди. Бизда ҳам қатнашайлик, деган таклифлар кўп бўлаяпти.

Озодлик: Сиз қатнашасизми?

- Қатнашаман деб турибман энди. Қатнашсам, тинчлик бўлиб кетармикан¸ давлатни таниб¸ унга ҳам бошқа давлатлар ëрдам қилиб тинчлик бўлармикан, деган умид билан қатнашмоқчиман. Ҳозирги ҳукумат мустаҳкамроқ ўтириб қолса¸ қонун устуворлиги бўлармикан, деган ниятлар билан қатнашмоқчиман.


Ўшлик Исмоилжон Мадраҳимов:

- Референдумгами? Ўзбекларга фойдаси йўғу бунинг. Қатнашсак-қатнашмасак, бўладиган референдуммасми бу. Фойдаси йўқ-да. Инсон ўзини алдамайдию. Ўзингизни алдаб, йўқ нарсага бориб келмайсиз-ку. Шахсан мен ўзим қатнашмоқчимасман. Давлатга ишонч йўқда. Кўп ўзбеклар қатнашмайди. Биринчидан¸ ҳозир уйидан чиққани қўрқади. Иккинчидан¸ бу референдумнинг ўзбек халқига фойдаси йўқ. Мана ҳозир маҳаллада активистлар билан юрибман. Кўпчилик ўзбекларнинг фикри шу - улар референдумда қатнашмайди.


Ўшнинг Турон шаҳарчасида яшовчи Улуғбек Жўраев:

- Ҳайронмиз энди. Биз қатнашсак ҳам, қатнашмасак ҳам, бизга фойдаси йўқ, деб билаяпман. Нимага деганда, у билан нима ўзгарарди? Ўзгаришга ўхшамаяпти-да. Ҳамма умидлар узилган. Кўчага чиқиб бемалол ишлай олмасак¸ қўрқув¸ тазйиқлар бўлса. Қани эди адолатли ҳукумат бўлиб, миллатчилик қилмасдан, ҳақиқат билан иш олиб борадиган ҳукумат устимизга келганда яхши бўларди, деган умидларни қилиб турибмиз энди. Ҳозирги ҳукуматдан умидим йўқ. Мисол учун, Ақаевни ëмон деб ҳайдаб ўрнига бошқа ҳукумат келди. Ҳаëтимиз ўнгланармикан десак¸ баттар бўлиб кетди¸ ëмонлашиб кетди. Яна бунисини ҳайдагандан кейин кейингиси яна ҳам баттар бўлади, деган ўйда турибман мен. Баттар бўлса бўладики¸ яхши бўлмаслиги кўпроқ.


Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида яшаган, айни пайтда Ўзбекистондан паноҳ топган қочқин Муҳаммадқодир Қорабоев:


- Референдумда мен қатнаша олмайман. Мен Ўзбекистонда юрибман қочоқ сифатида. Қирғизистонга ўтиш биз учун хавфли.

Озодлик: Ўшда бўлсангиз¸ қатнашган бўлармидингиз?

- Албатта қатнашардим ва янги конституцияни қўллардим.
XS
SM
MD
LG