Болакай яқинларининг илтимосига кўра, уни Анвар дея шартли исм билан атаймиз.
Анварнинг бувисига кўра, воқеа жорий йилнинг 8 июл куни Сирдарёнинг Гулистон шаҳрида содир бўлган.
- Воқеа шундай бўлган. Булар лагердан соат кундуз 12-1 ларда келишган. Кейин неварам¸ Илҳом деган боланинг аммасининг неваралари билан битта синфда ўқийди булар. Кейин буларнинг моллари кўчада юради ҳар доим. Кейин молларни излаб коттеж томонга боришган. У боланинг уйи коттежда. Бориб молни топгандан кейин ўртоқлари қочиб кетган молнинг орқасидан қувиб кетишган. Бу Илҳом неварамни ушлаб олган қўлидан. Уйи билан жиндайгина экан ораси¸ олиб кирган уйига. Кейин неварам бақириб йиғласа¸ оғзини бекитган. Бошига қўли билан шаппатилаб урган. Кейин шундай кирган ерда молхонаси турибди. “Олиб кириб ингичка ип билан қўлимни орқага боғлади. Кейин тўшак солди. Кейин шўртигимни¸ трусигимни ечди. Ўзиникини ечди. Йиғласам¸ оғзимни рўмолча билан боғлаб қўйди. Уни нима қилиб шундай энди... нима бўлгандан кейин чиқариб юбораëтганда “Уйингдагиларга ëки бирортасига айтсанг ўлдираман” деб айтди”¸ деди неварам¸ дейди Анварнинг бувиси.
Анвар икки кунгача содир бўлган воқеа ҳақида уйидагиларга индамаган. Орадан икки кун ўтгачгина Анварнинг бувиси воқеадан хабар топади. Анвар аввалдан Илҳомни танимаган, лекин унинг яшаш жойини эслаб қолган ва уйидагиларни Илҳомнинг уйига бошлаб борган.
Анварнинг бувисига кўра, улар дастлаб бу воқеани мусулмончилик, ўзбекчиликка тўғри келмайди¸ дея оммага ошкор қилмасликни маъқул топишган.
Бироқ Илҳомнинг қариндошлари Анварнинг оиласига босим ўтказа бошлагач, бу ҳақда ички ишлар идораларига мурожаат қилишган.
Воқеани ўрганаётган “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё бўлими фаоли Исроил Ризаевга кўра, айни пайтда Илҳом Мирзакаримов 9 ёшли Анварни зўрлаганликда айбланиб ҳибсга олинган.
- Гулистон шаҳрида яшовчи 21 ëшли Мирзакаримов Илҳомнинг бу жиноятни амалга оширганлиги фош бўлиб туриб¸ дарҳол булар ички ишлар органларига мурожаат қилишган. Ички ишлар ходимлари буларни дарҳол ҳибсга олиб туриб жараëнлар бошланган. Ҳалиги болакайда экспертиза ўтказдирилган. Экспертиза хулосалари бўйича зўрлаш аломатлари топилган. Ҳозир бу жиноятни содир этган Мирзакаримов Анвар Ховос туманидаги 13-тергов ҳибсхонасида сақланмоқда ҳамда тергов ишлари кетаяпти, дейди Исроил Ризаев.
Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳали тергов тугамагани боис , воқеа тафсилотларини матбуотга ошкор қилиш мумкин эмаслигини таъкидлашди. Бу воқеа ҳақдаги хабарнинг норасмий манбалар¸ хусусан Ҳаракат интернет сайтида чоп қилингани Ўзбекистон ҳуқуқ идораларининг педофилия билан боғлиқ вазиятни "кўрпа тагига ташлаб қўйиш" истагида эканидан берилган билвосита даракдир.
Исроил Ризаевга кўра, айни пайтда Анварнинг яқинлари уларга нисбатан Мирзакаримовлар оиласи томонидан босим бўлаётгани ҳақида шикоят қилишган.
- Жиноят содир этган йигитнинг яқин қариндошлари икки-уч марта келишиб таъсир ўтказган экан. Катта суммадаги пуллар таклиф этишибди. Қолаверса “Ўғлингизга айтингки¸ аризасида бошқа Илҳом деган бола эди” деб ëзиб берсин деган ва шунга ўхшаш тазйиқлар бўлаяпти дейишди, дейди Исроил Ризаев.
Бу ҳолатларни тасдиқлаган Анварнинг бувиси ишни бости- бости қилиш учун уларга Анварнинг қариндошлари пул таклиф қилишганини айтади.
- Икки миллион пул берамиз¸ деди. Шунақа гаплар бўлди, дейди Анварнинг бувиси.
Анварнинг яқинларига кўра, Илҳом Мирзакаримов педофилияда айбланаётган бўлса-да, унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) ва 120-моддаси (Бесоқолбозлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Педофилия билан боғлиқ ҳолатларни ўрганган мустақил журналист ва ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановга кўра, Ўзбекистон қонунчилигида педофилия жинояти ўз аксини топмаган.
- Педофилия¸ деган халқаро термин бор. Бу вояга етмаган шахсларнинг зўрланиши¸ дейилади. Бу бўйича халқаро ҳуқуқий нормалар ҳам мавжуд. Лекин Ўзбекистон қонунчилигида педофилия¸ яъни вояга етмаган болани зўрлаш¸ деган тушунча йўқ. Чунки ҳамма мамлакат қонунчилиги миллий менталитетидан¸ халқ руҳиятидан келиб чиқади. Ўзбек миллий менталитетига нисбатан олиб қарайдиган бўлсак¸ бунақа воқеаларни ошкор қилиш жуда камдан-кам бўлади. Лекин афсуски бунақа ҳодисалар барибир бор. Ўтган йил¸ исми шарифини айтишим шарт эмас¸ ўзининг отаси 4 яшарли болани наркотик чекиш оқибатида зўрлаб қўйгани ҳақидаги материал билан шуғулландим. Юқорида айтганимдай¸ менталитет нуқтаи-назаридан оила вакиллари¸ хонадон қариндошлари бунақа воқеаларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига билдиришмайди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам бунақа материалларни жамоатчиликка чиқармасликка ҳаракат қилишади. Руҳий хасталар ўртасида¸ қанақадир наркоманлар¸ неполноценний оилаларда бунақа педофилия билан боғлиқ фактлар Ўзбекистонда жуда ҳам кўп учрайди. Ўтган йилларда¸ олдинги йилларда биз бунақа ҳодисалар билан шуғулланганмиз. Афсуски буларни жамоатчиликка ëритиш имконияти йўқ, дейди Абдураҳмон Ташанов.
Тошкентлик собиқ адвoкат Рустам Тўлаганов педофилия билан боғлиқ бир қанча ишларда ҳимоячи сифатида иштирок қилган. Собиқ адвакатга кўра, мамлакатда кейинги пайтда бу каби ҳолатлар кўпаймоқда.
- Оржоникидзе райони бор эди. Ҳозир Қибрай бўлган. У ерда 4 яшар қизчани зўрлаб ўлдириб кетган эди биттаси. Кейин ўзимизнинг Юнусобод районида бўлган битта воқеа. Энди у дўконига келган кичкина қизчани бутунлай ечинтириб уни кўрган. Уни қамаб юборганмиз. Ҳозир жуда ҳам кўп бўлаяпти бу нарса, дейди Рустам Тўлаганов.
Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда 16 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилиш ҳолатлари йилдан-йилга ошиб бормоқда.
Тошкент шаҳар прокуратурасининг Фарғона.ру сайти эълон қилган ҳужжатида қайд қилинишича, 2007 йили мамлакат бўйича бу турдаги жиноятлар сони 197 тани ташкил қилган бўлса, 2008 йили бу рақам 214тага яъни 8, 6 фоизга кўпайган. Педофилия жиноятларига оид кўрсаткичнинг ҳам айни рақамларга қўшилгани айтилади.