Картошка аксар ўзбек оилаларининг асосий емаги экани сир эмас. Шу боисдан бўлса керак, Ўзбекистон расмийлари жорий йилда мамлакатда етиштириладиган картошка ҳосилини 2 миллион тоннага етказишни режалаштирмоқда.
Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи Садрохун Сўпиев бу йил томорқасидан олган картошка ҳосили уч қоп бўлди.
Садрохун ака уч қоп картошка оиласи эҳтиёжини қопламаслиги ва қолганини бозордан олишга тўғри келишини айтади.
- Икки сотих картошка экканман. Бу йил яхши бўлмади иссиқ бўлиб. Бизда жуда ëмон иссиқ бўлди. Уч қопча чиқди. Кам бўлди-да. Қолганини сотиб оламиз энди. Шу яна бир-икки қоп сотиб оламиз-да, валлоҳу алам. Сотиб олмасак, баҳоргача тугаб қолади бу, - дейди Садрохун Сўпиев.
Ўзбекистонда аҳоли одатда ўз томорқасида камдан-кам ҳолатларда кечги картошка етиштиради.
Бу иш, асосан, фермерлар зиммасида бўлиб, улар кечги картошкани экишни шу кунларда тугатишди.
Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, кечки картошка учун 80 минг тонна маҳаллий уруғлик, шунингдек, картошка ҳосилдорлигини янада ошириш, навларни янгилаш мақсадида Голландиядан келтирилган 10 минг тонна супер элита уруғи ишлатилди.
Ўзбек деҳқони "бу йил нима эксам экан, қайси сабзавотнинг бозори чаққон бўлар экан?" деган савол жавобини аниқ билмагани боис бу соҳада таввакалчилик қилиши маълум.
Қашқадарёлик фермер Акмал Элмуродов картошка яхши даромад келтирмагани сабабидан уни экмаслигини айтади.
- 2008 йилда экканман. 10-15 феврал ўртасида бир гектар жойга қўлда экканман. Ҳосил 17-20 тонна ўртасида бўлди. Ҳосил жуда оз. Бозорга чиққанда картошка бирдан ириб кетаверар экан. Азот бермасангиз¸ 10 тонна ҳам чиқмас экан. Азот бераверсангиз¸ мана шунақа ириб кетаверар экан. Бозорда ҳам ҳеч ким олмас экан уни. Ундан кейин сабзи экдим. Сабзи ҳосили яхши бўлар экан. 100 тоннагача берар экан. Гектарига 50-60 тоннагача берар экан. Мен жуда кўп баракат топдим. Бозорларда ҳам сабзини тўйларга¸ бошқаларга зудлик билан олар экан, - дейди Акмал Элмуродов.
Соҳа мутахассислари картошка нисбатан салқин ва қумлоқ ерларда экишни тавсия қилади. Шу боис картошка кўпроқ Тошкент, Самарқанд, Фарғона вилоятларининг тоғолди ҳудудларида яхши ҳосил беради.
Хоразм, Қорақалпоғистон, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида ернинг мелиоратив ҳолати ва об-ҳаво шароити тўғри келмагани боис бу минтақаларда картошка серҳосил бўлмайди. Хоразм ва Қорақалпоғистонда тупроқнинг шўрланиши ҳамда сув тақчиллиги муаммо бўлса, Фарғона водийсида ерости сувларининг кўтарилиб кетиши натижасида захланиш муаммоси бор.
Хоразмлик собиқ фермер Отаназар Ортиқовга кўра, бугунги кунда аксар фермерлар деҳқончилик борасида билимсизлиги боис ернинг мелиоратив ҳолатини ўрганмасдан ҳам картошка экишади. Отаназар ака фермерлик қилган пайтларда умуман картошка экмаган.
- Картошканинг мутахассиси эмасман ва картошка экиш технологиясини билмайман. Бундан ташқари, ер қаттиқ¸ шўрланган. Бу картошкани қирқиб ташлайди. Томорқага ўзимизнинг рўзғоримиз учун экамиз¸ лекин бу йирик бўлмайди. Майда-майда бўлади. Ҳеч бир сабабларини ўргана олмадик. Гўнг солиб кўрдик¸ ўғит бериб кўрдик. Бизни, асосан, картошка билан Бухоро¸ Самарқанд¸ Сирдарë¸ Сурхондарë таъминлайди. Бизда картошка экадиган катта далалар йўқ. Одамлар ўзлари учун экади¸ лекин бир сезондан чиқарадиган картошка олиши қийин. Уч-тўрт йил олдин Германиядан¸ Голландиядан уруғларини олиб келиб экишди. Унда картошка бир йил яхши бўлди. Лекин яна майдалашиб кетди. Мен ўйлайман¸ бизнинг деҳқонларимиз ерни севмайди. Деҳқонлар билимсизлиги¸ тажрибасизлиги туфайли ерга яхши ишлов бера олмайди, - дейди Отаназар Ортиқов.
Собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистонда етиштирилган картошка ҳосили аҳоли эҳтиёжининг атиги 30 фоизини қопларди. Картошкага бўлган талабни қондириш учун асосан Россия ва Болтиқбўйи республикаларидан кеч кузда темир йўл орқали келтириларди.
ЎзА агентлигининг ёзишича, мустақиллик йилларида аграр соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар натижасида аҳолининг картошкага бўлган эҳтиёжи тўла қопланаяпти.
Фарғоналик Маъруфжон Абдураҳмонов эса Ўзбекистонда етиштирилган картошка ҳосили аҳоли эҳтиёжини тўла қоплай олмаётганини, масалан, Фарғона бозорларини Қирғизистондан келтирилган картошкаларсиз тасаввур қилиш қийинлигини айтади.
- Мен ҳали Ўзбекистонда¸ хусусан олганда, Фарғонада ўзини ҳали ўзида экилган картошка билан таъминланганлигини эшитганим йўқ. Доим бозорга борсангиз¸ бошқа жойдан келтирилган картошкалар бўлади. Бизнинг Фарғонада асосан Сўхда¸ Фарғона шаҳрининг ëн атрофидаги қишлоқларда етиштирилади. Яна сезиларли бир қисми Қирғизистоннинг Новқатидан ҳам келади. Бозордаги нарх-наволарнинг барқарор бўлиб туришида Новқат томондан келтириладиган картошкаларнинг ўрни алоҳида. Агар Новқатдан вақтинча тўхтаб қоладиган бўлса¸ бозордаги нарх-наволарнинг сезиларли даражада кўтарилганини биз ўзимиз кузатганмиз, дейди Маъруфжон Абдураҳмонов.
Мустақил кузатувчи Комрон Алиев эса Тошкент бозорлари Тожикистон билан Хитойдан келтирилган мева ва сабзавотлар билан тўла эканлигини айтади.
- Бир вақтлар картошка кўплаб миқдорда Россиядан келтирилар эди. Ҳозир бозорга кирсангиз¸ Хўжанддан турли сабзавот маҳсулотлари¸ айниқса ўрик¸ бодомга ўхшаган нарсалар олиб келинади. Картошка ҳам улардан келади. Хусусан, Тошкентдаги Олой бозорида кўпроқ Хўжанд томондан келган деҳқонлар савдо қилишади. Менинг шахсий кузатувларим бўйича кўпроқ сабзавотлар¸ мевалар Хитойдан ҳам олиб келинади. Бозорга кирсангиз¸ фақат Хитойдан келтирилган саримсоқ сотилади. Нок¸ узум фақат Хитойники сотилади. Дастурхонга қўйиладиган сара меваларнинг ҳаммаси Хитойдан келтирилган бўлади. Картошкадан тортиб сабзи-пиëзгача яхшигина қисми Хитойдан келтирилади, дейди Комрон Алиев.
Расмий маълумотларга кўра, 1990 йили Ўзбекистонда аҳоли эҳтиёжи учун 300 минг тонна картошка етиштирилган бўлса, бугунга келиб кўрсаткич 1,5 миллион тоннадан ошади. Йил охиригача эса қарийб 2 миллион тонна картошка етиштириш режалаштирилаяпти.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тожикистон расмийлари 2011 йилнинг баҳоригача Ўзбекистонга картошка ва буғдой экспортини таъқиқлади.
Айни пайтда ўзбек-қирғиз чегарасининг ёпиқ қолаётгани боис Фарғонани картошка билан таъминлашда ҳисса қўшаётган қирғизистонликларнинг ҳам йўли қирқилган.
Бугун Ўзбекистон бозорларидан картошкани 400-500 сўмга сотиб олиш мумкин, қиш ойларида картошка нархи одатда 1500 сўмгача чиқади.