Суяги қотмаган болалар қандай пахта теради?
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида меҳнат қилаётган асли наманганлик Исроил Ўзбекистонда пахта мавсумига тайёргарлик бошлангани ҳақида эшитиб, яна болалар пахта теримига жалб қилинишидан хавотир билдиради.
- Кеча Ўзбекистон пахта теримига тайëргарлик¸ шийпон далаларини ремонт қилиш тўғрисида эшиттириш бўлдию. Болаларни 100 фоиз олиб чиқишади. Бу мажбурий. “Бизда болалар олиб чиқилмайди” деб айтиладию бу бўлмаган гап. Пенсионерларнинг пенсиясини¸ болаларнинг пулини бермасдан пахта теришга боришга мажбур қилишади.
Озодлик: Сизнингча¸ болаларни пахтага олиб чиқиш яхшими ëмонми?
- Албатта ëмонда. Энди болаларнинг меҳнати лаëқати бори бор¸ йўғи бор. 8-9 синфларнинг суяги қотган дейлик. 1-синфларни олиб чиқаяптию. Буни қандай тушуниш мумкин¸ дейди Қозоғистонда меҳнат қилаëтган Исроил.
Ҳақиқатни айтса бўларкан-ку
Самарқандлик Холисбек "Ёшлар" телеканалининг икки журналисти Саодат Омонова билан Малоҳат Эшонқуловаларнинг матбуот анжумани ўтказиб телеканалда маҳаллийчилик, давлат пулларини ўзлаштириш ва таъмагирлик ҳолатлари авж олаётгани ҳақидаги баёнотларини жасорат деб баҳолайди.
- Кеча Озодлик радиосида Ëшлар телеканалининг икки таниқли журналисти Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқуловаларнинг матбуот анжумани ўтказгани ҳақидаги хабарини эшитиб жуда ҳам тўлқинланиб кетдим. Бу мен учун кутилмаган бўлди. Бу икки журналистнинг жасоратига қойил қолиб гапираяпман. Уларнинг жасорати бошқа мудроқ журналистларни уйқудан уйғотиб юборса дейман. Масалан шу пайтгача бунақа муаммолар ва иллатларни юқоридан кўрсатма бўлмасдан кўтармас эдилар. Икки журналистнинг матбуот анжумандиа айтган гаплари ҳақиқатан жасорат. Буларнинг телевидениеда адолат ўрнатиш курашларига муваффақият тилаб қоламан. Сизлар ҳеч қандай тазйиқ ва босимлардан қўрқмай курашни давом эттираверинглар¸ дейди самарқандлик Холисбек.
Бўрига ўхшаб эшикма эшик юрибман
Қашқадарёнинг Нишон тумани Самарқанд фуқаролар йиғинида яшовчи 51 ёшли Бўрон Эшпўлатов уч йилдан буён бошпанасиз яшаётганини, турар жой ўрни сўраб ёзган аризаларини туман мутасаддилари натижасиз қолдираётганини айтади.
- 2007 йил оилам билан ажрашганман. Шундан бери уйим ҳам йўқ¸ жойим ҳам йўқ. Мана уч йилдан бери кўчама кўча юраман ҳеч ким сўрамайди мени.
Озодлик: Бўрон ака¸ қаерда яшайсиз?
- Яшаш жойим йўқ. Борай десам оғайним ҳам йўқ¸ ота-онам ҳам йўқ. Бир жойларга бориб одамларнинг молини ҳайдаб ишини қиламан. Чой-пой беради. Яна у ëққа¸ бу ëққа бораман. Лўлига ўхшаб эшикма эшик юрибман. Умуман участка ололмаяпман. Катталарга чопаман¸ у ëққа чопаман ҳеч бирортасини тополмаяпман. Беш йил олдин ариза берганман. Яқинда ҳам бердим. Бирортаси сўрамайди¸ бир нарса ҳам қилмайди.
Озодлик: Жой ўрнини берадиганлар сизга нима сабаб кўрсатишди?
- Мен бордим. Улар шу отангга бор¸ энангга бор. Участка берса¸ мен бирорта уй қиламан. Яшашим керак қишда. Мана қиш келаяпти. Уйимни умуман бериб чиққанман.
Озодлик: Болаларингиз ҳолингиздан хабар олишмайдими?
- Умуман хабар олишмайди. Кўчама кўча сарсон бўлиб юрибман. Қишда ëтадиган жойим йўқ. Ўлиб кетаманда¸ дейди қашқадарëлик Бўрон Эшпўлатов.
Ҳамма ёқни зах босаяпти
Наманган шаҳридан қўнғироқ қилган Назар Солиҳ шаҳардаги кўплаб уйлар зах боис шикастланаётгани ҳақида хабар қилади.
- Наманган шаҳридаги ички маҳаллаларнинг кўп жойларини зах босиб кетган. Мустақилликнинг бошларида Наманган шаҳрига туташ Свердловск¸ Ленинград ва Партсъезд колхозларининг шаҳарга туташ жойларини участка қилиб беришган. Ўша пайтда ариқлар¸ зовурлар ҳаммаси кўмилиб кетган эди. Ҳозир шаҳар территориясидаги асосий ҳовлиларнинг ички қисмлари захдан емирилиб йўқ бўлаяпти. Мутасадди раҳбарлар шу ҳақда ўйлаб кўришса бўлармикан.
Озодлик: Бу қанчалик зарар бераяпти ўша турар жойларга?
- Қурби етган инсонлар ердан 1-1¸5 метр фундамент кўтариб қайтадан тиклаб олишаяпти уйларини. Қурби етмаганларники авария ҳолатига бориб қолаяптида. Йилда икки-уч марта ремонт қилган билан кўп уйлар синчли. Чириб номаълум ҳолатга бориб қолаяпти. Яшаш шароитига хавфли ҳисобда¸ дейди наманганлик суҳбатдош.
Нимага қўполлик қиласиз?
Америкада яшовчи асли ўзбекистонлик Феруза Тошкент шаҳрида болалари билан саёҳат қилиб юриб мутасаддиларнинг қўпол муносабатларига дуч келганини айтади. Америкадаги мулойим муносабатлардан сўнг Ўзбекистондаги қўполликлар оғир ботар экан¸ дейди Феруза Озодликка қўнғироқ қилиб:
- Биз болаларимизни ўтмишимиз¸ тарихимизни ўрганишсин деб Қатағон қурбонлари хотираси музейини кўрсатишга олиб келган эдик. Ўзимиз Америкада яшаймиз. Кирганимизда 4 яшарли боламизнинг қўлидан тута олмай қолдик ва боламиз югуриб кетди. Кейин музейнинг директори “Эпласанглар туғинглар болани. Ҳозир мен президентни кутиб олишим керак. Ҳамма жойни нима қилаяпти” деб жанжални бошлаб юборди. У болаку. Унинг қўлидан ушлаб тушунтира олмасак унга. Билет олаëтганимизда бизга ҳеч ким ҳеч нарса дегани йўқ. Масалан “Фалон ëшгача бўлган болани киргизмаймиз. Мумкин эмас” деб айтиши мумкин эдику. Кейин музей директори “Сизлар соат 1 дан 2 гача киргансизлар. Обед пайтида киргансизлар” деб баҳона топди. Биз энди кирган бўлишимизга қарамасдан бизларни чиқариб юбормоқчи бўлди. “Исмингиз нима?” деб сўрасак¸ “Бахтиëр Ҳасановман. Президент аппаратида ишлайман” деб гувоҳномасини кўрсатди. “Витриналарга қўлларини теккизаяпти. Яна тозалашимиз керакми? Президентни кутиб олишим керак мен. Шу аҳволда кутиб оламанми?” деб дўқ қилди. “Шуни мулойимроқ қилиб тушунтиришнинг иложи йўқмиди?” десак¸ умуман бақириб ташлади. Кейин чиқиб кетдик музейдан. Америкада музей у ëқда турсин магазинга кирсангиз ҳам “Ассалому алайкум. Хуш келибсиз” деб жилмайиб кутиб олишади. Бу ерда ҳамма афтини бузиб¸ кўриниб турибди¸ нимагадир тайëрланишаяпти. Бизга обслуживат қилгиси йўқ. Гид қизга ҳам “Илтимос инглиз тилида гапириб беринг. Болалар инглизча билишади. Буларга инглиз тилида қулайроқ тушуниш. Америкага борса¸ ҳаммага айтиб беради” десак ҳам “Йўқ¸ сизлар она ватанингларга келдинглар. Ўзбекча гапириб берамиз” дейишди. Болалар ҳам безор бўлиб “Шуми Ўзбекистон?” дейишди¸ дейди Феруза.
********************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!