1982 йили Салмон Аҳмад она ватани Покистонда илк саҳнага чиққан пайтда 19 ёшда бўлиб, тиббиёт факултетининг талабаси эди.
Бу пайтда у АҚШдаги олти йиллик муҳожиратдан эндигина қайтган пайти эди. Аҳмад ўзига электр гитара харид килиш учун етарли маблағни топиш мақсадида Америка ресторанларида фаррош, газета тарқатувчи бўлиб ишлашига тўғри келганини айтади.
Покистоннинг бўлғуси рок юлдузи ўз ижодини Лаҳордаги талантлар шоусида Van Halen рок гуруҳида қўшиқ куйлашдан бошлади.
Ўша кунни хотирлар экан, Аҳмад кутилмаганда саҳнага бостириб кирган соқолли ёш йигитлар гуруҳини эслайди. Улар, Аҳмадга кўра, “Толибон”нинг илк вакиллари, яъни ўзларини мусиқа полицияси деб атаган сохта гуруҳ бўлиб, аслида исломий экстремистик талабалар билан маҳаллий диний партиялар ҳамкорлигидаги бир гуруҳ бўлган.
Салмон Аҳмад бу экстремистларнинг айримлари концерт залида бўлган аёлларнинг устига бурқа ва чодирларни отганини эслайди. Аҳмаднинг айтишича, соқолли талабалардан бири саҳнага югуриб чиқиб, унинг электр гитарасини тортиб олган ва уни шу даражада уриб синдирганки, кейинчалик гитарани тузатишни умуман иложи бўлмаган.
Салмон Аҳмад айни дақиқалардан бошлаб ўзининг бутун ижодини “нафрат мафкураси”га қарши деб эълон қилди.
- Толибон ва унинг исломий қарашлари аслида бу Ислом эмас. Ислом бегуноҳ аёллар, болалар ва эркакларни ўлдиришни ўргатмайди. Ислом худкушликни ўргатмайди. Бу ҳаром. Ўша вақтдан буён толибларнинг зўравонлик стратегияси давом этиб келмоқда. Мен аёлларни тобе қилиш, қиз болалар мактабларини вайрон қилиш, мусиқачиларни ўлдириш каби айни турдаги тафаккур билан мафкурани қандай қилиб уйғунлаштириш мумкинлигига ақлим етмайди. Нафрат мафкураси, терроризм мафкурасига исломда ўрин йўқ. Мен буни айтишдан чарчамайман, дейди Салмон Аҳмад.
Толибон вакиллари Аҳмаднинг қимматбаҳо гитарасини синдирганидан сўнг, у Покистонда яширин рок гуруҳини шакллантирди. У “тасаввуф роки”нинг янги кўринишини яратиш мақсадида ғарбона рокни тасаввуф шеърияти ва сирли мусиқаси билан уйғунлаштиришни мақсад қилди.
У дастлаб Покистон ва Жанубий Осиёда машҳур бўлган “Vital Signs” мусиқий гуруҳида гитарачи бўлиб фаолият кўрсатди. Кейинчалик ўзининг "Junoon "шахсий гуруҳини ташкил қилиб, миллионлаб компакт-дискларини сотди.
Салмон Аҳмад Жанубий Осиё, Яқин Шарқ, Хитой, Япония ва Ғарбда юз минглаб мухлислар олқишида лиқ тўла стадион ва концерт залларида чиқишлар қилди.
2007 йилда Ослода Салмон Аҳмад покистонлик мусиқачилар орасидан биринчи бўлиб Нобел мукофотига сазовор бўлди.
Аҳмадда мусиқага қизиқиш болалигидаёқ пайдо бўлган. Аниқроғи, Лаҳордаги тўйлардан бирида тасаввуф хонандаси Қаввалийнинг “Оллоҳ ягонадир” қўшиғини тинглаган пайтда унда айни қизиқиш уйғонган.
Аҳмад ўзиниг таржимаи ҳолини “Рок-н-ролл жиҳод” китобида тасвирлади. Ушбу китоб жорий йилда АҚШда нашр қилиниб, унда тасаввуфнинг Аҳмад ҳаётидаги беқиёс ўрни ва Лаҳорнинг 4000 йиллик бой маданий тарихи баён қилинади.
- Мен ушбу китобда ҳикоя қилганимдек, санъат ва маданият одамни бахтли қилибгина қолмай, унинг бу соҳадаги билимларини оширади, деб ҳисоблайман. Жон Леннон, Боб Дилан, Боб Марли, Боб Гелдоф ёки ислом дунёсидаги 17-асрда яшаб ижод қилган сўфий шоир Бобо Булхай Шоҳ, таниқли тасаввуф шоири Мавлоно Румий ёки Амир Хисров - улар нафақат шоир, балки жамият онгини ўсишига хизмат қилган инсонлар эди. Улар ҳар доим экстремизмга қарши чиқишлар қилганлар. Бу айни мен айтмоқчи бўлганим, яъни санъаткорларнинг жамият ислоҳотларига кўмаклашишда ўзига хос роли бор, дейди Салмон Аҳмад.
1975-1981 йилларда Аҳмаднинг отаси Америкадаги авиакомпаниялардан бирида ишлагани боис, улар Ню Йоркда яшаган пайтда Аҳмад ғарбнинг Led Zeppelin ва Van Halen каби рок гуруҳлари билан танишди.
Бироқ у Покистонга қайтиб ўзининг мусиқага бўлган қизиқишини бошқалар билан баҳам кўришни хоҳлаган пайтида у севган ва билган мамлакати “диний экстремизмдан бўғилиб”, “қора”га айланиб улгурганига гувоҳ бўлди.
Аҳмад 1977-1988 йиллар давомида мамлакатни бошқарган, “маданиятга қарши уруш” олиб борган генерал Муҳаммад Зиё-ул-Ҳақ режимини қоралайди.
- Мен генерал Муҳаммад Зиё-ул-Ҳақнинг ҳарбий диктатура даврида улғайдим. Генерал Муҳаммад Зиё-ул-Ҳақ АҚШ ва Ғарбнинг истеҳзоли иттифоқчиси эди. Шунингдек, у диний экстремист ва хурофатчи эди. У Покистонни бошқарган 11 йил мобайнида диний экстремистлар ва хуруфотчиларни қўллаб келди. Бу даврда радио ёки телевидине орқали хоҳлаган мусиқани ижро қилиш таъқиқланган ҳарбий диктатура ҳукмрон эди. У Покистон маданияти ва жамиятини йўқ қилди. У маданият ва санъатни бўғиб ташлади, дейди Салмон Аҳмад.
Аҳмад урду ва пушту тилига таржима қилинган китобиниг Покистонда тарқатилиши мамлакат маданият ва санъатини диний фундаменталистлар ҳужумидан ҳимоя қилишда аҳолига кўмаклашишига ишонади.
- Бу ҳақиқатдан ҳам жуда муҳим, биз мамлакат бошчиларининг хурофатчилар ва экстремистларни қўллаш сингари аввалги хатоларини такрорламаслигимиз зарур. Покистон учун позитив қарашлари бўлган мамлакатдаги ёзувчи, докторлар, ўқитувчилар, санъаткорлар каби фуқаровий жамиятни қўллаш вақти келди. Нафақат ғарб, балки анъанавий ва замонавий маданиятни уйғунлаштирган улкан маданиятга йўл бериш лозим. Покистонда хурофотчи, экстремист ва террорчиларга жой йўқ, дейди Салмон Аҳмад.
Покистондаги кўплаб диний консерваторлар Аҳмаднинг тасаввуф ва ғарб роки борасидаги фикрлари ва ҳукуматнинг коррупциялашган амалдорлари ва диний арбоблари борасидаги ошкора фикрларини қўлламаяптилар.
Сўнгги ўн йилликда Покистонда “мусиқа исломга зид” деб ҳисоблайдиган диний уламолар сони ошди. Айни ҳолат Аҳмаднинг Покистон бирлиги ва маданиятининг келажаги учун кураш борасидаги фикрларини очиқлашига сабаб бўлди.
- Агар жамиятда экстремизм мавжуд экан, халқ бирлашмайди. Халқ бўлинади. Шиа – Суннийлар ёки Балучи- Шиндҳилар ўртасидами ёки ўнг ва сўлларми, исломий тил ва маданиятини асир қилган террорчилар ўртасидами - бўлиниш бўлади. Шунинг учун биз террорчилардан озчиликни ташкил қилувчи мусулмон жамоаларига маданият ва тилларини қайтариб олишимиз лозим. Одамлар экстремизмга қарши курашда бирлашишлари шарт, дейди Аҳмад.
Салмон Аҳмад тасаввуф Покистондаги мусиқага қарши бўлган экстремистик кучларга нисбатан қарши курашда хизмат қилиши лозимлигини айтиб, бу курашда орқага чекинмаслик шарт, деб ҳисоблайди.
- Мени кўп марта ўлим таҳдиди билан қўрқитишган. Икки йил аввал Кашмирнинг Шринагарида илк рок концертимни берган чоғимда жанггарилар Агар Шринагарга борсам, мени отиб ўлдиришларини айтишди. Лекин мен тушундимки, агар уларнинг таҳдид ва босимларига енгилсам, улар ғолиб чиқади. Шунинг учун мен ҳеч қачон уларга бош эгмадим. Табиийки, мен бирор жойга бормоқчи бўлсам, хавфсизлигим борасида чоралар кўраман. Қолаверса, барчаси Оллоҳ қўлида, дейди Аҳмад.
Салмон Аҳмад мусиқа билан шуғулланишдан ташқари БМТнинг “Эзгу ният элчиси” сифатида фаолият кўрсатиб, кам таъминланган покистонликлар учун ғарбнинг рок юлдузлари иштирокида хайрия концертлари уюштиради.
Шунингдек, Аҳмад рафиқаси Самина билан биргаликда Ню Йоркда шарқ билан ғарб ўртасидаги маданиятлараро тушуниш ва ҳамкорликка бағишланган “Салмон ва Самина глобал соғламлаштириш ташаббуслар ташкилоти”ни ташкил қилишган.