Олмаотада учинчи давлатдан бошпана олишни кутаётган ўзбек қочқини, тошкентлик Шерзод Шерназаров уч кун ичида Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкин.
Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Шерзоднинг рафиқаси Хурсана Шерназаровага кўра, Олмаота суди 2 май куни эрини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш бўйича қарор чиқарган.
- Суд бўлди. 2 май душанба куни қилишибди. Бизларда байрам куни эди. Ўшанда судини ўтказишибди. Хўжайиним суд залидан телефон қилиб айтдиларки, “Экстрадиция суди қилди мени. Менга уч кун муҳлат беришди. Ўша уч куннинг ичида мен обжаловат қилишим керак экан” дедилар. Ҳозир изоляторга олиб кетиб қолишди. Ҳозир ўша ерда эканлар. Прокурор решение қилади¸ деди. Ҳозир у кишини хоҳлаган пайтда жўнатиб юборишлари мумкин¸ Ўзбекистонга қайтариб юборишлари. Бугун-эрта деб нима қилишмаяптию, лекин прокурор решение чиқарса, шунақа хавф бор дейишди. Ҳозир прокурорнинг решениесини кутишаяпти, деди, Хурсана Шерназарова.
Хурсана Шерназаровага кўра, 28 апрел куни Олмаота Ички ишлар департаменти ходимлари, ўзи ва эрини ҳужжатларни текшириш мақсадида чақиртириб, кейин эрини олиб қолиб, суд қилишган.
Аввалроқ Олмаота суди Шерзод Шерназаровнинг қочқинлик мақоми берилиши сўровини рад қилган эди.
Олмаотадаги қочқинлар ишини ўрганаётган ҳуқуқ фаоли Денис Живагога кўра, Шерзод Шерназаров Ўзбекистон сўровига кўра, ҳибсга олинган.
- Айни пайтда унинг экстрадиция қилиниш хавфи мавжуд. Чунки у айнан Ўзбекистон томонининг сўрови бўйича ушланди. Ҳозирда биз унга қочқинлик мақоми берилиши рад қилингани бўйича ишлаяпмиз. Лекин бизнинг экстрадиция бўйича суд ишига аралашишга ҳаққимиз йўқ. Биз шуғуллаётган жараён бўйича уни яна бир ой ушлаб туришга эришдик. Бироқ экстрадиция хавфи сақланиб қолади, дейди Денис Живаго.
Хурсана Шерназаровага кўра, эри иккинчи гуруҳ ногирони, бир кўзи кўрмайди. Асли тошкентлик, Ўзбекистонни тарк этгунга қадар Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшаган Шерзод¸ унинг рафиқаси Хурсананинг айтишича¸ соқол қўйгани ва намоз ўқигани учун таъқибга учраган ва тазйиқлардан қочиб ўтган йилнинг феврал ойида Ўзбекистонни ташлаб кетишга мажбур бўлган.
- Хўжайинимга хавф бўлгани учун кетишга мажбур бўлган эдик-да. Ҳуқуқ-тартибот органларидан, безор қилишди, кўчадан ушлаб кетиб ҳар хил саволлар бериб, издеватся қилиб, мана шунақа қилишарди. Масжидлардан олиб кетиб, хуллас қўйишмасди. Уйга ҳам келишарди. Соқол қўйиб юрардилар. Масжидга чиқиб турардилар. Аввал ҳеч қанақа рўйхатда ҳам турмасдилар. Намоз ўқиб, соқол қўйгандан кейин рўйхатга олиб қўйишди, дейди Хурсана Шерназарова.
Хурсана Шерназаровага кўра, эри аввал қамалмаган, бироқ айни пайтда тақиқланган диний оқимларга аъзолик ва конституцион тузумга тажовузда айбланиб, халқаро қидирувга берилган.
Қозоғистондаги ўзбек қочқинларини қутқариш қўмитаси вакили Аҳмад Ийсо¸ Шерзод Шерназаровнинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши унинг ҳаёти учун хавфли¸ деб ҳисоблайди.
- Агарда Шерзод Ўзбекистонга экстрадиция қилинса, унинг аҳволи жуда ҳам оғир ҳолатга тушиши мумкин. Чунки бундан олдин экстрадиция қилинган қочқинларни ҳам 10 йиллаб, узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида бутун дунë хабар топди. Агарда Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистондаги ҳолатдан, маҳбуслар ҳолатидан, диний маҳбуслар билан бўлган ҳолатдан бехабар бўлса, бизларнинг гапимизга ишонмаса, халқаро ташкилотларнинг, АҚШ Давлат департаментининг, инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг ҳисоботларига эътибор бериши керакку! Ахир улар ҳам алдамайдику! Дунë алдаши мумкинмаску! Нега булар шунчалик ишонмайди, шунчалик бир инсонлар ҳаëтига енгил қарашади? Бизларни хавотирга солаëтган нарса шу. Булар битта-битта бериб, қолган қочқинларни ҳам бериб юборадими деб қўрқиб турибмиз, дейди Аҳмад Ийсо.
Қозоғистонлик ҳуқуқ фаолларига кўра, расмий Остона кейинги саккиз ой ичида бошпана изловчи мақомини сўраган ўзбек қочқинларидан камида тўрт нафарини Ўзбекистонга экстрадиция қилган.
Ўтган йилнинг 30 октябр куни Қозоғистон Ўзбекистонга экстрадиция қилган Тожикистон фуқароси 36 ёшли Умарали Абдураҳмонов жорий йилнинг бошида амнистияга тушмаслик шарти билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Ўзбекистонга экстрадиция қилинган бошқа уч қочқиннинг тақдири ҳозирча номаълум.
Шерзод Шерназаров Ўзбекистонга экстрадиция қилинмаган тақдирда Олмаота ҳибсхоналарида ушлаб турилган 29 қочқин сафига қўшилади.
Олмаота ҳибсхонасидаги 29 нафар ўзбек қочқини ўтган йилнинг 9 июнидан 11 июнигача Олмаота шаҳрида ўтказилган “Мигрант” рейди чоғида қозоқ полициячилари ва махфий хизмат ходимлари томонидан қўлга олинган эди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси бу қочқинларни оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганликда айблаб, уларнинг ўз ихтиëрига берилишини сўрамоқда.
Олмаота шаҳар Миграция департаменти ўтган йили Қозоғистон жанубий пойтахтидаги икки ҳибсхонада сақланаётган ўзбекистонликларнинг бошпана изловчи шахс мақомини бериш бўйича илтимосини рад этди. Ўзбек қочқинларининг мазкур қарори юзасидан шикоят аризаси 2010 йил сўнггида Олмали туман суди томонидан ҳам, жорий йил бошида Олмаота шаҳар суди томонидан ҳам рад этилди.
2010 йилнинг 8 сентябр куни Олмаота шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Ташкенбай Аубакиров Қозоғистон Бош прокуратураси ҳибсхонадаги ўзбек қочқинларини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақида қарор чиқарганини билдирган эди.
Март ойида Олмали туман суди Қозоғистон Бош прокуратурасининг 29 ўзбек қочқинини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш бўйича қарорини қонуний деб топди.
14 апрел куни куни ўтган маҳкамада Олмаота шаҳар суди судяси Ермахан Дилдабаев Олмали туман судининг мазкур қарорини тўғри деб топиб, уни ўз кучида қолдирди.
Айни пайтда ҳибсхоналарда қолаётган 29 қочқин ва уларнинг оила аъзоларидан ташқари яна тахминан 10 та ўзбекистонлик оила қочқин мақоми олиш истагида Олмаотада шаҳрида дарбадарликда яшамоқда.