Линклар

Шошилинч хабар
02 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:32

Подшонинг юзига ҳам ҳақни гапириш керак!


Андижон воқеаларига 6 йил тўлган шу кунларда мухлисларимиз Маҳбуба Зокированинг жасурлигини эсламоқда.
Андижон воқеаларига 6 йил тўлган шу кунларда мухлисларимиз Маҳбуба Зокированинг жасурлигини эсламоқда.

"Эркин микрофон"нинг бугунги суҳбатдошларидан бири Андижон фожиасидан кейинги судловда ҳикояси қолган гувоҳларнинг кўрсатмалари тошидан анча оғир бўлган Маҳбуба Зокировани эслади.


Ўзбек эркаклари Маҳбуба Зокировадан ўрнак олинг!


Татаристонда ўқиётган ўзбек талабаси Эркинжон Андижон хунрезлиги борасида ҳақиқатни айтган Маҳбуба Зокировага қойил қолганини айтиб, у кўпчиликка ўрнак бўлиши мумкин, дейди.

- Мен Андижонда бўлган воқеаларга ўз фикримни билдирмқочи эдим. Ўша ерда битта хотин Интернетда интервью берибди. Маҳбуба Зокирова деган. Маҳбуба Зокирова ҳақиқий мусулмон, ҳақни айтадиган инсон эканда. Ўша ерда қолган одамлар ҳам шунча нарсанинг гувоҳи бўлиб туриб ўша ерга кириб туриб ëлғон гувоҳлик берган судларда ҳам. Ҳақиқий битта аëл топилибдики, ҳақни гапирган экан. Шунинг учун шундай қийинчиликларга учрабди. Нима демоқчиманки, бизнинг эркаклар мана шунақа хотинлардан ўрнак олсин деган мақсадда телефон қилган эдим. Чунки бизнинг эркаклар шу нарсанинг гувоҳи бўлиб туриб, қўрқиб ҳақни гапирмаган. Қўрқишган ўзининг оиласидан. Бу қўрқоқликда. Бу қўрқоқлик дейилади. Исломда ҳам подшонинг юзига ҳақни гапирган одам олим ҳисобланади. Бизнинг эркаклар шу нарсани айта олмаптию, олимликка ҳам даъво қилолмайдида. Оддий бир студентнинг фикри бу. Қолганлар нима деб ўйласа ўйлайверсин. Лекин мен бу хотиннинг қилганини ботирлик деб ҳисоблайман, дейди Татаристонда ўқиётган ўзбек талабаси Эркинжон.


Иқтисодий муаммо боис уйлана олмаяпман

Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида яшовчи 24 ёшли Охунжон билан сиёсий мавзуда бошланган суҳбатимиз, унинг шахсий ҳаёти ҳақидаги гапларга уланди.

- 2014 йилда сайлов бўладику. Ўшанда Карим бувамизнинг номзоди қўйиладими қўйилмайдими? Кўпчилик Гулнора Каримова президент бўлади деяпти. Энди мен оддий деҳқон сифатида гапирмоқчиман. Мана қишлоқ хўжалигига умуман қарамай қўйдида Карим бувамиз.

Озодлик: Карим бува деганда сиз президентни назарда тутаяпсиз-а?

- Ҳа. Буғдой нархи кўтарилиб кетди. 1200-1500 сўмгача чиқиб кетди. Халқ чарчади. Қийналиб қолди халқ. Ëшим 24га тўлди мана 2 май куни. Ҳали уйланганим йўқ. Кучим етмаяпти уйланишга. Уйланиш қийин бўлаяпти. Халқнинг турмуши кундан кунга оғирлашиб бормоқда. Масалан ҳозир озиқ-овқат учун, топганимиз озиқ-овқатга кетиб бормоқда. Бир нима орттиролмаяпмиз. Ўзбекистоннинг ичида дейманда.

Озодлик: Сизнинг тирикчилигингиз нимадан?

- Тирикчилигим асосан чорва. Мол. Камчилик ниҳоятда кўпда Ўзбекистонда. Шахсан ўзим ҳали уйланмаганим одамга алам қилаяпти.

Озодлик: Охунжон, ëш экансиз. 24 ëш дегани бу йигитнинг ëши ўтиб қолди дегани эмас.

- 30га кирганлар ҳам уйланмай юрибди ҳозир пул тополмай.

Озодлик: 30га кириб уйлана олмаëтганлар кўпми?

- Бор 20-30тача битта қишлоғимизнинг ўзида.

Озодлик: Қўрқаяпсизми 30гача уйлана олмай қолиб кетаман деб?

- Ўшандан қўрқаяпманда.

Озодлик: Ҳаракат қилинг унда пул топишга?

- Пул топишга ҳаракат қилаяпман. Ўзбекистоннинг ичида топиш қийин бўлаяпти. Четга чиқайлик десак, ўзимиздан кўплар пул тополмай келаяпти чет давлатдан ҳам. Топиш чет давлатда ҳам қийин бўлаяпти. Депорт қилаяпти, ўзбекларни қуваяпти россияликлар.

Озодлик: Шунинг учун нима қилиш керак?

- Шунинг учун, билмасам энди, президентнинг ўзгаришини кутмоқдамиз. Яхши томонга ўзгарармикан деган мақсадда, дейди Охунжон.


Президентнинг хат ўқишга вақти йўқ

Хоразмлик Отаназар Оллоберганов Ўзбекистон қонунларининг амалдаги ижроси йўқлигида президентни айблаш ноўринлиги ҳақида гапирди.

- Яқинда эшиттиришларингизда Тошкентдан бир адвокатнинг гапини эшитдим. Қонуннинг йўқлигидан, оқнинг қора, қоранинг оқ деб суд бўлмағур қарорлар чиқарганидан нолиди. Яна кўп эшитаман шу президентни, ҳукуматни қоралаб гапирадиганларни эшитаман. Мен ўзимнинг кузатишларимдан шуни аниқладимки, ҳозир ажойиб қонунларимиз чиққан. Ўзбекистонда чиққан қонунлардай қонун дунëнинг ҳеч бир давлатида йўқ.

Озодлик: Амалда ҳам борми шу Отаназар ака?

- Шуни айтмоқчиманда. Қонунларнинг ишламаслигини президентдан, давлатдан талаб қилиш эмас, буни жойларда ҳақиқий қонунни ижро қилувчи одамлардан кўриш керак. Президентга, ҳукуматга хат ëзиб, ўзининг вақти бўлмайди сизнинг хатингизни ўқиб кўришга. Бунинг асосини, илдизини, негизини пастдан, ҳақиқий бажарувчилардан, қонунни ижро қилувчилардан топиш керак. Мен ҳамма соҳани кузатдим ҳозир. Таълим соҳасини ҳам кузатдим, солиқ соҳасини ҳам куатдим, ички ишлар соҳасини ҳам, прокуратура соҳасини ҳам, суд соҳасини ҳам, ҳокимият соҳасини ҳам, фермерлар соҳасини ҳам ҳаммасининг чиғириғидан мен ўзим ўтдим. Ўзимнинг танамда синаб кўрдим. Лекин қонунларнинг биттаси ҳам тўғри ишламайди бизда, дейди хоразмлик Отаназар ака.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG