Сирғалидаги фожиа
Тошкентдан қўнғироқ қилган Анвар ака 21 майдан 22 майга ўтар кечаси Сирғали туманидаги икки қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлиши оқибатида беш одам, жумладан, уч бола нобуд бўлгани ҳақида хабар қилди.- Бугун иккинчи-учинчи кун, Тошкентнинг Сергели туманида Тошкент зилзиласидан кейин қурилган икки этажли ëғочдан қурилган шитовой уйларни, шу массивда икки кун олдин электрошитдан замикание бўлиб, бир подъездли уй бор экан, уй ëнган кечаси соат 12ларда. Битта подъездли уй ëнгандан кейин тепада иккинчи этажда яшаëтганларнинг чиқиш имкони бўлмаган. Шу ерда ҳозир бешта одам ўлди. Биринчи этаждаги квартирада 50 ëшдан ошганроқ одам, 30 ëшлар атрофида унинг куëви ўлган. Иккинчи этажда яшаëтган одамдан учта бола – 16 яшар Отабек, 10 ëшли Мафтуна ва 8 ëшли Жасурми деган бола ўтнинг ичида қолиб ўлган.
Озодлик: Ўт ўчирувчилар вақтида келишмаганми?
- Орадан анча маҳал ўтгандан кейин келган биринчидан. Иккинчидан, улар келгандан кейин на суви бўлган, на иккинчи этажга чиқишга нарвони бўлган. Ундан кейин иккинчи этажга қўйилган решоткаларни кўчиришга бирорта асбоби бўлган эмас. Кейин келган ўчирувчилар колодецларни топиб сув оламан деса, сувда напор бўлган эмас. Қисқаси ўт ўчиришга ҳеч кимнинг имкони бўлмаган. Ярим соат ўтар-ўтмас уй мутлақ ëнган.
Озодлик: Воқеа сизга қаердан маълум?
- Бу воқеани мен шахсан ўзим бориб кўриб келдим. Кўзим билан кўриб таъзия билдириб учта боланинг ота-онасининг олдига кириб қанақа бўлганини сўрадим. У менинг қизимнинг қўлида ишлаган аëлнинг болалари бўлади. 21 майда ëнган. Кечаси бўлган бу 12-12 ярим атрофларида. Кеча дафн қилишди ҳалиги болаларни. Жуда фожиали ҳолат бўлди.
Озодлик: Буларга ëрдам, моддий кўмак кўрсатилаяпти эканми?
- Ҳозирча ҳеч нарса йўқ.
Озодлик: Анвар ака, бунга иш очилган эканми?
- Иш очишганини сўрамадим. Очишса керак. СНБнинг ходими бор экан биттаси. Биринчи этажда яшаëтганлардан биттаси СНБнинг ходими экан. Ҳозир СНБ ўзининг ишини қилиб қидириб юришибди бирорта одам ëқиб юборганми, бошқа қилганми деб. Бошқа одамлар шитдан чиққан замиканиедан дейишаяпти, дейди Анвар ака.
“Каримов супер диктатор”
Самарқандлик Маҳмуджон Қурултой эшиттиришидаги “Ўзбекистон президенти диктаторми?” мавзуига ўз муносабатини билдиради.- Мен ўзим Каримов ҳақида бирор нарса дейишга ботина олмайман тўғриси. Лекин айтиб қўяй, бахмаллик Очил Мирзаевга ўхшаганлар кимнинг аравасига минса, ўшанинг қўшиғини айтадиган кимсаларда. Озгина манфаат учун, айтайлик бирор-бир ер учунми, бирор-бир кичикроқ амал учунми тилëғламалик қилади, иккиюзламачилик, лўттибозлик қиладида.
Озодлик: Сиз тилга олган Қурултой эшиттиришида "Ислом Каримов диктаторми ëки диктатор эмасми" деган мавзуда баҳс бўлган эди. Шахсан сиз ўзингиз нима деб ўйлайсиз?
- Тўғри энди бошингга қилич келса ҳам, тўғри гапир, дейди. Фикримни билдирадиган бўлсам, Каримов асли ким ўзи? Масалан 80-йилларда ўзбекларга, аксил-ўзбек ҳаракати бошланган эдида Кремлда, Тошкентда. Шуларнинг типик вакилида энди у киши. Шулар томонидан қўйилган. Ўзбекистонда халқ ҳаркатини, миллий ўзликни англашни тўсиш мақсадида, ҳар хил фитналар уюштириш мақсадида қўйилган шахс деб ўйлайман.
Озодлик: Президент Каримов диктаторми ëки диктатор эмасми?
- Каримовни супер диктатор, деса ҳам бўлади. Биз шу ерда яшаймиз, биламизда. Мен жуда кўп жойларда бўлганман. Солиштириб айтаяпманда. Масалан Араб давлатларидаги диктаторлар билан солиштириб бўлмайди. Араб давлатларидаги диктаторлар ҳаммаси ўзининг халқи учун маълум бир маънода ўз вақтида бирор-бир хизмат қилиб қўйганда. Миллий озодлик ҳаракати учун, бошқа учун. Бизнинг халқимиз руҳи синдирилган халқда. Шунинг учун у даражада тақдири қизиқтирмайди. Ҳаммаси шу кунлик тирикчилиги ўтса, боғланиб қолган. Бизда ҳеч қачон Араб давлатларидагидай ҳолат бўлмайди,- дейди самарқандлик Маҳмуджон.
“Каримов ўрнига президентликка кимни қўйишмоқчи?”
Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида яшовчи Эргаш ака хориждаги ўзбек мухолифати ва Ўзбекистон ичкарисида яшовчи айрим шахслар томонидан президент Каримов шаънига билдирилаётган салбий фикрларга норозилигини айтиб, улардан амалий таклиф билдиришларини сўрайди.- Президентнинг нимасида, бунинг қандай фойдаси бор экан дейманда. Ўзгартирди нимаю, ўзгартирмади нима? Масалан, у кетгани билан ўрнига бошқаси келганда у қандай одам бўлади? Ўрнига қўядиган ўзларининг одами борми ëки бошқами, ҳайрон қоламанда. Кетса, ўрнига бошқаси келадида. Бундан яхши одамлар бормикан дейманда. Бундай бўлади, ундай бўлади дея олмаса ҳеч биттаси.
Озодлик: Демак, ўрнига бошқаси келгани билан ҳеч нарса ўзгармайди демоқчисиз.
- Бари бир. Келади, кетади, келади, кетади.
Озодлик: Сиз нима деб ўйлайсиз, ким Ўзбекистонга президент бўлиб вазиятни яхшилаши мумкин?
- Билмадим. Ундай одамнинг Ўзбекистонда бўлиши мумкин эмас. Ҳаммаси ўзининг оғайниси, қариндошини ўйлайдиган бўлиб кетган. Халқни қайғуриб унга фойдаси тегадиган одам бўлса бўлади,- дейди берунийлик Эргаш ака.
“Юсуф Жуманинг озодликка чиққанидан хурсандман”
Жанубий Қозоғистоннинг Кентау шаҳрида яшовчи Шохруҳ Хилватов ўзини диссидент шоир Юсуф Жуманинг мухлисларидан бири эканини айтиб, унинг озодликка чиқарилганини олқишлайди.- Юсуф Жума озодликка чиққани ҳақида эшитиб қолдимда мен. У кишига соғлиқ-омонлик тиламоқчи эдим. Чиқиши керак эди бу одам. Ҳақиқатан олиб қараса арзимаган нарсага қамалган эди. Шунчаки бир шеър учун қамалди. Шеър учун ҳам эмас қандайдир туҳмат айблар билан қамалди. Ҳеч бўлмаса шеър учун қамашса ҳам алам қилмас эдида. Бошқа туҳмат айблар билан қамалганда бу. Шунинг учун айтаяпман. Мен у кишининг мухлислари бўламан. Олдинлари эшитиб турардик шеърларини. Ўзбекистон қамоқхоналарида таниқли одамларга ноҳақ айб қўйишади. Ҳеч бўлмаса қилган иши учун қамашганда алам қилмасдида, дейди Жанубий Қозоғистоннинг Кентау шаҳрида яшовчи Шохруҳ Хилватов.
********************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!